Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Ўртача оғирликда кечиш шаклида:


39 
Юқорида қайд этилганлардан ташқари кортикостероидлар маҳаллий қўллаш 
учун (суткасига 2 марта), қичишида – кечаси HI-блокаторлар ичишга тавсия 
этилади. 
Оғир кечиш шаклида: Юқорида қайд этилганларга қўшимча равишда юқори 
фаолликка эга кортикостероидлар, тошма кўп тошган жойларга окклюзион 
боғламлар, зарурат туғилганда госпитализация. Жуда оғир ҳолларда 
кортикостероидларни ичиш тавсия этилади 
 
Болалардаги иситма 
 
 
Умумий маълумотлар 
Болаларда иситмани кўпинча вирусли инфекция келтириб чиқаради. 41
0
С дан 
паст ҳарорат бола ҳаёти учун тўғридан-тўгри хавф туғдирмайди. Одатда 
инфекция билан курашишда ёрдам беради. Иситма тушгандан кейин ҳам 
организмда яхшиланиш бўлмаса, хавотирга сааб бўлади. Тана ҳароратини 
иситма туширадиган воситалар ёрдамида пасайтириш диагностик аҳамиятга 
эга эмас. Чақалоқларда тана ҳароратининг нормадан пасайиши унинг ошиши 
каби хавотирга сабаб бўладиган симптомдир. Иситманинг баландлиги ҳар 
доим ҳам касаллик оғирлигига мос келавермайди. 
Этиологияси 
 
Бола ҳаётининг дастлабки 3 ойида 95% ҳолатда вирусли инфекция 
сабаб бўлади. Чақалоқларда энг кўп тарқалган сепсиснинг бактериал 
қўзғатувчилари – В, E.Coli ва Listeria monocutogenes (камдан кам – S.aureus) 
гуруҳлари стрептококклари ҳисобланади. 3 ойликдан 36 ойликкача бўлган 
даврдаги 39
0
С дан юқори иситмага инфекциянинг ошкор ўчоғи аниқланмаган 
ҳолатларнинг 3-5% да бактериемия сабаб бўлади. 
Диагностикаси 
Бола ҳаётининг дастлабки 3 ойида. 
 
Анамнездан билиш зарур: ҳомиладорлик туғруқ ҳақида, сийдик 
йўллари ва жинсий аъзолардаги инфекциялар, онадаги иситма сабаблари, 
туғилиш пайтидаги тана оғирлиги ва унинг кейинги динамикаси, инфекция 
белгилари (уйқусираш, тажанглик, суст эмиш, рангпарлик), иситманинг 
маълумотларни ўрганиш муҳим. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling