Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш. Хамраевга Ҳурматли Шавкат Рахимович! Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!
-банд. Стратегияга асосан, 2023 йилда 10 937 та
Download 21.31 Kb.
|
Маълумот1
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ақлли сув”
- 335,5 млрд сўм
6-банд. Стратегияга асосан, 2023 йилда 10 937 та “Ақлли сув”, 2 100 та “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш ва 20 та йирик сув хўжалиги объектларини автоматлаштириш режалаштирилган.
Олдинги йилларда ўрнатилмай қолган қурилмалар ҳисобига 2023 йилда 14 808 та “Ақлли сув”, 3 124 та “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш ва 30 та йирик сув хўжалиги объектларини автоматлаштириш талаб этилади. Бунда, “Ақлли сув” қурилмалари учун 251,7 млрд сўм, “Дайвер” қурилмалари учун 68,7 млрд сўм ҳамда автоматлаштириш ишларига 15,0 млрд сўм жами 335,5 млрд сўм маблағ керак бўлади. 7-банд. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 августдаги “Ахборот технологиялари ва компютер дастурлаш соҳасида ёш мутахассисларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 556-сонли қарорининг 2-иловаси билан вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар эҳтиёжидан келиб чиқиб, ахборот технологиялари ва компютер дастурлаш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мақсадли параметрлари бўйича бир қатор вазифалар белгиланди. Шундан келиб чиқиб, мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида рақамлаштириш йўналишида ёш салоҳиятли кадрларни ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш сохасида мақсадли тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва “IT-PARK” ва “Inflex” МЧЖ ўқув марказида таҳсил олувчилар рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, 2023 йил давомида вазирлик тизими бўйича 100 нафар ходимни ўқув курсларда ўқитиб малакасини ошириш режалаштирилган. Жумладан, “IT-PARK” ва “Inflex” МЧЖ ўқув маркази ҳамкорлигида келишувлар амалга оширилиши кўзланган. Бундан ташқари “BePro” дастурчилар маркази билан музокаралар олиб борилиб Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ходимларнинг малакасини ошириш имконини берувчи онлайн ўқитиш, тестдан ўтказиш ва сертификатлаш тизими юзасидан тижорат таклифлари тайёрланмоқда. Ушбу тизимнинг авзаллиги: Сув хўжалиги тизимидаги ишлайдиган барча ходимларни ва янги ишга кирадиган ходимларни чекланмаган миқдорда ўқитиш. Шу билан биргаликда, тегишли ўқув материаллари тайёрланган тақдирба АКТ йўналишидан бошқа йўналишларда хам ўқитиш имкони яратилади. 8-банд. Мазкур вазифалар ижроси ҳар чорак якуни билан вазирликнинг ҳайъат йиғилишларида, ҳар ой якуни билан вазирлик марказий аппаратининг кенгайтирилган йиғилишларида, “ZOOM” платформаси орқали видео-конференцалоқа (ВКА) тартибидаги ўтказиладиган селектор йиғилишларида шунингдек, вазир ҳузуридаги йиғилишларда танқидий руҳда муҳокама қилиниб вазир ўринбосарлари, вазирлик марказий аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ирригaция тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар ирригaция бўлимлари ҳамда вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотлари раҳбар-ходимларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги кучайтириб борилмоқда. Download 21.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling