Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Товоннинг қайрилиши 
 
Очиқ суяк билан катта болдир суяги ўртасидаги олдинги бойламнинг 
чузилиши – энг кўп кузатиладиган пай шикастланишларидан бири 
ҳисобланади. Тортишнинг ижобий синамасида (товонни олдинга тортганда
товон болдир суягидан ажралгандай сезилади), тутиб турувчи бойлам қуйиш, 
баъзида пластир, шунингдек хирургик даво (камдан-кам) тавсия этилиши 
мумкин. Мутахассис консультацияси зарур. 
Тизза қопқоғининг чиқиши 


85 
 
Кўпроқ ўсмирларда кузатиладиган суяк чиқиши. 
Тизза қопқоғи латерал томонга силжиганда тезликда репозиция тадбирини 
ўтказиш зарур. 
Репозиция 
Тизза бўғими букилади, тизза косачаси медиал йўналишда босилади. 
Гемартроз аспирацияси 
Сезиларли ҳажмдаги гематрозни аспирация қилинади, бунда ёғ 
томчиларининг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. 
Оператив ёки консерватив даволашга кўрсатма беришни аниқлаш учун 
мутахассис консультацияси зарур. 
Ясси товонлик (оёқлик) 
 
Умумий маълумотлар ва статистика кўрсатгичлари. 
Ясси оёқлик – товон деформацияси яъни оёқ панжаси гумбазининг ялпайиб, 
текис бўлиб қолиши. Оёқ гумбазининг бўйига ёки энига ясси бўлиши 
мумкин. 4 ёшгача бўлган болаларда товон гумбази ҳали шаклланмаган 
бўлади ва яссилик физиологик ҳисобланади. Кўпинча хотин-қизларда 
кузатилади, яъни 16-25 ёшларда кўп учрайди. 
Диагностикаси 
 
Белгилари: Юришда тез толиқиш, товон ва болдирдаги оғриқ куннинг 
охирига бориб кўчаяди. Товоннинг яссилиги, кўпинча тўпиқнинг латерал 
соҳасида шиш кўзатилади. 
УАШ тактикаси 
Мутахассис ортопедга консультацияга жўнатилади. 
 
Сон суягининг туғма чиқиши 
 
Умумий маълумотлар ва статистик кўрсатгичлар 
Чаноқ-сон бўғими дисплазияси тарқалганлиги – 50 та чақалоқдан биттасида 
(1:50), сон суягининг чиқиши – 500 та чақалоқдан биттасида. 30% ҳолатларда 
чиқиш икки тарафлама бўлади. Қиз болаларда ўғил болалаларга нисбатан 6 
марта кўп учрайди. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling