Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси
Download 493.73 Kb.
|
БИОЭТИКА МОДУЛ МАЖМУА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Мижознинг врачлик тиббий сирни сақлаш
5. Конфиденциаллик қоидаси шифокор билан беморнинг муносабатлари махфийлигини ва унинг шифокорга етказган ёки беморни текшириш ва даволаниш пайтида шифокор томонидан олинган маълумотларнинг рухсатисиз ошкор қилинмаслигини англатади. Тўлиқ махфийлик амалда мавжуд эмас, чунки, қоида тариқасида, жамият қонун бўйича чекловларга эга (масалан, тергов ва суд манфаатларида), бундан ташқари, у муайян шароитларда бошқаларнинг ҳаёти ва соғлиқ саломатлиги манфаатларига зид келганда уларнинг автономлигини бузиши мумкин. Махфийлик қоидасига киритилган ҳар қандай истиснолар ҳақиқатан ҳам зарурлигини ва қатъий ахлоқий назоратга бўйсуниши шифокорнинг вазифасидир. Бошқа томондан, соғлиқни сақлашни ташкил қилишнинг замонавий шароитида, маълумотларнинг ошкор бўлиши кўпинча шифокорларнинг айби билан содир бўлмайди. Махфийлик қоидасидан четга чиқишга, масалан, технологик тараққиёт ёрдам беради: хусусан, шунингдек кўп йўналишли тадқиқотларда йирик клиникаларда компютер маълумотлари банкларини яратиш, Натижада, тиббий ва маъмурий ходимларнинг муҳим қисми беморларнинг қайдларини бепул олиш имкониятига эга. Махфийликнинг мунтазам равишда бузилиши касаллик тарихи, тиббий карталар ва ҳоказоларни беришда ҳам учрайди. Ушбу масалалар уларнинг ахлоқий ечимини талаб қилади, аммо масаланинг амалий томонининг мураккаблиги махфийлик қоидаларининг бузилишини асослаб беролмайди. Шу муносабат билан, даволаниш вақтида тиббий сирни сақлаш учун врачнинг ва умуман тиббиёт муассасаси учун - тадқиқотни ташкил қилиш ва ўтказиш пайтида маънавий жавобгарлик даражаси ҳақида савол туғилади.
6. Мижознинг врачлик тиббий сирни сақлаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг шахсий манфаатлар соҳасига аралашмаслик ҳуқуқининг бир қисмидир. Императив тиббий сирни ошкор қилмасликнинг муҳим шарти бу шифокорнинг беморнинг ишончига ва самимийлигига жавобан етарлича этик ва ахлоқий муносабати бўлиб, уларнинг ўзаро муносабатлари ишончлилигини таъминлайди. Бу шифокорнинг касбий ва шахс сифатидаги ахлоқий маданиятининг кўрсаткичи бўлиб, тиббий бурчнинг намоён бўлишидан бири бўлиб, беморлар ва уларнинг яқинлари шаъни ва қадр-қимматига ахлоқий мақсадда интилишларига юксак профессионал ғамхўрлик қилишни талаб қилади, ташқи қизиқувчанлик таъсирига берилмасдан, инсоннинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ошкор қилиш орқали уларни ҳақорат қилишга йўл қўйиб бўлмайди. Турли вазиятларда ва турли сабабларга кўра тиббий махфийликни бузилиши унга ахлоқий баҳони беришни талаб қилади. Шундай қилиб, тиббий сир, баъзида шифокор буни ўзи билмаган ҳолда лақмалик қилиб гапирганда, аксинча, бепарволик туфайли ошкор қилинади, бу эса ўзининг касбий фаолияти туфайли врачлик сирини бериладигаан маълумотлардан ажратиб олалмаслик каби ҳолларда унинг буни хохламаслиги ёки қобилияцизлигидан далолат беради. Тиббий сирга риоя қилинмаслигининг яна бир сабаби бу врачларнинг таниқли бўлган одамлар тўғрисидаги касаллик турли хил интим ҳолатлар ва оилдавий ҳаёт сирларини очиб берганда уларда тиббий этика ва камтарликнинг йўқлигидир. Ёки тиббий сирни ошкоралик, обрў-эътиборли тўғрисида шов-шув турқатиш туфайли, ўзини намойиш қилиш, ўз ютуқларини оммалаштириш истаги туфайли ошкор қилиш, бу кўпинча беморларнинг исмларини, айниқса кенг тарқалган, баъзида "тасодифий" ахборотни чиқиб кетиши ниқоби остида очилишига олиб келади. Ушбу амалиёт косметология, фармакология ва ҳатто ин vitro уруғлантириш ёки сурроагацияда, сирларнинг очилиши учинчи томонга зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатлар кенг тарқалган. Тиббий сирни ошкор қилиш бундай ҳолатларга ахлоқий нуқтаи назардан қаралиши керак, шубҳасиз, салбий "Зиён қилманг" принципини бузиш сифатида қаралади: беморнинг шахсий хусусиятларига, хотиржамлигига ва яқинларига зарар етказманг, чунки инсоннинг осйишталиги нафақат унинг жисмоний саломатлиги, балки маънавий хотиржамлиги билан ҳам белгиланади. Гиёҳвандлик, алькоголизм, жинсий йўл билан юқадиган касалликлар, ОИТС ва ОИВ билан яшаётган одамларнинг руҳий ёки "ижтимоий" касалликлари билан оғриган беморлар ҳақидаги тиббий сирни сақлаш масаласи айниқса муаммолидир. Албатта, бундай беморлар тўғрисидаги маълумотни бегоналарга етказиш нафақат улар орасида ўзларини камситилишига, кўплаб ижтимоий муаммоларни ишда ёки оилада (дискриминация) камситишларга олиб келади. Шу билан бирга, бошқаларнинг ва беморнинг ўзи хавфсизлиги ҳақида савол туғилади. Шунинг учун, биринчи навбатда, шифокорлар ва тиббий тадқиқотчилар томонидан олинган маълумотларнинг махфийлигини назорат қилиш, иккинчидан, тиббий сирнинг амалда сақланишини таъминлаш, масалан, беморларни даволаш ва кўрикдан ўтказиш учун аноним хоналар яратиш орқали, учинчидан, бошқа томондан хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш лозим. Шундай қилиб, беморга шифокор томонидан ишониб топширилган махфийликнинг ахлоқий ва ҳуқуқий чегаралари ҳақида савол туғилади. Улар кодларда ҳам, шифокорларнинг декларацияларида ҳам, соғлиқни сақлаш тўғрисидаги давлатлар қонунларида ҳам қайд этилган. Шундай қилиб, шифокор томонидан бемордан олинган махфий маълумотлар ва бошқаларнинг соғлиғи ёки хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳолатларда, уни ошкор қилишга йўл қўйилади ва баъзан тўғридан-тўғри буюрилади. Булар, масалан, жинсий йўл билан юқадиган касаллик ёки ОИТС бошқа одамга қасддан юқтириш ҳолатлари. Хабар бермаслик учун ҳеч қандай савол туғилиши мумкин эмас. Шу билан бирга, кўпгина чегаравий ҳолатлар мавжуд бўлиб, улар қонун ҳужжатларида аниқ белгиланмаган ҳолда, шифокорнинг муайян ахлоқий қарорини талаб қилади. Шундай қилиб, беморни ўз жонига қасд қилишдан ҳимоя қилиш учун шифокор махфийлик принципидан воз кечиб, қариндошларига беморнинг руҳий тушкунлик ҳолатида эканлиги тўғрисида хабар бериши мумкин. Махфийлик принципини бузиш, бошқа шахсга зарар етказилиши мумкин бўлган ҳолатларда ҳам (масалан, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларида ёки руҳий касал киши шифокорга қотиллик ёки бошқа ноқонуний ҳаракат ҳақида хабар берганида) йўл қўйилади. Баъзи шифокорлар, бундай ҳолатларда махфийликни бузиш ёрдам учун мурожаат қилган беморларнинг сонини камайтириши, беморнинг самимийлиги ва ишончини пасайтириши мумкин ва бу даволаш самарадорлигини пасайтиради. Аммо, бошқа шифокорлар, айниқса бошқа одамлар учун хавф туғилганда ва ҳар қандай бошқа ҳолатда ҳам тиббий сирни мутлақлаштиришга йўп қуймаслик керак, деб ҳисоблашади, Download 493.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling