86
чуқурчасидан ташқарида қолиб кетади,
натижада бола кеч юришни
бошлайди, оқсоқланади.
Оммавий текширув
Барча чақалоқларда, туғилгандан кейиноқ туғруқхонада сон суягининг
туғма чиқиши аниқланади.
Маркс-Ортолани синамаси ҳозирги кунга қадар туғма сон суяги чиқишини
аниқлашнинг энг муҳим усули ҳисобланади. Ультратовуш ёрдамида
текшириш ҳам керакли маълумотлар беради,
бундай текширув усули сон
суяги чиқиш хавфи юқори бўлган чақалоқларда - туғруқ пайтида думба
билан келиши ва қариндошларида туғма сон суяги чиқиши қайд
этилган
чақалоқларда ўтказиш тавсия этилади. Чақалоқларда туғма сон суяги чиқиши
диагностикасида рентгенографиядан фойдаланилмайди, бу
текширув усули
катта ёшдаги болаларда қўлланилади.
УАШ тактикаси
Туғма сон суяги чиқишида имкон қадар болани мутахассис ортопедга
вақтлироқ юбориш лозим. ТССЧ эртачи аниқлаш ва
даволаш бир неча ой
ичида тўлиқ соғайишга эришиш имконини беради. Бола жинсий етилиш
даври тугагунча назоратда бўлади. Чаноқ-сон бўғимининг
назорат
рентгенографиясини ўтказиш шартдир.
Болаларда артрит касаллиги
Умумий маълумотлар ва статистика кўрсаткичлари
Болалар кўпинча бўғимлардаги оғриқдан шикоят қилишади. Мисол учун, 5%
болалар тунги оёқ оғриқларидан шикоят қилишади. Оғриқ кўпинча психоген
характерга эга бўлади, бироқ буни тасдиқлашдан олдин батафсил текширув
ўтказиш лозим. Артритларнинг болалар ўртасида тарқалиши йилига 1/1000.
Do'stlaringiz bilan baham: