Диспансеризация
Яра касаллиги билан оғрийдиган беморларга ҳаётининг охиригача
диспансер назорати таъминланиши зарур. Ошқозон яра касаллигида
текширув касалликнинг ҳар бир зўрайиши ва йилда 1 марта клиник ремиссия
сақланса ҳам режа бўйича, 12 бармоқли ичак яра касаллигида - ҳар бир
зўрайиши ва 2 йилда 1 марта режа асосида ўтказилади.
Пилоростеноз
Пилоростеноз – меъда чиқиш қисмининг торайиши.
Асосий ҳолатлар
Аксарият ҳолатлар - туғма шаклда бўлади.
Дастлабки симптомлар бола ҳаётининг 2- ва 4 - ҳафтасида, 5% ҳолларда эса
туғилгандаёқ пайдо бўлади.
Кузатилиш частотаси – 1000 чақалоқдан 4 тасида, кўпроқ ўғил болаларда
(4:1) учрайди.
Диагностикаси
Барча беморларда касалликнинг асосий симптоми фонтандек қусиш
кузатилади, қўсиқ нордон ҳидли, сафро аралашмаси бўлмайди. Бола озиб
кетади, қабзият кузатилади. Қорин эпигастрал соҳаси, айниқса
овқатлангандан сўнг дам бўлади.
Дегидратация - тўқималар тургори пасайган, лиқилдоқ ичкарига ботган.
Перистальтика кўзга ташланади. Пайпаслаганда ўнг қовурға ости ёки
эпигастрал соҳада қаттиқ, ҳаракатчан, оғриқсиз ҳосила борлиги аниқланади.
Ошқозоннинг «қум соати» кўринишдаги кучли перистальтикаси кўзга
кўриниши мумкин.
Агар меъданинг пилорик бўлими пальпацияланмаса, УЗИ текшируви,
эндоскопия ёки рентгенография (барий билан пассаж) ўтказилади.
Рентгенограмма шарҳланганда, ошқозонда ҳаво топилади, барий билан
синама ўтказилганда – секинлашган перистальтика, ипсимон торайиш
манзараси ва пилорик каналнинг чўзилиши аниқланади.
УАШ тактикаси
Хирург консультациясига йўлланма берилади. Даволаш - жарроҳлик
йўли билан. Сув – электролит бузилишларнинг операциядан олдинги
коррекциясидан сўнг – меъданинг 12 бармоқ ичакка ўтиш жойи циркуляр
мускули (пилоротомия) (миотомия) кесилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |