Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент Тиббиёт Академияси


Бирламчи альдостеронизм (Конн синдроми)


Download 1.93 Mb.
bet5/23
Sana23.04.2023
Hajmi1.93 Mb.
#1388846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
1-Arterial hipertenzialarning differensial tashhis

Бирламчи альдостеронизм (Конн синдроми).
-мушаклар қувватсизлиги, асаб-мушак тизимидаги ўзгаришлар (парестезиялар), талваса ҳолатига тушишга мойиллик (ўтиб кетувчи пара ва тетраплегиялар);
- гипернатриемия, гипокальциемия, алкалоз, гипокалиемия;
- полиурия, полидипсия, никтурия;
- қон зардобида ва сийдикда альдостерон миқдорини ошиши (қон зардобида 100 мг/мл гача, бир кунлик сийдик таркибида эса 150 мг гача);
- сийдикнинг ишқорий реакцияси;
- плазмада ренин миқдорини пасайиши;
- глюкозага толерантликни камайиши;
- юкори қон босимини асосан верашпирон таъсирида яхши пасайиши;
- асбобий текширувлар ёрдамида буйрак усти безлари ўсмасини аниқланиши;
Бирламчи феохромоцитома.
Хуруж вақтида:
- вегитатив асаб тизими таъсирланиш белгилари (қўзғалиш, титроқ, тана ҳароратининг кўтарилиши) билан бирга кечувчи транзитор АГ;
- гипертоник кризлар;
- лўқилловчи бош оғриғи;
- кўп терлаш, юзнинг қизариб кетиш ҳоллари;
- юрак уриб кетиши;
- тери қопламларини оқариши;
- кўкрак қафасида ва томоқда босиб турувчи оғриқ хисси (баъзан стенокардияга хос хуружлар);
- ориқлаш ва диарея.
Хуруждан кейин:
- қон ва сийдикда катехоламинлар ва уларнинг метаболити -ванилилбодом кислотасининг юқори даражада бўлиши (сийдик одатда хуруждан кейинги кунларда текширилиши лозим);
- ультратовуш текшируви, компьютерли томография ёрдамида буйрак усти безлари катталашганлигини аниқланиши.
Буйрак артерияси стенози.
Буйрак артерияси ёшларда туғма, кексаларда эса атеросклероз туфайли зарарланади ва қуйидаги белгилар билан кечади:
- тана хароратини кўтарилиши;
- қонда лейкоцитоз, ЭЧТ ошиши, гипергаммаглобулинемия;
- қон босими ошишини хавфли кечиши;
- асосан диастолик босим ҳисобига АБ барқарор ошиши;
- буйрак артерияси устида систолик баъзан унинг диастолик шовқин билан бирга эшитилиши;
- ангиографияда зарарланган соҳада “мунчоқ тизими”га ўхшаш, фибробластик стеноз ва аневризматик кенгайишларнинг аниқланиши;
- буйраклардан бири ўлчамининг кичиклашиши;
- дорилар билан даволашда нисбий резистентлик мавжудлиги;
- бошқа соҳа артерияларининг ҳам зарарланиши;
- сийдикда ўзгаришлар аниқланмаслиги, (баъзан кам миқдорда протеинурия, гипостенурия кузатилиши мумкин);

Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling