Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Эндоген сабаблар: тана тузилишидаги аномалиялар, эндокрин ва 
нейроэндокрин бўзилишлар, аъзолар ривожланиш нуқсонлари, ирсий 
энзимопатиялар, ичак сурилишининг бузилиши (целеакия, дисахаридозалар 
етишмовчилиги, 
мальабсорбция 
синдроми), 
озиқ 
моддалари 
парчаланишининг бузилиши (муковисцидоз).
Диагностикаси 
Ҳаёт анамнези - ҳомиладорлик кечиши, токсикозлар, она касалликлари
туғруқнинг кечиши, бола тана вазнининг ойма-ой ортиши, ўтказилган 
касалликлар, оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, оила аъзоларидаги 
энзимопатиялар. 
Кўриш – антропометрик маълумотлар, тери ва тери ости клетчаткасининг 
ҳолати. 
Клиник манзара гипотрофия даражасига боғлиқ бўлади. 
I-даражали гипотрофия – тана вазнининг 10-20% га танқислиги, қориндаги 
тери ости клетчаткасининг оз миқдорда камайиши. 
II-даражали гипотрофия – тана вазнида 20-30% танқислик, умумий ҳолатда 
ўзгариш сезилмайди, тери эластиклиги пасайган, тери ости клетчаткаси 
фақатгина юз қисмида сақланган. 


44 
III-даражали гипотрофия – тана вазнининг танқислиги 30%, боланинг 
умумий ҳолати оғир, тери оқарган, қуруқ, кукиш рангда, тери ости 
клетчаткаси йўқ. 
Лаборатория текширувлари 
Умумий қон таҳлили – гипохром анемия, умумий сийдик таҳлили, қон ва 
сийдикнинг 
биокимёвий 
таҳлили, 
иммунограмма, 
копрограмма, 
дисбактериозга ахлат топширилади. 
 
УАШ тактикаси 
 
Диетотерапия. Парҳез билан даволаш 2 даврни ўз ичига олади: 
Озиқ-овқатга мойилликни аниқлаш даври ва кучайтирилган овқатланиш 
даври. Даволашнинг давомийлиги ва ҳажми гипотрофиянинг оғирлик 
даражасига ва интеркурент касалликларнинг мавжудлигига боғлиқ. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling