Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш. Хамраевга Ҳурматли Шавкат Рахимович! Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!


Download 21.31 Kb.
bet1/3
Sana21.06.2023
Hajmi21.31 Kb.
#1642914
  1   2   3
Bog'liq
Маълумот1


Ўзбекистон Республикаси
Сув хўжалиги вазири
Ш.Хамраевга

Ҳурматли Шавкат Рахимович! Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари!


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев томонидан 2023 йил 27 январдаги 01/29-9-сонли “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппаратининг йиғилиш баёни” тасдиқланди.
Кун тартибида Сув хўжалигини рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида йиғилиш ўтказилди.
Бунда қуйидаги ишлар амалга оширилди:
3-банд. Жорий йилнинг январ ойидан бошлаб “Маълумотлар базаси” электрон тизимини яратиш бўйича лойиҳаолди ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ҳозирда электрон тизимнинг тегишли жадваллари, ҳисоблаш алгоритмлари ва визуал кўринишларини ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Маълумотлар базаси” электрон тизимини яратиш ишлари якуни билан тизимга тегишли маълумотларни киритиш ишлари бошланиши режалаштирилган.
2021-2022 йилларда ўрнатилган бўлиб, “Ақлли сув” 4 180 та ўрнатилган бўлиб улардан 3 293 та (79 %) қурилмалар вазирлик серверига интеграция қилиниб, “Дайвер” 4 225 та ўрнатилган бўлиб улардан 3 528 та (84%) қурилмалар вазирлик серверига интеграция қилиниб, насос станцияларда электр энергияси ва сув сарфини “онлайн” назорат қилиш қурилмалари 1 562 та ўрнатилган бўлиб улардан 1 353 таси (87%) вазирлик серверига интеграция қилинган.
“Smartwater.uz” платформасига ТИБлардаги диспетчер ходимлари томонидан кунлик маълумотлар доимий киритилиб борилмоқда.
Ўрнатилаётган рақамли қурилмарларнинг техник соз ҳолатда сақланишини ТИБлардаги канал бошлиқлари томонидан назоратга олиниши белгиланган.
Маълумотлар базаси электрон тизимини яратиш ишлари якуни билан масъул ходимлар томонидан тизимга киритилаётган маълумотларнинг тегишли бошқармалар томонидан тўғри киритилаётганлиги текшириб бориш режалаштирилган.
4-банд. Ҳар ой якуни билан Вазир ҳузурида танқидий руҳда муҳокама қилиниб, сувнинг ҳисобини очиқ-ошкора юритиш тизими жорий этишда сув хўжалиги объектларини рақамлаштириш мақсадида 10 937 та сув хўжалиги иншоотларида реал вақт режимида сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш учун “Smart Water” (“Ақлли сув”) тизимини жорий этиш, 2 100 та мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказиш ҳамда 20 та йирик сув хўжалиги объектларининг бошқарув жараёнларини автоматлаштириш ишларини ташкил қилиш бўйича тармоқ-режа ишлаб чиқилиб тасдиқланган.
Шунга кўра, “smartwater.uz” платформасига ТИБлардаги диспетчер ходимлари томонидан кунлик маълумотлар доимий киритилиб борилмоқда.
Маълумотлар базаси электрон тизимини яратиш ишлари якуни билан масъул ходимлар томонидан тизимга киритилаётган маълумотларнинг тегишли бошқармалар томонидан тўғри киритилаётганлиги текшириб бориш режалаштирилган.
Таҳлил натижалари ва мониторинг якунлари ҳар ой якуни билан вазир ҳузуридаги йиғилишларда танқидий руҳда муҳокама қилиниб вазир ўринбосарлари, вазирлик марказий аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ирригaция тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар ирригaция бўлимлари ҳамда вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотлари раҳбар-ходимларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги кучайтириб борилмоқда.
5-банд. Масъул бошқармалар томонидан техник топшириқлар ишлаб чиқилмоқда. Техник топшириқлар ишлаб чиқилгандан сўнг биржа орқали сотиб олинадиган қурилмалар мазкур техник топшириқ асосида харид қилинишини қатъий назоратга олиниши режалаштирилган.
Шунингдек, техник топшириқлар ишлаб чиқилгандан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда вазирлик тасарруфидаги Республика ва тизим ташкилотларига мазкур техник топшириқлар асосида ҳарид қилинган қурилмалар ҳақидаги маълумотларни тегишли тартибда масъул бошқармаларга етказиш режалаштирилган.
Ушбу вазифалар ижроси ҳар чорак якуни билан вазирликнинг ҳайъат йиғилишларида, ҳар ой якуни билан вазирлик марказий аппаратининг кенгайтирилган йиғилишларида, “ZOOM” платформаси орқали видео-конференцалоқа (ВКА) тартибидаги ўтказиладиган селектор йиғилишларида шунингдек, вазир ҳузуридаги йиғилишларда танқидий руҳда муҳокама қилиниб вазир ўринбосарлари, вазирлик марказий аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ирригaция тизимлари ҳавза бошқармалари, туманлар ирригaция бўлимлари ҳамда вазирлик тасарруфидаги республика ва тизим ташкилотлари раҳбар-ходимларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги кучайтириб борилмоқда.

Download 21.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling