Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

Анемия (камқонлик) 
 
Қонда гемоглобин миқдорининг камайиши билан кечадиган касаллик. 
Анемия кўпгина касалликларда кузатилади ва одатда иккиламчи касаллик 
ҳисобланади, шунинг учун ҳам унинг сабабини аниқлаш лозим. Кўпинча 
темир етишмаслиги сабабли келиб чиқадиган анемия кузатилади. 
 
Диагностикаси 
 
Анамнез. Анемия сабабларини аниқлаш учун биргина анамнез етарли 
эмас. Қуйидагиларни ҳам инобатга олиш зарур: нотўғри овқатлантириш, 
ошқозон-ичакдан қон кетиш, меноррагия, НЯҚП ва антикоагулянтларни 
қабул қилиш темир етишмовчилигига олиб келади, ошқозон ёки чамбар 
ичакдаги операция, чамбар ичакнинг жароҳатланиши, аутоиммун гастрит, 
вегетарианлик В
12
витаминининг етишмовчилигига олиб келади, нотўғри 
овқатланиш, алкоголизм, ингичка ичакнинг зарарланиши фолат кислотаси 
етишмовчилигининг ривожланишига сабаб бўлади, анемиянинг тез 
ривожланиши ва сариқлик гемолитик анемияга хос бўлади. 
Анемияда шикоятлар бўлмайди деса ҳам бўлади, бўлса ҳам умумий 
характерга эга бўлади: толиқиш, ҳолсизлик, бош оғриги, бош айланиши, 
диққатнинг бузилиши, юрак ўриши, ҳансираш ва жисмоний зўриқишда 
кўкракдаги оғриқ. 


56 
Текширувда аниқлаш мумкин: рангпарлик, тахикардия, юрак учидаги 
систолик шовқин, сариқлик – гемолитик анемияда, койлонихия (қошиқсимон 
тирноқлар) – темир танқислиги анемиясида. 
Болаларда кўпинча темир етишмаслиги анемияси кўпроқ учрайди. 
Этиологияси. 
 
Туғилишда темир заҳирасининг етарлича бўлмаслиги, бўй ўсиши ва 
ОЦК ортиши сабабли темирга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, темирнинг овқат 
билан етарлича тушмаслиги ва ОИТ да ёмон сўрилиши, камдан – кам 
ҳолларда қон йўқотиш. 
 
Диагностикаси 
 
Анамнез. Анемия одатда 2 ойликдан 2 ёшгача бўлган даврда, кўпинча 
чала туғилган ва кам вазнли болаларда пайдо бўлади. Анемияга олиб келувчи 
омиллар: табиий овқатлантиришни 6 ойликкача тўхтаб қўйиш ёки уни 1 
ёшдан кейин ҳам давом эттириш (қўшимча овқатсиз), қуюқ таомларни эрта 
бериш, қаймоғи олинмаган сут ва чойни кўп истеъмол қилиш, овқат 
таркибида темирнинг етишмаслиги. 
Физикал текширув. Бола рангпар, шишинқираган («сут бола»), шишлар 
билан, глоссит, стоматит ва «қошиқсимон тирноқ»ларни мавжудлиги 
аниқланади. 
Лаборатор текширув: Кўпинча эритроцитлар гипохромияси, микроцитоз, 
анизоцитоз, тромбоцитоз, зардобда ферритиннинг кам миқдордалиги, 
зардобда темирнинг кам миқдордалиги, пойкилоцитоз аниқланади. Темир 
етишмовчилигида анемиядан ташқари: глоссит, дисфагия, атрофик гастрит, 
сурилишнинг бузилиш синдроми, тирноқларнинг тез синиши, койлонихия 
кузатилади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling