Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги


Download 403.29 Kb.
bet25/32
Sana13.11.2023
Hajmi403.29 Kb.
#1771140
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
бошқарув 9 семестр иш дафтар 2022 1

Вазифа 2. Қалбакилаштирилган дори воситаларини аниқлаш усуллари билан танишинг .



Аниқлаш усуллари

Тадқиқот объектлари , аломатлари

Визуал усул. Ёрлиқлаш, жизоҳлаш, ташқи кўринишининг норматив аналитик ҳужжатларга (НАХ) ёки аслга мослик турлари

Бирламчи ва иккиламчи қадоқ (упаковка):
- картон қутининг деформацияси;
-устки қатламида ёзувларнинг ўчиб кетганлик излари;
- устки қатлам рангининг ўзгарганлиги;
-қадоқнинг сифати норматив ҳужжатларга мос келмаслиги;
- ёзувларнинг ўлчамлари норматив ҳужжатларга мос келмаслиги;
-босма ёзувларнинг, сертификат муҳрлари, белгилар ва ҳоказолар сифати ;
-хона ҳароратидан ўзгача шароитда сақлаш бўйича кўрсатманинг йўқлиги;
- дори воситасининг ёрлиғида унинг кучли таъсир этишига, заҳарлилига ёки тез бузилиши бўйича маълумотнинг йўқлиги;
- транспортировка ҳужжатлари ва сертификатда таърифланган маркировканинг йўқлиги;

Дори воситасини ташқи кўриниши норматив техник хужжатларга ёки аслга мослиги. Буни аниқлаш оргонолептик усул ёрдамида ўтказилади.

Дори препаратлар намуналари:
- дори шаклининг асли билан бир хиллиги;
- дори шаклининг ранги асли билан бир ҳиллиги;
- дорининг ҳиди асли билан бир хиллиги;
- дорининг таъми асли билан бир хиллиги;
- дорини ишлаб чиқариш шакли асли билан бир хиллиги;
- дори массаси асли билан бир хиллиги
- дорининг сирти етарли даражада ялтироқ ва бир текис бўлиши;
- дори воситасида ёт моддалар аралашмасининг мавжудлиги ;
- юмшоқ дори шаклларининг қатламланиши ;
- реологик хоссаларининг ўзгариши;
- суюқ дори шаклларининг хиралашиши ва чўкмалар тушиши



Экспресс-таҳлил усуллари

Дори препаратларининг намуналари :
- чинлиги текширишнинг микрокимёвий реакцияларини ўтказиш;

  • доривор ўсимликлар ва бошқа эримайдиган заррачаларни микроскопик ўрганиш;

- алоҳида физик ва физик кимёвий хоссаларини ўрганиш.

Дори воситалари сифатининг норматив техник ҳужжатларга мослигини таҳлил қилиш

Дори препаратларининг намуналари;
- норматив техник ҳужжатлар (ФМ фармакопея мақоласи, ВФМ - вақтинча фармакопея мақоласи, КФМ - корхона фармакопея мақоласи, фирмаларнинг спецификацияси ва бошқалар) да келтирилган кўрсаткичлар бўйича дори воситалари сифатининг чинлиги ёки барча кўрсаткичлари бўйича назорат қилиш

Ҳужжатларни текшириш

Илова қилинадиган ҳужжатлар (ишлаб чиқарувчининг сертификати, мувофиқлик сертификати, аналитик паспорти ва ҳоказо.)


- ёзувларнинг аниқлиги;
- дори препаратлари номи, дори шакли, дозаси, сериясининг ҳужжатлардаги маълумотларга мослиги;
- корхонанинг номи, манзили, мослик сертификатини(аналитик паспорти) тақдим этган маъсулиятли ижрочи;
- ёзув сифати, сертификат штампи ва бошқалар.




Download 403.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling