Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

 
ЧАҚАЛОҚЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ 
 
Чала туғилиш 
 
Чала туғилиш деб ҳомиланинг она қорнида нормал ривожланиш даври 
тугамасдан туғилган (гестациянинг 37 ҳафтаси тугагунча), оғирлиги 2500 
груммдан ва бўйи 45 см дан кам ҳолатига айтилади. 
 
Этиологияси 
 
Она томонидан: буйрак, юрак-қон-томир касалликлари, эндокрин 
бузилишлар, ўткир инфекцион касалликлар, гинекологик патология, 
ҳомиладорлик асоратлари – гестоз, бачадон ичи контрацептивлари
жароҳатлар, шу жумладан руҳий жароҳатлар, интоксикациялар – чекиш, 
алкоголь, наркотиклар, иммунологик мос келмаслик (резус-конфликт, қон 
гуруҳларининг тўғри келмаслиги). 
Диагностикаси 
 
Ҳаёт анамнези - ҳомиладорликнинг кечиши, токсикозлар, она 
касалликлари, туғиш муддати. 
Кўриш – антропометрия, етилиш белгилари ва физикал маълумотлар. 
Тана оғирлигига қараб гипотрофиянинг 4 даражаси фарқланади: 
I – даража – 2001 – 2500 г 
II – даража – 1501 – 2000 г 
III – даража 1001 – 1500 г 
IV – 1000 г дан кам 
Тананинг диспропорционал тузилиши – калласи катта, мия суяги юз 
суягидан катта 
Майин тук билан қопланиш кучли, тери ости клетчаткаси заиф, яхши 
ривожланмаган. 
Уғил болаларда мояклар ёрғоққа тушмаган, қиз болаларда эса катта жинсий 
лаблар кичик жинсий лабларни ёпмайди. 
Чақалоқнинг физиологик рефлекслари заиф бўлади. 


33 
Нафас олиш юзаки, минутига 40-45 частотада. 
Пульс – лабил – минутига 120-160, артериал босим паст – 55/65 мм.сим.уст. 
 
УАШ тактикаси 
 
Соғлом чала туғилган болалар тана оғирлиги 2 кг га етгач 
туғруқхонадан чиқарилади, носоғлом болалар эса тана оғирлигига 
қарамасдан парваришлашнинг иккинчи босқичи – махсус стационарга 
ўтказилади ва бокс – палаталарга ётқазилади. Кўкракка тутиш индивидуал 
кўрсатмалар бўйича, эмиш фаол бўлса ва тана оғирлиги 1800-2000 г бўлса 
амалга оширилади. 
Соғлом чала туғилган болаларни чўмилтириш 2 ҳафталикдан бўлганда 
бошланади. Тана оғирлиги 1000 г дан кам бўлган ҳолатда гигиеник ванналар 
2 ойликдан бошланади. 3-4 ҳафталикдан, тана оғирлиги 1800 г га етгач 
сайрга олиб чиқилади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling