4. Вакуум насосларда ва компрессорларда газларни сиқилиш жараёнида
энергетик харажатларни камайтириш усуллари
Кимё-фармацевтика ва биотехнология соҳасидаги баъзи жараёнлар
атмосферадан кичик босимларда олиб борилади. Вакуум ҳосил қилиш
кимёвий реакцияларни
олиб бориш шароитларини, термолабил [иссиқ
ҳароратга чидамсиз] суюқликларни қайнаш хароратини камайтириш, арзон
кичик ҳароратли иссиқлик ташувчиларни
ишлатиш имкониятлари, хавонинг
кислороди билан қайта ишланаётган моддани таъсир этишига йўл қўймаслик
ва бошқа жараёнларда қўлланилади.
Кичик
босимларда асосан
қуйидаги жараёнлар олиб борилади:
буғлатиш, кристаллаш, қуритиш, турли хил ҳайдаш усуллари.
Шунингдек
баъзи бир кимёвий реакцияларни фақатгина атмосфера босимидан кичик
бўлган босимларда олиб бориш лозим бўлади,
шунинг учун вакуумдан
фойдаланилади.
Вакуум деб шундай ҳолатга айтиладики,
бунда абсолют босим
атмосфера босимидан кичик бўлиши керак. Атмосфера босимига (Р
атм
)
нисбатан газнинг босимини пасайиши вакуум (Р
вак
) ҳисобланади ва
вакууметр мосламалари билан ўлчанади.
Аппаратлар, идишлар ва бошқа мосламаларда вакуум ҳосил қилинса,
уларни сўрилаётган объектлар дейилади.
Сўрилаётган объектда қолган газ босими қолдиқ газ босими дейилади:
Р
Do'stlaringiz bilan baham: