Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Лаборатор диагностика – лимфоцитоз, эозинофилия, моноцитопения, 
гиперлипидемия, гиперхолистеринемия. Тимус ҳолатини рентгенологик 
текшириш – тимомегалия. ЭКГ – аритмия, миокардда алмашинувнинг 
бузилиш белгилари, блокадалар. 
 
Дифференциал ташхис 
 
Лимфатикогипопластик диатезни экссудатив диатез, лимфатик 
тугунлар туберкулезидан фарқлаш зарур. 
УАШ тактикаси 
 
Парҳез - ортиқча ёғ миқдорини ва енгил ҳазм бўладиган углеводлар
туз ва суюқликни истеъмол қилмаслик. Кун тартиби – тоза ҳавода етарлича 
бўлиш, чиниқтириш муолажалари, массаж ва гимнастикани мунтазам 
равишда кўпайтириб бориш. Ўз вақтида ҳалқумни санациялаш, 2-3-даражали 
аденоидлар мавжудлигида аденэктомия ўтказиш тавсия этилади. Тимуснинг 
ҳаётий муҳим аъзоларни сиқиш симптомлари мавжудлигида 7-10 кун 
мобайнида 1-2 мг/кг/сут дозада преднизолон тавсия қилинади. 
 
Экссудатив катарал диатез (болалар экземаси) 
 
ЭКД тери ва шиллиқ қатламларнинг рецидивланувчи инфильтратив – 
дескваматив жароҳатланишига мойиллик, яллиғланиш жараёнларининг 
давомли 
кечиши 
ва 
аллергик 
реакциялар 
ривожланиши 
билан 
характерланади. 
 
Асосий ҳолатлар 
 
Аксарият болаларда экссудатив диатез белгилари туғилиш давридан 
бошлаб дастлабки 3 ойлардаёқ кузатиш мумкин. Ҳомиладорлик даврида 
ортиқча сут, цитрус мевалар, кофе, шоколад ва бошқа аллергенларга бой 
маҳсулотлар истеъмол қилган оналарнинг болаларида экссудатив диатез 
белгилари айниқса кўп намоён бўлади. 


37 
Диагностикаси 
 
Болалар экземаси экссудатив компонентнинг яққоллиги, тошманинг 
кўплиги иккиламчи инфекция асоратларига мойиллига билан фарқланади. 
Таснифига кўра экземанинг бир неча тури фарқланади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling