Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Дори-дармон билан даволаш: Фермент дори воситалари – панкреатин
панзинорм форте, фестал; анаболик стероидлар – ретаболил, неробол; 
парентерал овқатлантириш препаратлари - оқсил гидролизаталари, ёғ 
эмульсиялари; ичак дисбактериозида – колибактерин, лактобактерин, 
бифидумбактерин. 
II-III даражали гипотрофияда мутахассис-педиатрга консультацияга 
юборилади. 
 
Паратрофия 
 
Паратрофия - овқатланишнинг сурункали бузилиши бўлиб, ортиқча 
тана вазни, шунингдек тўқималарнинг гидрофиллиги билан характерланади. 
 
Этиологияси 
 
Болалар овқатланишининг нотўғрилиги, қўруқ сут аралашмаларини 
нотўғри суюлтириш, тайёрлаш. Оиладаги конституционал семириш. 
 
Боланинг эндокрин касалликлари. 
 
Гиподинамия. 
Диагностикаси 
 
Ҳаёт анамнези - овқатлантириш тури, қўшимча овқат, ирсийлик. 
Тана оғирлигининг бир маромда ортмаслиги. Тана тузилишдаги 
пропорционалликнинг бузилиши. 
Тез-тез инфекцион чўзилувчан кечувчи касалликлар билан оғришига 
мойиллик. 
Полигиповитаминоз белгилари. 
Терининг рангсизлиги ва шалвираганлиги. 
Уйқу ва терморегуляциянинг бузилиши. 
Лаборатор диагностикаси 
Анемия, гиперлипедемия, гиперхолестеринемия, қанд эгри чизиғининг 
нотўғри типдалиги. 


45 
Дифференциал ташхис 
 
Иценко-Кушинг синдроми ва лимфатикогипопластик диатез билан 
дифференциал ташхис қилинади. 
УАШ тактикаси 
 
Паратрофиянинг эҳтимолий сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш. 
Рационал парҳез – углевод ва ёғларни кам истеъмол қилиш, енгил ҳазм 
бўладиган углеводлар ўрнига сабзавотлар ассортиментини кенгайтириш 
тавсия этилади. 
Ҳаракатланиш режимини ташкил этиш, ЛФК, массаж, сув муолажалари. 
Бирга кечувчи патологияни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling