Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Вазифа 10. Аудитнинг турлари орасидаги тафовутларни таққослаган ҳолда қуйидаги жадвални тўлдиринг. Вазифа 3


Download 403.29 Kb.
bet31/32
Sana13.11.2023
Hajmi403.29 Kb.
#1771140
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
бошқарув 9 семестр иш дафтар 2022 1

Вазифа 10. Аудитнинг турлари орасидаги тафовутларни таққослаган ҳолда қуйидаги жадвални тўлдиринг.




Вазифа 3. “Аудит текшириш ўтказиш босқичлари” схемасини тузинг


VII. Фойдаланилган адабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат назорати тўғрисида”ги қонуни 24 декабрь 1998 й. №1273.

  2. Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги қонуни №917 2000 йил 26 май.

  3. “Хўжалик юритувчи субъектлар текширувини ўтказиш ва текширувларни рўйхатга олиш китобини юритиш тартиби тўғрисида Низом” №917 2000 йил 6 апрель.

  4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 25 майдаги 181-сонли “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва даволаш, овқатланиш маҳсулотлари сифатининг давлат назорати тўғрисида”ги қарори Ўзбекистон Республикасида фармацевтик фаолияти. – Тошкент, 2001.- Т.1.- Б.186-188.



Илова № 1

Хўжалик юритувчи субъект фаолияти текширувларини рўйхатга олиш китобини тўлдириш қоидалари

1. Текширувчи орган 2—7, текширилувчи хўжалик юритувчи субъект 8—12 устунларни тўлдириши шарт.


2. Иккинчи устунда текширувчи органнинг тўлиқ расмий номи, унинг почта манзили, раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, у бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
3. Учинчи устунда текширувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳнома (шу жумладан махсус гувоҳнома) рақами, гувоҳномани берган идора номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади. Текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилгандан ва текшириш тугагандан сўнг мансабдор шахс — текшириш раҳбари ушбу устунга Китобга қайд қилинган ёзувларни тўғрилиги тўғрисида ёзув киритади ва сана ва вақтни кўрсатган ҳолда унинг имзоси билан тасдиқланади.
4. Тўртинчи устунда аудиторлик ташкилоти ва/ёки эксперт жалб этилган тақдирда, аудиторлик ташкилотининг номи, лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати, аудитор ва/ёки экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи гувоҳнома рақами кўрсатилади.
5. Бешинчи устунда текшириш ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлаган орган номи ва уни тасдиқлаш санаси; буйруқни чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, буйруқни тасдиқлаш рақами ва санаси; қўзғатилган жиноят иши иш билан боғлиқ текширишни тайинлаш тўғрисида қарор чиқарган мансабдор шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, қарорнинг санаси, шунингдек жиноят ишининг рақами кўрсатилади.
6. Олтинчи устунда текшириш турининг тўлиқ номи (режали текшириш, режадан ташқари текшириш, қисқа муддатли текшириш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш) ва мақсади кўрсатилади. Текшириш турининг номи текшириш ўтказиш режа-жадвали ва буйруқда кўрсатилган номга, мақсади эса — буйруқда кўрсатилганига мувофиқ бўлиши лозим.
7. Еттинчи устунда текшириш ўтказиш муддати кўрсатилади. У текшириш ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан ошмаслиги лозим.
8. Саккизинчи устунда ҳар куни текшириш ўтказишни бошлаш ва тугатиш вақти, санаси кўрсатилади. Ушбу устунда зарур ҳолларда текширувчи мансабдор шахсларнинг хўжалик юритувчи субъектнинг ички тартибида белгиланган иш вақти тугаганидан кейинги фаолияти ҳақида махсус белгилар қўйилади.
9. Тўққизинчи устунда текширишнинг ҳақиқатан давом этган календарь муддати кўрсатилади.
10. Ўнинчи устунда талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ номи кўрсатилади. Ушбу устунда талаб қилинган ҳужжатлар тавсифи текшириш ўтказиш режа-жадвали ҳамда буйруқда кўрсатилган текшириш тури ва мақсадларига мос келмаган ҳолда махсус белгилар қўйилади.
11. Ўн биринчи устунда хўжалик юритувчи субъектга нисбатан белгиланган тартибда кўрилган чоралар (ишлаб чиқаришни тўхтатиш, омборни ёки бутунлай корхонани муҳрлаш, пул маблағларидан ва/ёки хом ашёдан фойдаланишни таъқиқлаш, молия ва бошқа ҳужжатларни олиб қўйиш ва ҳ. к.) кўрсатилади.
12. Ўн иккинчи устунда хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркорнинг) «Розиман», «Рози эмасман», «Эътирозлар билан розиман» шаклларидаги фикри кўрсатилади. «Рози эмасман» шаклидаги фикр кўрсатилган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор) бунинг асосланган сабабларини кўрсатади. «Эътирозлар билан розиман» шаклидаги фикр кўрсатилган ҳолда асосланган эътирозлар келтиради. Текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилгандан ва текшириш тугагандан сўнг хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор, хўжалик юритувчи субъект раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахс) ушбу устунга Китобга қайд қилинган ёзувларни тўғрилиги ҳақида сана ва вақтни кўрсатган ҳолда ўзининг имзоси билан тасдиқлайди.
Текширишларни рўйхатга олиш китобида ўчириб ёзиш ва бўяш тақиқланади. Тўғрилашлар хато ёзувлар ўчирилиб, керакли маълумотларни устидан қайта ёзиш ёки қўлда устидан ёзиш йўли билан амалга оширилиши лозим. Ҳар бир бундай тўғрилаш мансабдор шахс-текшириш раҳбарининг ва хўжалик юритувчи субъект раҳбари (якка тартибдаги тадбиркор)нинг имзоси билан тасдиқланади.

Download 403.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling