ЎЗБекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси самарканд давлат тиббиёт университети шайхова Г. И., Рахимова Д. Ж., Зокирхонова Ш. А. Болалар ваўсмирлар овқатланишини ташкиллаштириш (монография)
Download 333.2 Kb.
|
Самарканд монография (3) (3) (5)
КИРИШИнсон саломатлик ҳолатини белгиловчи етакчи омиллардан бири бу овқатланишдир. Орган ва тизимларнинг оптимал ишлаши учун озиқ моддалар - оқсиллар, ёғлар, углеводлар, витаминлар ва минералларни етарли миқдорда ва оптимал нисбатларда мунтазам равишда истеъмол қилиш талаб қилинади [4,6,7,12,89,97]. Ҳар қандай оғишлар муқаррар равишда турли хилдаги метаболизм бузулишларига олиб келади. Озиқ моддаларининг зарур миқдори ва нисбати турли ёш даврларида ўзгариб туради, чунки ҳаётий жараёнларнинг интенсивлиги ва уларнинг юналиши ҳаёт давомида бир хил эмас. Тўла қийматли озиқланиш айниқса болалик даврида муҳимдир, чунки бу давр ўсиш, жисмоний ва ақлий ривожланишнинг йўқори суръати билан; болаликнинг турли даврларида органлар ва тизимларнинг нотекис етилиши билан; ёшга қараб, асосий озиқ моддалар ва энергияга бўлган эҳтиёжга қараб; озиқ моддаларини ёшга хос ассимиляциясининг турли даражаларида (ошқозон-ичак трактидан тортиб то ҳужайра ва субҳужайра даражасигача) мавжудлиги; интенсив ўқув жараёни туфайли сезиларли нейропсихик зўриқишлар; озиқ-овқатнинг органолептик ва биокимёвий хусусиятлари, индивидуал ва ёш фарқлари билан тавсифланади [15,17,19,28,96]. Организм қанчалик ёш бўлса, унда ўсиш ва ривожланиш жараёнлари шунчалик интенсив бўлади, мос равишда муҳим озиқ моддаларга, айниқса уларни алмаштириб бўлмайдиган (эссенсиал) таркибий қисмларига бўлган эҳтиёж янада йўқори бўлади [1,2,4,5,8,83]. Болалик даврида озиқланиш стереотипи шаклланади, катталар метаболизмининг типологик хусусиятлари белгиланади. Овқатланишнинг қониқарсиз ташкил этилиши организмнинг ички муҳити барқарорлигининг бузилишига, атроф-муҳитнинг салбий таъсирига чидамлилигининг пасайишига олиб келади ва натижада тез-тез ва узоқ вақт касал бўладиган болалар сонининг кўпайишига сабаб бўлади. Шу сабабли, тўғри овқатланиш нафақат болалар ва ўсмирлар саломатлигининг ҳозирги ҳолатини, балки катта ёшли аҳолининг кейинги саломатлиги ва унинг фаол узоқ умр кўришини ҳам белгилайди [3,6,9,15,17,91]. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, болалар ва ўсмирларнинг ўсиши ва ривожланиши учун рацонал овқатланишнинг аҳамияти ҳақидаги билимларни тизимлаштириш, уюшган гуруҳлардаги болаларнинг ҳақиқий овқатланишини баҳолаш усуллари, болалар ва ўсмирларнинг овқатланиши устидан тиббий назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби педиатрия ва санитария-эпидемиология хизматларининг бўлажак мутахассисларини амалий тайёрлашнинг долзарб таркибий қисмларидан биридир. Болалар ва ўсмирларнинг ҳақиқий овқатланишини ўрганиш ва таҳлил қилишнинг тизимли мониторинги, рационал овқатланиш талабларидан четга чиқиш ҳолатларида ўз вақтида тузатишлар киритиш, озуқа моддаларини етарли даражада истеъмол қилмаслик билан боғлиқ соғлиқ муаммоларининг дастлабки белгиларини аниқлаш ва йўқ қилиш имконини беради, шу билан биргаликда овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ касалликларни ривожланишини олдини олади [3,11,13,20,21,94]. "Мувозанатли овқатланиш концепцияси" деб номланган, инсоннинг озиқ моддаларга бўлган эҳтиёжи ҳақидаги замонавий таълимот академик А. А. Покровский томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу концептсияга кўра, организмнинг нормал ишлаши учун овқатланиш нафақат энергия ва миқдорий таркиб жиҳатидан, балки унинг кўплаб алмаштириб бўлмайдиган омиллари ўртасидаги мураккаб муносабатларни ҳисобга олган ҳолда зарур бўлиб, метаболизмда уларнинг ҳар бири ўзига хос ролга эга. Бу назария ўсиб бораётган организм учун алоҳида аҳамиятга эга. Балансланган, тўлақонли оқилона овқатланиш организмнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнларининг мақбул йўналишини, шунингдек, болалик ва ўсмирлик даврида саломатликни мустаҳкамлашни таъминлайдиган энг муҳим ва доимий таъсир қилувчи омиллардан бири саналади [6,9,24,29,35]. Download 333.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling