81
Диагностикаси
Диагностикаси анамнез йиғишдан ва физикал текширув ўтказишдан
бошланади.
ТЮНнинг асосий клиник белгилари - цианоз, юракда шовқин
ва юрак етишмовчилигининг бўлиши (13-жадвал).
Шовқин моҳиятини
баҳолаш лозим: функционла шовқин ёки органик шовқин.
Функционал шовқин: Юрак зарарланиши бўлмаганида кузатилади.
Кейинчалик юрак-қон томир касалликлари ривожланиш белгиси бўлиб
хизмат қилмайди. Аксарият болаларда (деярли 30%) эшитилади. Шовқин
одатда систолик, қисқа, қўпол эмас. Одатда кўчмайди (иррадиацияланмайди),
диастолик компонентга эга эмас. Товуш тана ҳолатига боғлиқ
равишда
ўзгариши мумкин, зўриқишда камайишии мумкин ва нафас фазасига боғлиқ
бўлмайди. Титраш бўлмайди, болада патологик симптомларсиз кечади. ЭКГ
ва рентгенологик текшириш натижалари нормал ҳисобланади.
Органик шовқин: клапанлар зарарланиши, деворчалардаги нуқсонларга
боғлиқ. Қўпол, узоқ, аускультациянинг барча нуқталарига ўтказилади
(иррадиацияланади). Жисмоний зўриқишдан сўнг кучаяди, патологик тонлар
билан,
цианоз билан, юрак етишмовчилиги,
ЭКГ ва рентгенограммадаги
ўзгаришлар билан бирга кечади.
Доимий систолик ва диастолик бўлиши мумкин.
Шунингдек кўкрак қафаси рентгенографияси,
ЭКГ ва Нв кислород билан
тўйинганлигини текшириш, эхокардиография ва
юрак катетеризацияси
ўтказиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: