Ўзбекистон республикаси таълими маркази


Кичик ўсмирлар гуруҳи тўгарак машғулотларининг намунавий мавзуий режаси (13-14 ёш)


Download 0.89 Mb.
bet4/16
Sana22.10.2023
Hajmi0.89 Mb.
#1716310
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
futbol

2.3 Кичик ўсмирлар гуруҳи тўгарак машғулотларининг намунавий мавзуий режаси (13-14 ёш)
(намуна-2)



Мавзу

Соат сони

Жами

Назарий машғулот

Амалий машғулот

1

Назарий машғулот

7

7




1.1

Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт.

1

1

-

1.2

Ўзбекистонда футболни ривожлантириш тарихи

1

1

-

1.3

Тиббий назоратдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар

1

1

-

1.4

Футбол ўйини қоидаси, мусобақани ташкил этиш ва ўтказиш.

4

4

-

2

Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик

49

1

48

2.1

Амалий машғулот. Умумривожлантирувчи машқлар.

4

-

4

2.2

2-3 кгли тўлдирма тўп билан машқлар бажариш.

5

1

4

2.3

Акробатика машқларини бажаришни ўргатиш.

10

-

10

2.4

Енгил атлетика машқларини ўргатиш

10

-

10

2.5

Харакатли ўйинлар ва эстафеталар.

6

-

6

2.6

Спорт ўйинлари (қўл тўпи, баскетбол,волейбол) соддалаштирилган қоида бўйича ўйналади.

4

-

4

2.7

Тезликни ривожлантириш учун махсус машқлар.

6

-

6

2.8

Эпчилликни ривожлантириш учун махсус машқлар

4

-

4

3

Футбол ўйини техникаси

47

1

46

3.1

Футбол ўйини техникасининг класификацияси.

1

1




3.2

Дарвозабон ўйини техникси.

6

-

6

3.3

Оёқда тўпга зарба беришни ўргатиш.

10

-

10

3.4

Бош билан тўпга зарба беришни ўргатиш.

4

-

4

3.5

Тўпни тўхтатишни ўргатиш.

4

-

4

3.6

Тўпни олиб юришни ўргатиш

4

-

4

3.7

Алдамчи харакатлар (финтларни) ўргатиш.

6

-

6

3.8

Тўпни олиб қўйишни ўргатиш

6

-

6

3.9

Тўпни ён чизиқ ташқарисидан ташлашни ўргатиш (аут)

6

-

6

4

Футбол ўйини тактикаси

29

2

27

4.1

Ўйин усули ва тактик тизими хақида тушунча 1-4-3-3 жойлашиши бўйича жамоа футболчиларининг ўйин харакати.

6

2

4

4.2

Амалий машғулотлар. “Майдон кўра билиш” ни малакаларини ривожлантириш машқлари.

9

-

9

4.3

Майдон ўйинчиларини тактик харакатини ўргатиш.(ҳужумда ва ҳимояда)

8

-

8

4.4

Дарвозабон тактикаси.

6

-

6

5

Футбол бўйича спорт тадбири

календар иш режаси бўйича

6

«Алпомиш» ва «Барчиной» тест меъёрларини бажариш

2

-

2

7

Жисмоний ва техник тайёргарлик бўйича назорат машқларини бажариш.

2

-

2



ЖАМИ:

136

11

125


2.4 Кичик ўсмирлар гуруҳи тўгарак машғулотлари дастури
(13-14 ёш)
Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Футболни ривожилантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Болалар спорт жамғармасини ташкил этиш ва унинг вазифалари. Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммавий ривожлантириш асослари. Ўзбекистон спортчиларининг эришган ютуқлари.
Ўзбекистонда футболнинг ривожланиши
Футбол бўйича мусобақани кўриб чиқиш: спорт усталари ўртасида ёки олий лигада ўйнайдиган жамоалар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги ва Кубоги, ўсмирлар ўртасида Республика биринчилиги. Ўзбекистоннинг энг яхши футболчилари ҳақида суҳбат.
Тиббий назорат: жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчилар устидан назорат қилиш вазифаси. Ўз-ўзини назорат қилиш вазифаси; оғирликни қон томир уришини, нафас олиш тезлигини, ўпканинг тириклик сиғимини назорат қилиш; умумий кайфият, иштаҳа, иш қобилиятини ва чарчашни кузатиш; Футбол бўйича ўтказилган машғулотларда шикастланиш сабаблари ва унинг олдини олиш.
Футбол бўйича мусобақани ташкил қилиш ва ўтказиш ўйин қоидалари
Ўйин қоидаларини ўрганиш ва унга тушунча бериш. Ҳакамларнинг вазифаси. Ҳар хил ўйин ҳолатларида ҳакамнинг жой танлаши. Ўйинчиларга танбеҳ бериш, огоҳлантириш ва майдондан чиқариб юбориш.
Умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик
Буюмсиз бажариладиган умумий ривожлантирувчи машқлар. Айланма ҳаракатлар, қўлларни доирасимон айлантиришни гавда ва оёқни ҳаракатлантириш билан бирга қўшиб бажариш. Гавдани доирасимон айлантириш, қўл ва оёқни бир вақтда айлантириш билан бурилиш, эгилиш, гавдани доирасимон айлантириш координациясига оид турли ҳаракатлар. Оёқни олдинга, ён томонга ва орқага айланма ҳаракатлантириш, олдига ҳамла қилган ҳолатдан бир оёқда пружинасимон ўтириш. Бир оёқда (чап, ўнг) ўтириб туриш. Чўнқайиб ўтириб олдинга, ён томонга, орқага ҳаракат билан сакраш.
2-3 кг.ли тўлдирма тўп билан машқ бажариш.
Тўлдирма тўпни бир-бирига елкадан ўнг ва чап қўлда отиш. Тўлдирма тўпни гавда орқасидан ва оёқлар орасидан бир қўлдан иккинчи қўлга узатиш. Тўлдирма тўпни бир ва икки қўллаб бош устидан ошириб отиш. Чалқанча ётган ҳолатда тўпни оёқ кифтлари орасида ушлаб, оёқни тўғри ушлаган ҳолда баландга кўтариш ва пастга тушириш.
Акробатика машқлари.
Сакраб олдинга умбалоқ ошиш. Дастлабки ҳолат, ўтирган ҳолатдан, оёқни ёнга кериб чўнқайиб ўтириб орқага умбалоқ ошиш. Таяниб турган ҳолатдан икки оёқда депсиниб бошда тик туриш. Бошда тик турган ҳолатдан олдинга умбалоқ ошиш. Бир оёқда депсиниб, иккинчисида силтаниб, қўлда тик туриш. Ён томонга тўнтарилиш.
Енгил атлетика машқлари
60 метрга тез югуриш 4х60 м, 3х100 метрга такрор югуриш, 5-7 дақиқагача аста секин югуриш. 900-1000 метрга паст-баланд жойдан (кросс) югуриш. 300 ва 500 метрга югуриш, югуриб келиб баландликка хатлаб ўтиш усулида сакраш. Югуриб келиб узунликка “оёқни букиш усулида” сакраш, эни 10 метр йўлка бўйлаб югуриб келиб, теннис коптогини узоққа улоқтириш.
Ҳаракатли ўйинлар: Тез югуриш билан ўйналадиган ўйин. Тўпни узоққа, нишонга улоқтириш билан узунликка ва баландликка сакраш.
Спорт ўйинлари: Баскетбол, қўл тўпи.
Тезликни ошириш учун бериладиган махсус машқлар
- тик туриб (олдинга қараб, орқа билан ҳаракат йўналишига, нисбатан чап ва ўнг томонга) 5-7 метрга ўқдек ташланиш.
- ўтирган холатда (олдинга қараб, орқа билан ҳаракат йўналишига, нисбатан чап ва ўнг томонга) 5-7 метрга ўқдек ташланиш.
- мук тушиб ётган холатдан (бош билан, оёқ билан ҳаракат йўналишига, нисбатан чап ва ўнг томонга) 5-7 метрга ўқдек ташланиш.
- чалқанча ётган холатдан (бош билан, оёқ билан ҳаракат йўналишига, нисбатан чап ва ўнг томонга) 5-7 метрга ўқдек ташланиш.
- юқорига бир сакраб 5-7 метрга ўқдек ташланиш.
Эпчилликни ошириш учун бериладиган махсус машқлар
- Ҳар томонда 6 ўйинчи ва биттадан дарвозабон иштироки билан футбол майдонининг ярмига ўтказилган икки дарвозада ўйин.
Иш давомийлиги – 25 дақиқа, шу вақт ичида ҳар бир футболчи 45 тагача техник-тактик ҳаракатларни бажаради. ЮУТ ўртача дақиқада 160 зарб.
- Тўпни ушлаб туриш. 6 га 6 ўйинчи футбол майдони ярмида тўпга оёқ тегишли чекланмаган, иш давомийлиги – 15 дақиқа. Шу вақт ичида ўйинчилар 50 гача турли хил усулларни қўлланади. ЮУТ дақиқада 131 дан то 183 зарб ўртасида бўлади. Бу машқнинг интенсивлиги ҳар бир футболчининг тўпга оёқ тегишини иккитагача чеклаб қўйиш билан ошириш мумкин (ЮУТ дақиқада 145-180 зарб).

Download 0.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling