Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Чақалоқлардаги гемолитик касаллик


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Чақалоқлардаги гемолитик касаллик 
 
Чақалоқлардаги гемолитик касаллик – бу ҳомилага отасидан ўтган 
резус-омил билан онадаги резус-омилнинг иммунизацияланиши натижасида 
вужудга келувчи иммун конфликт (тўқнашувлардир). 
 
 
Асосий ҳолатлар: 
 
85% ҳолатларда она резус-манфий, бола резус-мусбат, камдан-кам 
ҳолларда гуруҳ туғри келмаслиги мумкин. 
Этиологияси 
 
Она ва ҳомила қонидаги резус-омилларнинг тўғри келмаслиги; 
Она ва ҳомила қон гуруҳларининг тўғри келмаслиги. 
 
Диагностикаси 
 
Сариқликнинг клиник белгилари эрта, бола ҳаётининг дастлабки 36 
соатида намоён бўлади. 
Шишган шакли – энг оғир шакли бўлиб, болалар кўпинча ўлик туғилади ёки 
ҳаётининг дастлабки соатларида нобуд бўлади. Тери қопламаларида 
рангпарлик, енгил сариқлик ёки кўкимтирлик кузатилади, тери ости 
клетчаткаси шишган, бўшлиқларда сув бўлади, геморрагик синдром, 
гепатоспленомегалия кузатилади. 
Сариқ шакли - сариқлик бола туғилганиданоқ ёки ҳаётининг биринчи 
кунлариданоқ намоён бўлади, ҳомила атрофи (қоғаноқ) сувлари ва 
туғруқнинг биринчи суртмаси сариқ рангда бўлади, гепатоспленомегалия. 
Камқонлик (анемия) шакли – енгил шакл бўлиб, тери рангпарлиги бола 
туғилганидан кейинги 7-10 кунда вужудга келади, жигар ва талоқ ўртача 
катталашади. 
 
Лаборатор диагностика 
Қоннинг умумий таҳлили, периферик қон суртмаси текширилади
ретикулоцитлар саналади, она ва бола қон гуруҳи аниқланади, Кумс 
синамаси (бевосита ва билвосита) ўтказилади, бевосита ва билвосита 


34 
билирубин концентрацияси аниқланади. Киндик қонида билирубин 
концентрацияси ошганда, бола ҳаётининг дастлабки 24 соатида сариқлик 
клиник намоён бўлганда ёки (34 мкмоль) зардоб концентрациясида 
билирубиннинг конъюгирланган фракциясининг ошишида патологик 
сариқлик мавжудлигига шубҳа қилинади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling