Бу ерда 1 – юқори параметрлар буғи, КР – буғ босимни
камайтириш
учун мўлжалланган редукцион клапан, 2 – камайтирилган босимли буғ, 3 –
аралашиш камерасига форсункалар ёрдамида узатилувчи совуқ сув бўлиб, бу
ерда сув қиздирилган буғ ҳисобига буғланади ва 4 йўл орқали истъемолчига
керакли парметрга эга бўлган буғ ҳосил бўлади ва истъемолчига узатилади.
Сувнинг ҳароратини камайтириш
учун элеваторлар ишлатилади, улар
сув оқимли кўринишда бўлиб, бу ерда юқори параметрли сув совуқ сувни
(одатда иссиқлик таъсирида қайта ишлатилганини) тортиб олади. Натижада
элеватордан чиқишда сув керакли параметрларга эга бўлади.
Баъзи тизимларда сув атмосфера
хавоси билан хам совитилиши
мумкин, бу жараён градирня мосламаларида олиб борилади, сув юқоридан
пастга, хаво эса пастдан юқорига қараб харакатланади.