Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

 
Қабзият, ич қотиши 
 


66 
 
Умумий маълумотлар ва статистик кўрсаткичлар 
 
Қабзият – ичак фаолиятининг бузилиши бўлиб, индивидуал 
физиологик меъёрга нисбатан ич келиши интервалларининг ёки ичакнинг 
систематик бўшалиши интервалларининг катталашувида намоён бўлади. Уч 
кун мобайнида ич келмаслиги нормал ҳолат ҳисобланмайди. Қабзият 
кузатилиш частотаси – 1000:100000, болалар орасида 1,5% ни ташкил этади, 
кўпроқ ўғил болаларда (3:1) кузатилади. Болада катталарга хос бўлган ич 
келишнинг даврийлиги 4 ёшда шаклланади. Қабзият билан оғриган кўпчилик 
болаларда аниқ сабаб бўлмайди ва даво симптоматик бўлади. 
Этиологияси 
 
Қабзият кўпгина касалликларда кузатилади. Энг кўп тарқалган 
сабаблари: суюқликни етарлича истеъмол қилмаслик, рационда ўсимлик 
клетчаткаси 
таркибининг 
пастлиги, 
ичакни 
мунтазам 
бўшатишга 
одатланмаганлик, ўйин пайтида ёки орқа чиқариш тешиги ёриқлари 
оғриганда ич келиши қистовини қайтариш, Гиршпрунг касаллиги, церебрал 
паралич, гипотиреодизм. 
Диагностикаси 
 
Анамнез ва физикал текширувлар: қорин пальпацияси – ичак 
тугунларининг кенгайганлиги ёки қаттиқ ахлат массалари пайпасланади
анал тешиги соҳасини кўриш туғма аномалия ёки бошқа нуқсонлар, шу 
жумладан жароҳатлар йўқлиги аниқланди, тўғри ичакни бармоқ билан 
текшириш – сфинктерни текшириш ва ампуладаги ахлат массаси миқдорини 
аниқлаш учун ўтказилади. Қабзиятда ич келиш частотаси ҳар хил бўлади: 
баъзида ич ҳар куни келади, лекин дефекация оғриқ билан кечади, ахлат 
жудаям қаттиқ ёки кўп бўлади. Шу билан бирга ич келиши жўда сийрак, 3-7 
суткада 1 марта, фақат аралашмалар ёки кўкрак сути берилганда кузатилади. 
Симптомлари: қоринда оғриқ, метеоризм ва ичак шишиб кетгандек сезгиси, 
иштаҳанинг йўқолиши. Камдан-кам ҳолларда ахлатда қон аралашмалари 
кузатилади. Катта ёшдаги болаларда ўткир қабзият иситмали ҳолатлар: 
қориндаги оғриқ, анорексия, қусиш, сийдик йўллари инфекциясига мойиллик 
каби бирга кечувчи симптомлар билан кечиши мумкин. Узоқ кечувчи 
қабзиятларда бола суюқ ахлатни тута олмаслик – энкопрез ривожланиши 
мумкин, энкопрез одатий қабзият ривожланган болаларнинг 50% да 
кузатилади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling