90
ГЎДАКЛАРНИНГ ТЎСАТДАН ЎЛИБ ҚОЛИШ СИНДРОМИ (ГТЎҚС)
Умумий маълумотлар ва статистика кўрсаткичлари
Гўдакларнинг тўсатдан ўлиб қолиш синдроми (ГТЎҚС) 1 ойликдан 1 ёшгача
бўлган кўкрак ёшидаги боланинг тўсатдан, кутилмаганда ўлиб қолиши деб
таърифланади, ўлим сабаблари аутопсиядан кейин ҳам ноаниқлигича
қолмоқда. Кўпинча 2-4 ойлик болалар орасида кузатилади. Г>Б. АҚШда
ГТЎҚС 1000 чақалоқдан 2-3 тасида кузатилади. Йилнинг қиш фаслида,
кўпинча тунда уйқу пайтида кўпроқ кузатилади.
Этиологияси ва хавф омиллари
Этиологияси ноаниқ. Ҳозирги вақтда ўлимнинг бевосита ҳолатларига
камроқ, сурункали касалликларни аниқлашга эса кўпроқ аҳамият
берилмоқда. Агар хавф омиллари аниқланса, қатор ҳолларда ўлимнинг
олдини олиш мумкин.
Хавф омиллари: бола қоринда ётган ҳолда ухлаши,
ота-оналарнинг
иккаласининг ҳам ёки оиланинг бошқа аъзоларининг чекиши,
исиб кетиш
(бола ўраб-чирмаб қўйилганда унинг ҳаддан ташқари исиб кетиши),
интеркуррент касалликлар; эгизак ёки кўп эгизаклик, туғилган вақтида тана
вазнининг камлиги; ижтимоий-иқтисодий даражанинг пастлиги;
онанинг
тажрибасиз, ёш бўлиши, оилада ўлган болалар сонининг (ака-ука, опа-
сингиллари) кўплиги.
Диагностикаси
Тўсатдан ўлиш синдроми кутилмаганда содир бўлади. Бунда болалар
уйқу пайтида, жимгина ва оғриқсиз ўлиб қолишади. Чойшаб ёки қусуқ
массаси билан бўғилиб қолиш одатда ўлим сабаби бўлмайди.
Енгил
касаллик, масалан ринит, баъзан ўлимдан
олдин кечиши мумкин, бироқ бу
касаллик боланинг тўсатдан ўлишга олиб келиши мумкин эмас.
Агар
Do'stlaringiz bilan baham: