Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент Педиатрия тиббиёт институти


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/85
Sana16.06.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1514723
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
Алимов УАШ учун педиатрия 2005 (1)

 
Асосий ҳолатлар 
 
Травмалар – сўнгги 40 йил давомида болалар ўртасида ўлим 
ҳолатларининг етакчи сабабларидан бири бўлиб қолмоқда. Травмадан ўлиш 
ҳолатларининг сони бошқа сабаблардаги летал якунлар сонидан 4 марта 
кўпдир. 
Касалхонага келтирилган шикастланган ҳар 30 та боладан биттаси нобуд 
бўлади. Травма характери шикастловчи омил турига боғлиқ ва ёшга боғлиқ 
муайян ўзига хосликка эга. 
 
Йиқилишлар – энг кўп учрайдиган шикастланишлар тури бўлиб, 
болалар ўртасида травмадан ўлиш сабабларининг тўртинчиси ҳисобланади. 
Йиқилишдан шикастланишнинг максимал частотаси бола юришни бошлаган 
даврга тўғри келади, кейинчалик эса бу кўрсаткич камаяди. Йиқилишлардаги 
ўлим ҳолатлари частотаси 2-даврда авж олади. Биринчиси бола юришни 
бошлаган давр, иккинчиси ўспиринлик даврида. 
Йиқилишнинг олдини олиш 
 
Тусиқлар (зинапоядаги панжаралар, деразага қўйилган панжаралар ва 
қулфлар). 
Болаларни, ҳаттоки озгина муддатга ҳам кроватда ёки йўргаклаш столида 
қаровсиз қолдирмаслик лозим. 
Тўшакдан, кроват тепасига бўлган баландлик 54 см дан юқори бўлиши керак. 
Хонадан ўткир қиррали ва бурчакли столларни чиқариб ташлаш керак. 
 
Чўкиш - болаларда шикастланишдан ўлиш ҳолатларининг кўп 
кузатиладиган сабаби. Ўсмирлар орасида чўкиш оқибатида ўлиш частотаси 
2-ўринда туради. 
Чўкишнинг олдини олиш: 
 
4 ёшгача барча болалар ваннада чўмилиш пайтида қаттиқ назорат 
остида бўлишлари лозим. 
Сузиш ҳавзалари (бассейнлар) ёпиладиган эшикли тусиқлар билан тўсилиши 
керак. 
Болага шўнғишга рухсат беришдан олдин, бассейн чуқурлигини текшириш 
лозим. 
Болаларга сузишни ўргатиш керак, бироқ бу уларни назорат қилишни 
чекламайди. 
Ҳамма ота-оналар реанимация ёрдамини кўрсатиш бўйича инструктаж 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling