Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Диагностикаси 
 
Генераллашган талвасали тутқаноқлар (катта эпилептик 
тутқаноқлар) – одатда аурасиз ва учоқли бузилишларсиз бошланади. 
Тоник фаза деярли 1 дақиқа давом этади: бу даврда кўпинча кўз орқага 
тортиб кетади. Нафас мускулатурасининг тоник қисқариши ўпка 
вентиляциясининг бузилиши ва цианозга олиб келади. Тоник фазадан сўнг 1-
5 минут давом этувчи, оёқ-қўлларнинг клоник талвасаси бошланади, ўпка 
вентиляцияси яхшиланади. Сўлак оқиши, тахикардия, метаболик ва 
респиратор ацидоз кузатилиши мумкин. 
Парциал мотор хуружлар. Типик ҳолатда қўллар ёки юздан бошланади
бош, кўз соққаси эпилепсия ўчоғига қарма-қарши томонга оғади. Катта 
эпилептик хуружларга ўхшаб кетади. Тодднинг постикал паралич белгиси – 
бошнинг эпилепсия ўчоғи томонга бурилиши ёки орқага кетиш, ёки кўз 
соққаларининг худди шу тарафга оғиши парциал хуруж белгиси бўлиши 
мумкин. 
Мураккаб парциал хуружлар барча ҳолатларнинг 50% да аурадан эмоционал 
реакциялар, қоринда оғриқ, бош оғриган, томоқда нохуш сезги бошланади. 
Бу хуружлар катта эпилептик талвасалар, абсансларга ўхшаб кетиши мумкин. 
Бошқа ҳолатларда симптоматикаси жуда мураккаб: автоматизмлар 
(югуриш, лаб ялаш, кулиш, ноодатий мимика ёки бош ҳаракати). Типик 
абсанслар болаликда одатда 3 ёшдан бошланади. Хуруж даврида нигоҳ қотиб 
қолади, баъзан қовоқнинг пирпираши ёки бош ирғаш ҳаракатлари қайд 
этилади. Хуруж (талваса) 30 секунддан ортиқ давом этмайди, бироқ 
суткасига бир неча марта бўлади. Гипервентиляция ёки липилловчи нур ҳам 
қўзғатувчи бўлиши мумкин. 
Типик абсанс билан оғрийдиган беморларнинг 10-20% да баъзан жиддий 
эпилептик талвасалар пайдо бўлади. Ўсмирлик даврига келиб аксарият 
ҳолларда (75%) талвасалар тўхтайди. Инфантил спазмлар (УЭСТ синдроми) 
генераллашган миоклоник талвасаларда намоён бўлади. Улар бола ҳаётининг 
биринчи йилида бошланади. Талвасалар бўлгандан кейин боланинг 
психомотор ривожланишида тутилиш ривожланади. 
 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling