Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

 
Қизамиқ 
 
Қизамиқ - бу ўта юқумли инфекция. Қўзғатувчиси РНК сақловчи вирус 
бўлиб, парамиксовируслар оиласига мансуб. 
Эпидемиологияси 


53 
 
Қизамиқ ҳаво-томчи йўл билан ўтади. Бемор тошма тошгунга қадар 
юқумли ҳисобланади. Одатда 5 сутка мобайнида юқади. 
Инфекция ўтказилгандан кейин турғун иммунитет ҳосил бўлади. 
 
Диагностикаси 
 
Инкубацион давр – 10-14 сутка. Қизамиқда 3 та давр фарқланади. 
1-продромал давр 3-4 сутка давом этади. Юқори ҳарорат, иштаҳанинг 
йўқолиши, ич кетиш, йўтал, ринит, конъюнктивит. Коплик доғлари, қизамиқ 
энантемаси характерли. 
2-авж олиш даври – бу давр оч қизил доғли папулали тошмалар билан 
характерланади. Тошма олдин қулоқлар атрофида, 1-сутка юз қисмида 2-
суткада танада, 3-суткада эса оёқ-қўлларга тошади. Тошма оёқ-қулларга 
ўтиши билан юздаги тошмалар қайта бошлайди. Тошма элементлари 
туташишга мойил бўлиб, бармоқ билан босилганда оқаради. Тошма пайдо 
бўлганидан тахминан 5 кундан кейин ҳарорат пасаяди, бемор ўзини яшаш 
ҳис этади. 
3-Соғайиш даври. Тошма оқаради, тошма элементлари қораяди, қипиқланиш 
пайдо бўлади. Маълум бир вақт ичида йўтал сақланиши мумкин, лекин 
аҳволи тез яхшиланади. 
 
УАШ тактикаси 
 
Симптоматик даво. Йўталга ҳамда иситмага қарши воситалар 
тайинланади. Болалар қоронғилаштирилган хонага жойлаштирилади. Тана 
ҳарорати меъёрига тушгунча, тушак режими тайинланади. 
 
Профилактика 
 
Қизамиқни олдини олишни самарали усули фаол иммунизация 
(АКДС). 
Қизилча 
 
Қизилча қўзғатувчиси – РНК сақловчи вирус бўлиб, тогавируслар 
оиласига мансуб. Инфекция одатда енгил кечади, бироқ ҳомиладорлар учун 
катта хавф туғдиради. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling