Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


Даволаш-профилактика муассасалари марказий стерилизация бўлимига қўйилган санитар-гигиеник талаблар


Download 403.79 Kb.
bet10/19
Sana26.07.2023
Hajmi403.79 Kb.
#1662583
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
стерилизация модул

Даволаш-профилактика муассасалари марказий стерилизация бўлимига қўйилган санитар-гигиеник талаблар.
1. ДПМ ларда марказий стерилизация бўлими (кейин МСБ) учун алоҳида бино ёки хоналар ажратилиши ва майдонлари СанҚваМ 0278-09 меъёрлари асосида бўлиши талаб этилади.

2. МСБ марказлашган ёки махаллий манбадан совуқ ва иссиқ сув билан таъминланиши керак. Марказлашган иссиқ сув таъминоти бўлмаган тақдирда сув иситиш ускунаси жойлаштириши лозим. Совуқ ва иссиқ сув бўлмаганда қўшимча манба бўлиши (1000 л цистерна) назарда тутилади.


3. МСБнинг ишини ташкил этиш ва жойлаштиришда хоналарни “ифлос” ва “тоза” зоналарга ажратиш талаб этилади.
4. Иситиш анжомлари юзаси силлиқ ва осон тозаланадиган бўлиши лозим.
5. МСБ сўриб-тортувчи вентиляция ускуналари билан жихозланган бўлиши ва хаво оқими йўналиши стерил хоналардан ностерил хоналар томонга йўналтирилиши керак.
6. МСБларида дезинфекция воситалари ишчи эритмаларини тайёрлаш ва сақлаш учун идишлар бўлиши, уларни қопқоғи жипс ёпилиши эритмаларни тайёрланган санаси, концентрацияси кўрсатилган бўлиши лозим.


Даволаш-профилактика муассасалари марказий стерилизация бўлимига қўйилган санитар-гигиеник талаблар (давоми).



Хоналар номи

майдони м.кв.

Стационарлар
(50 юқори койка-жой учун)

Поликлиника

100дан 450 гача ташриф

500 дан ортиқ ташриф

1

Материалларни қабул қилиш ва сақлаш

12

8

10

2

Тиб. жихозларни саралаш, ювиш ва қуритиш

18

8

10

3

Қадоқлаш

12

8

8

4

Стерилизациялаш

9 м.кв 1та автоклав учун

9 м.кв 1та автоклав учун

9 м.кв 1та автоклав учун

5

Экспедиция

8







6

Йиғиштириш анжомларини ақлаш

4

4

4

7

Санитария хонаси (сан узел) душ билан

3

3

3

8

Ходимлар хонаси

12

9

9

9

Катта хамшира хонси

10

10

10

Изоҳ:-75 л сиғимгача бўлган хар бир автоклавлар учун 4 м 2 дан кам бўлмаслиги
-75-100 л сиғимгача бўлган хар бир автоклавлар учун 6 м 2 дан кам бўлмаслиги
-100 л ва ундан ортиқ сиғимга эга бўлган хар бир автоклавлар учун 9 м 2 дан кам бўлмаган майдон қўшимча ажратилади.
Жаррохлик профилидаги стационарлар, 5 тадан ортиқ стоматологик кресло бўлган стоматология поликлиникалари, 3 тадан ортиқ профилда тиббий ёрдами кўрсатувчи ва кўп миқдордаги тиббий асбоблардан фойдаланиладиган жаррохлик, гинекологик, офтолмологик, отолорингологик, травматологик, урологик, проктологик, косметологик, лаборатория ва тез тиббий хизматлари бор амбулатор-поликлиникаларда марказий стерилизация бўлимлари асосий 4 та хонадан кам бўлмаслиги лозим.

Download 403.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling