Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

 
Этиологияси 
 
Инфекция, яллиғланиш касалликлари сурункали артритлар, қон 
касалликлари, ёмон сифатли ўсмалар, таянч-ҳаракат аппарати касалликлари. 
Диагностикаси 
 
Ювенил ревматоид артрит (ЮРА) – 3 ойдан ортиқ давом этадиган 
бўғимларнинг яллиғланиш касаллиги билан характерланадиган тизимли 
касаллик. Жиддий тиббий ва ижтимоий муаммо ҳисобланади. Касаллик 16 
ёшгача бошланади. 
ЮРА бошланишининг энг кўп кузатиладиган вариантлари: 
 
Стилл синдроми. Ювенил ревматоид артрит ҳолатларининг 10% ни ташкил 
этади. 5 ёшгача бўлган кичик ёшдаги болаларда кузатилади. Клиник 
симптомлари: юқори қайталанувчи иситма, пушти рангдаги макуло-
папуллёз тошма, артралгия, артритлар, миалгия ва генераллашган 
лимфаденопатия. Шунингдек гепатоспленомегалия, перикардит, плевритлар 


87 
қайд этилади. Дифференциал диагностикаси ёмон сифатли ўсмалар 
(лейкемия, 
нейробластома); 
инфекция. 
Лаборатор 
ва 
серологик 
кўрсаткичлар: ЭЧТ ошиши, нейтрофиллар, тромбоцитлар, С-реактив 
оқсилнинг ортиши, антинуклеар антителалар (АНА) қайд этилади. 
Олигоартрит (<4 та бўғим). ЮРА нинг энг кўп тарқалган (50-60%) шакли 1 
ёшдан 5 ёшгача бўлган даврда пайдо бўлади. Беморларнинг 85% - қизлар. 
Дастлаб тизза бўғими ва болдир – панжа бўғими, кўпинча ассиметрик тарзда 
шикастланади. Беморларнинг 50% да сурункали иридоциклит ривожланади
ўз вақтида даволанмаса кўриш қобилиятининг йўқолишишга олиб келади. 
Лаборатор ва серологик кўрсаткичлар: ЭЧТ, нейтрофиллар, тромбоцитлар, 
С-реактив оқсилнинг ортиши, антинуклеар антителолар (АНА) беморларнинг 
80% қайд этилади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling