Ўзбекистон республикаси соглиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази


ҚПВ марказий стерилизация пунктига қўйилган


Download 403.79 Kb.
bet12/19
Sana26.07.2023
Hajmi403.79 Kb.
#1662583
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
стерилизация модул

2. ҚПВ марказий стерилизация пунктига қўйилган
санитар-гигиеник талаблар.
2.1. ҚВПда марказий стерилизация пункти (МСП) учун алоҳида жой ажратилиши талаб этилади, бир хонадан иборат, майдони 12 кв.м. кам бўлмаслиги керак.
2.2. МСП марказлашган ёки махаллий манбадан совуқ ва иссиқ сув таъминоти билан таъминланиши керак. Марказлашган иссиқ сув таъминоти бўлмаган тақдирда сув иситиш ускунаси жойлаштириши лозим. Совуқ ва иссиқ сув бўлмаганда қўшимча манба бўлиши назарда тутилсин. Марказлашган сув оқава тизими бўлмаган жойларда хандакдан фойдаланиш мумкин.
2.3. МСПнинг ишини ташкил этишда шартли равишда “ифлос” ва “тоза” зоналарни яратиш талаб этилади.
2.4. Иситиш анжомлари юзаси силлиқ ва осон тозаланадиган бўлиши лозим.
2.5.ҚВПдаги марказий стерилизация пункти табиий вентиляция (дарча, фрамуга ва бошкалар) билан таъминланган бўлиши керак.
2.6. ҚВПларда электр токини тез-тез бўлмаслигини инобатга олган ҳолда, МСП-лар ишини электр токи бўлган вақтда ўтказилиши ва МСП-да ишлайдиган тиббий ходимни иш тартибини шу вақтда мослаштирилиши лозим.
3.Хона ичига қўйилган талаблар
3.1.Марказий стерилизация пункти хона девори, деворларни бирлашган жойи ва бурчаклари, шифт, пол қисмлари текис ҳамда тешиклар бўлмаслиги керак.
3.2. Нам, асептик режимга, дезинфекция воситаларига чидамли бўлган ва фойдаланишга рухсат этилган девор учун қўлланадиган қурилиш материаллардан фойдаланилсин.
3.3. МСП хона девори бутун баландлигигача глазурли плитка ёки шу мақсадда рухсат этилган бошқа материаллардан фойдаланилсин.
3.4. МСП шифти сувли эмулция ёки бошқа мойли бўёқлар билан бўялсин.
3.5. Хона поли сув ўтказмайдиган қоплам билан қопланиши, цементлаб, плитка ётқизилиши керак.
4. Жиҳозларга қўйилган талаблар.
4.1. МСП қуйидаги асбоб ва анжомлар билан жиҳозланади:
- тиббий буюмларни ювиш ва чайиш учун алохида ёки икки қисмли чаноқлар;
- синама қўйиш ва қадоқлаш учун иккта стол;
- дистиллятор;
- қуритиш шкафи (ҳаво қуритиш йўли билан стерилизация қилишда лабораторияга қарашли ШСС типли шкафни фойдаланиши ман этилади);
- автоклав;
- ўрнатилган тартибда шу мақсадда рухсат этилган бактериоцид лампа;
- стерилизациядан ўтган биксларни сақлаш учун стеллаж (токча);
- термометр;
- соат (стол устига қўйиладиган);
- электр токи ўчган вақтда ишлаши учун генератор.;
Бундан ташқари стерилизациядан олдинги тозалаш ва хона юзаларини зарарсизлантириш учун идишлар алохида бўлиши керак. Дезинфекция воситаларидан тайёрланган ишчи эритмаларни сақлаш учун жипс ёпиладиган қопқоқ, ҳамда дезинфекция эритмасининг номи, унинг концентрацияси, тайёрланган санаси тўғрисида аниқ ёзувлар бўлиши шарт.

Download 403.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling