55
Эпидемиологияси
Инфекция - ҳаво-томчи йўли билан ўтади. Кўкйўталга қарши фаол
иммунизация ва турмуш даражасининг ошиши инфекциянинг тарқалишни
камайтиради. Иммунизация – бу касалликнинг
клиник манзарасини
ўзгартириб юборди, ҳозирги кунда кўкйўталнинг
атипик кечиш шакли
кўпроқ кузатилади.
Диагностикаси
Инкубацион давр – 7-14 сутка. Кўкйўталда 3 давр фарқланади: катарал,
спазматик йўтал даври ва тузалиш даври.
Беморлар катарал даврда энг
юқумли бўлади. Катарал давр (7-14 сутка): иштаҳанинг йўқолиши, ринит,
конъюнктивит, қуруқ йўтал.Спазматик йўтал даври (бир ой атрофида):
такрорланадиган хуружсимон йўтал, кўпинча тунда, қусиш (одатда хуруж
охирида), лимфоцитоз. Тузалиш даври (1-3 ҳафта)
хуружлар частотаси ва
оғирлигининг аста-секин камайиши билан характерланади.
УАШ тактикаси
Агар катарал даврда тайинланса антибиотиклар самарали ҳисобланади,
одатда эритромицин қўлланилади. Йўталга қарши
дори-воситаларининг
фойдаси кам бўлади. Бемор хонасини ҳавоси
алмаштирилади, чанг
бўлмаслиги лозим. Спазматик йўтал
даврида тинчлик зарур, тўйиб овқат
емаслик лозим.
Профилактикаси
Фаол иммунизация ўтказилад
Do'stlaringiz bilan baham: