Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Иккиламчи профилактика мақсади – астманинг хуружлари ва унинг 
оғирлашувининг олдини олиш. Соғлом турмуш тарзини юқорида 
кўрсатилган элементлари билан бирга, бемор атрофидан аллергенларни 
имкон қадар батамом бартараф этиш лозим. Иккиламчи профилактиканинг 
(даволашнинг ҳам) муҳим элементларидан бири ота-оналар ва бемор 
ўсмирларни астма мактаб дастури бўйича ўқитиш ҳисобланади. 
Бола рационидан астмани зўрайишига олиб келувчи ёки теридаги 
тошмаларни купайтирувчи озиқ-овқат маҳсулотларини батамом чиқариб 
ташлаш лозим. Хуружни келтириб чиқарувчи дори препаратлари ҳам тўлиқ 
чиқариб ташланади. 
Кана билан курашиш астма билан оғрийдиганларнинг барча учун муҳим 
ҳисобланади, 
чунки 
сенсибилизация 
хавфи 
кана 
ҳаёт-фаолияти 
маҳсулотларининг уй чангидаги ҳаттоки 2х10
-9
(2 нг/г) концентрациясида 
пайдо бўлади, астма хуружлари эса – бундан ҳам паст концентрацияда юзага 
келади. Канна – дерматофагоидес билан кураш чора-тадбирлари 
қуйидагилардан иборат: 
 
бола хонасини максимал тарзда шамоллатиб туриш (ҳавосини 
алмаштириш); 
 
хона ҳарорати 18
0
дан юқори бўлмаслиги; 
 
чанг тўпловчи: гилам, оғир пардалар, суратларни олиб ташлаш; 
 
юмшоқ мебель сонини чегаралаш (синтетик қопламали қўлай), 
мебелга ювиладиган жилдлардан фойдаланиш; 
 
китобларни ёпиладиган жовонлар ёки токчаларда сақлаш; 
 
уйдаги пар ёстиқларни синтетик ёки пахта ёстиқларга алмаштириш; 
 
синтетик материаллардан қилинган кўрпачалардан фойдаланиш; 
 
бола кўрпачаси (матраци)ни полиэтилен пленка билан қоплаш, 
ёстиқни 2 та жилдга солиш (боланинг кана билан контактини камайтиради) 
зарур; 


31 
 
мунтазам равишда ўрин-кўрпаларни қуёшга ёки совуққа чиқариб 
олиш; 
 
хонадаги ортиқча намлик манбалари – тувакдаги гуллар, аквариум ва 
бошқаларни чиқариш керак; 
 
чангютгич билан тез-тез тозалаш керак, яхшиси намловчи модели 
билан; 
 
юмшоқ ўйинчоқларни тез-тез ювиб туриш ва вақти-вақти билан 
совутгич музхонасига солиб туриш керак (бу муолажа канани ўлдиради). 
Уй ҳайвонларидан иложи борича барча ҳолатларда халос бўлиш керак, агар 
беморнинг уй ҳайвонлари аллергенларига сенсибилизацияси кўрсатилган 
бўлса мажбурийдир. Аквариум мавжудлигида қуруқ емиш (дафния - 
қисқичбақачалари)ни батамом бекор қилиш лозим. Жун матолар ҳам 
аллергия келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун яхшиси пахта ёки 
синтетикадан 
қилинган 
матолардан 
фойдаланган 
маъқул. 
Моғор 
замбуруғлари спораларига қарши курашишда энг муҳими ортиқча 
намгарчилик манбаларини йўқотиш, эски, зах уйлардан янги хонадонларга 
кўчиб ўтиш зарур. 
Чанглатгич астмаси хуружларини олдини олиш тадбирлари профилактик 
даволашга (недокромил, кромогликат) асосланади, чунки чанглатгичлар 
билан бўладиган контактни четлаб ўтиш жуда мураккаб, жуда оғир 
хуружларда гуллаш даврида тоққа (1500-200 м баландликка) ёки бемор бола 
аҳволининг зўрайишини келтириб чиқарувчи дарахт ва ўт-ўланлар 
ўсмайдиган ҳудудга кўчиб ўтиш мумкин. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling