Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази
Download 403.79 Kb.
|
стерилизация модул
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жадвал №2 Буғ билан стерилизация қилиш усули (Юқори босим остида, сув билан тўйинтирилган буғ)
- 3- Жадвал Иссиқ ҳ аво усулида стерилизация (курук иссик хаво)
- В А З И Я Т Л И М А С А Л А Л А Р
Илова: 1 .Ювиш давомида эритма харорати ушлаб турилмайди. 2.Махсулотларни ювиш давомида ювувчи эритмани очик-пушти ранг пайдо бўлгунча қиздириш йўли билан бир сутка давомида қўллаш мумкин. Жадвал №2 Буғ билан стерилизация қилиш усули (Юқори босим остида, сув билан тўйинтирилган буғ)
Илова; *Стерилизациядада ушлаш вақти ,тўлдирилган зарарсизлантириш камерасида керакли чеклашни инобатга олган холда, зарарсизлантириш аппаратининг паспортида кўрсатилган. ** стерилизаторнинг ишлаш вақти,буғли зарарсизлантиришнинг янги моделларида керакли чекланишнинг номинал ахамияти ± 1 С харорат.Стерилизацион камераларда инобатга олиши керак *** Буг усули билан зарарсизлантириш учун тавсия этилган,хорижда ишлаб чикилган бир марта қўлланиладиган қадоқлаш материалларининг аниқ турлари ,шунингдек уларда зарарсизлантирилган жихозларни сақлаш муддати,ишлаб чиккан фирма такдим этган услубий хужжатларда аник кўрсатилган. Фильтрсиз зарарсизлантириш кутисида,икки қаватли қадоқда зарарсизлантирилган жихозларни саклаш муддати -3 сутка 3- Жадвал Иссиқ ҳаво усулида стерилизация (курук иссик хаво)
В А З И Я Т Л И М А С А Л А Л А Р Стерилланган бикс очилганда олтин гугурт талкани эримагани аникланди. Нима килиш керак? Операция хонаси хавосидаги микроблар сони 2500 та экани аникланди. Бу нимани курсатади? Чойшабларни стерилланган деб олинганда кон котикмаси борлиги аникланди. Ушбу чойшабни операция учун ишлатса буладими? Операция хонасига махсус кийимда 10 а талаба кирди. Операция тугагач яна операция килиш керак. Операция хонасидаги кандай чора тадбирлар утказилади? Эрталаб, операция даврида операция хонаси тозаланди. Уша куни яна нечамарта тозалов утказилади? Боглов материаллари стерилизация килингач стерилликни бактериологик усул билан текшириш кераклиги айтилди. Бу усул кандай ва ким томонидан бажарилади. Талаба билмаган холда операция килаётган жаррох кулига тегиб кетди. Жаррох нима килиши керак? Операция столида жарохат сохаси ошланиб стерил чойшаб билан чегаралангандан сунг бемор кули билан уша сохани ушлаб олди. Сиз нима киласиз? Металл инструментларни тезлик билан тайёрлаш керак булиб колди. Сизда аввал стерилланган инструментлар бор. Сиз кушимча кандай стерилизация киласиз? Резина катетер сийдик чикариш учун керак. Булим шароитида кандай стерилизация киласиз? Стерилликни микробиологик текширишда чок материали стериллигига гумон пайдо булди. Сизнинг тактикангиз? Ипакнинг стерилланганига 15 кун булди. Спиртни алмаштирилмаганини аникладингиз. Бу холда сиз нима киласиз? СТЕРИЛИЗАЦИЯЛАШ БЎЙИЧА УМУМИЙ ТЕСТ САВОЛЛАР. 1.Зарарсизлантириш нима? А) Патоген микробларни йўк қилиш. Б) Микробларнинг токсинига таьсир кўрсатиш. В) Вируслар фаолиятини тўхтатиш. Г) Вирусларни йўк қилиш. 2.Физикавий зарарсизлантириш усуллари қайси бандда тўғри кўрсатилган? А) Куйдириш, чўғлантириш,сув буғи остида стериллаш Б) Қуруқ иссиқ билан стериллаш,сувда қайнатиш, сув буғи ёрдамида босим остида автоклавлаш. В) Нурлар,ультратовуш ва юқори частотали электр токи билан стериллаш. Г) Хамма жавоб тугри. 3.Дезинфеция ишининг химиявий усулига қайсилар киради? А) Химиявий воситалар ёрдамида стериллаш. Б) Қайнатиб стериллаш. В) Нур билан стериллаш. Г) Автаклавда стериллаш. 4.Биологик антисептиклар жумласига қайси воситалар киради? А) Гормонлар,антибиотиклар,витаминлар. Б) Антибиотиклар,ферментлар,иммун зардоблар. В) Иммун зардоблар,витаминлар,холинолетиклар. Г) Ҳамма жавоб тўғри. 5.Антисептика нима? А) Жароҳатга тушган микробни йўқатиш. Б) Жароҳатга ташқаридан микробларни туширмаслик. В) Жароҳатга тушган ёт жисмларни йўқотиш. Г) Микроб ва унинг спораларини йўқотиш. 6.Махсус зардоблар вакцина ва антибиотиклар беморларнинг ҳимоя кучларини ошириш, антисептиканинг қайси усулига киради? А) Кимёвий. Б) Биологик. В) Механик. Г) Физикавий. 7.Қайнатиб стериллашда қайси буюмлар стерилланади? А) Операция чойшаблари боғлов материаллари. Б) Резина қўлқоб,шприцлар,резина қўлқоплар. В) Металл асбоблар,шиша ва резина буюмлар. Г) Катетер ҳалатлар,кейим-кечаклар. 8.Нур билан стериллаш учун гамма нурланиш изотоплари дозаси қанча бўлиши керак? А) 15000 Грейга тенг. Б) 25000 Грейга тенг. В) 220 Вольтга тенг. Г) Ҳамма жавоб тўғри. 9.Стерилизаторга кучсиз антисептик билан тўлдириб ультратовуш тўлкинлари таьсирида стериллаш, стерилизациянинг қайси турига киради? А) Нур билан. Б) Ультрабинафша нури билан. В) Ультиратавуш билан. Г) Юқори частатали электр токи билан. 10.Жароҳат атрофидаги ўлган тўқималарни кесиб олиб ташлаш усули антисептиканинг қайси турига киради? А) Механик. Б) Физик. В)Кимиёвий. Г) Биологик. 11.Бикcга материал жойлаштиришнинг 3 хил усули қайси бандда тўғри кўрсатилган? А) Мувофик,умумий,аралаш турлари. Б) Умумий,Махсус хонага хос,универсал. В) Универсал,мувофиқ ва материалнинг маьлум тури. Г) А ва В жавоб тўғри. 12.Буюмлар биксда яхши стерилланиши учун қандай жойланади? А) Зич ҳолатда. Б) Ғовак қилиб. В) Яримгача зич, юзаси ғавак қилиб. Г) Яримгача ғавак, юзаси зич қилиб. 13.Тиббий воситаларнинг стерилизация қилинганлигининг сифатини текшириш қайси бандда тўғри кўрсатилган? А) Биологик. Б) Физикавий. В) Кимёвий. Г) А Б В жавоблар тўғри. 14.Металл ва шишадан буюмларни қайнатиб стериллаш тартиби қайси бандда тўғри кўрсатилган? А) Асбоблар чўтка билан ювиб, 2%ли сода эритмасида, сув қайнаб чиққан вақтдан бошлаб 45 минут мобойнида қайнатиб. Б) Асбоблар чўтка билан ювиб,сув қайнаб чиққан вақтдан бошлаб 20 минут мобойнида қайнатиб. В) Асбобларни тозалаб сўнг,қайнаб турган сувга 5 минут давомида солиб стерилланади. Г) Б ва В жавоблар тўғри. 15.Боғлав воситалари,чойшаблар,кийим-кечаклар,қалпоқлар,ниқоблар қайси усулда стерилланади? А)Биксларга маьлум тартибда жойлаштириб,қайнатиб стерилланади. Б) Биксларга маьлум тартибда жойлаштирилиб 1-2 атм.босимда аквтоклавда стерилланади. В) Боғлав воситалари,чойшаблар,кийим-кечаклар,қалпоқлар,ниқоблар,тозалаб ювилиб, 2 % ли сода эритмасида сув қайнаб чиққан вақтидан бошлаб, 20 минут қайнатиб. Г) Ҳамма жавоблар тўғри. 16. Жарроҳлик амалиётида қўлланиладиган тикиш воситаларининг турлари ва ўлчамлари қайси бандда тўғри кўрсатилган? А) Ипак, 00-16 номергача бўлади. Б) Кетгут, 000-9 номергача бўлади . В) Капрон ва лавсан иплар , 00-16 номергача бўлади . Г) Ҳамма жавоб тўғри. 17.Стерилланган ипак ипини қандай сақланади. А) 96% ли спирт тўлдирилган,ишқаб беркитиладиган банкаларга солиб қўйилади. Б) :1000 нисбатдаги сулема эритмасида сақланади. В)70% ли спирт тўлдирилган герметик ёпилган банкаларга солиб қўйилади. Г) Фармолин суюқлиги тўлдирилган, ишқаб беркитиладиган банкаларга солиб қўйилади. 18.Кетгут олиниши ва стериллаш усули қайси бандда тўғри кўрсатилган? А) Қўй ичагининг мускул қаватидан олиниб 2% ли содали эритма солинган қайнаган сувга солиб,45 минут қайнатилади. Б) Қўй ичагининг мускул ива шиллиқ қаватидан олиниб автоклавда стерилланади. В) Қўй ичининг мускул-сероз қаватидан тайёрланиб.Ситковский усулида стерилланиб,люгольнинг сувли ва спиртли эритмасида сақланади. Г) Қўй ичагининг шиллиқ ва шиллиқ ости қаватидан олиниб,химиёвий препаратлар ёрдамида стерилланади. 19.Автоклавнинг турлари қайси бандда тўғри кўрсатилган. А) Горизантал. Б) Вертикал. В)Вертикал ва гарзантал. Г) Ҳамма жавоб тўғри. 20.Стериллаш нима? А)Микроорганизмлар ва уларнинг спораларини йўқотиш, ўлдириш ва зарарсизлантириш. В) Микробларнинг сонини камайтириш. С) Ҳашоротлардан тозалаш. Д) Кемирувчилардан тозалаш. 21.Стериллаш турларини курсатинг? А) Физикавий. В) Кимёвий. С) Механик, биологик. Д) Ҳаммаси тўғри. 22.Стериллашнинг физикавий усулларига кайси киради? А) Куйдириш, қуруқ иссиқлик билан, сув буғи билан, қайнатиш йўли билан. В) Этил спирти, йод ва хлорамин билан. С) Антибиотиклар билан. Д) Дезинфекцияловчи эритмалар билан. 23.Стерилизацияланган воситалар биксларда очилмаса неча кунгача стериллиги сақланиши мумкин? А) 3 кунгача. В) 5-6 кунгача. С) 7 кунгача. Д) 4-5 кунгача. 24.Микроблар ва уларнинг спораларини йўқотиш нима деб аталади? А) Дератизация. В) Стерилизация. С) Дезинсекция. Д) Дезинфекция. 25.Стерилизациянинг турига қайси бири кирмайди? А) Куйдириш. В) Автоклавлаш. С) Қайнатиш. Д) Ковуриш. 27.Асептика нима? А) Жароҳатга микроблар тушишининг олдини олиш. В) Жароҳатдаги микробларни камайтириш. С) Жароҳатдаги микробларни йўқотиш. Д) Ҳаммаси тўғри. 28.Қайси бири стерилизация турига киради? А) Қовуриш. В) Қайнатиш. С) Эритиш. Д) Пишириш. 29.Тиббий асбоблар неча дақиқа қайнатиб стерилланади? А) Сув қайнаб чиққач 45 дақиқа. В) Сув қайнаб чиққач 1 соат. С) Сув қайнаб чиққач 30 дақиқа. Д) 90 дақиқа давомида. 30.Автоклавнинг иссиклик манбаи қайси? А) Нефть маҳсулоти. В) Электр токи. С) Кўмир. Д) Ҳаммаси. 31.Автоклавга қандай сув солиниши керак? А) Қайнаган сув. В) Дистилланган сув. С) Фильтрланган сув. Д) Водопровод суви. Download 403.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling