Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
-боб. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
Download 430.04 Kb.
|
366 12.06.2021
4-боб. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги
1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 14. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга: Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар ва бошқа ахборотларни давлат бошқаруви органларидан, хўжалик бирлашмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш; Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул асосда олиш; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш; вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар қабул қилиш; кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича давлат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар ишини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш; Агентликнинг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан судларга аризалар ва даъволар киритиш; Агентликнинг ва унинг тизимидаги давлат мулкини бир бўлинмадан бошқасига белгиланган тартибда бериш; Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш; Агентлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш; Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимларини улар томонидан тегишли соҳада улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш; ўз ваколати доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш; Агентлик ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Вазирлар Маҳкамасига, давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритиш; ўзининг юритишига тегишли муаммоларни ҳал этишга илмий муассасалар, олимлар ва мутахассисларни, шу жумладан, хорижий олимлар ва мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш; Агентлик тизимига кирадиган ташкилотларнинг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолда чиқарилган буйруқларини бекор қилиш; Агентлик ва Агентлик тизимига кирадиган ташкилотларнинг моддий-техник базасини яхшилаш чораларини кўриш; амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Агентликнинг ижтимоий инфратузилмасини ташкил этиш ва такомиллаштириш; Агентлик фаолиятини кенг ёритиш мақсадида ижтимоий тармоқларда расмий веб-сайтлар, шунингдек, саҳифалар яратиш; ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш; тиббий-ижтимоий хизмат мутахассислари малакасини ошириш дастурларига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқиш; тиббий-ижтимоий хизмат муаммолари бўйича илмий-методик ва ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва нашр этиш. Агентлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни ҳам амалга ошириши мумкин. 15. Агентлик: ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши; ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш; Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган буйруқлар амалга оширилишининг сифати, пировард натижалари ва оқибатлари; ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши учун жавоб беради. Download 430.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling