Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Download 430.04 Kb.
|
366 12.06.2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш., 2021 йил 12 июнь, 366-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июндаги 366-сон қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. 2. Агентлик кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб борувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади. 3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади. 4. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир. 5. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади. 6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади. 7. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) Агентлик томонидан тасдиқланган низомларга, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) бўлимлари) ҳудудий бошқармалар томонидан тасдиқланган низомларга мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширадилар. 8. Агентликнинг расмий номи: а) давлат тилида: тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги; б) рус тилида: тўлиқ номи — Агентство по развитию медико-социальных услуг Республики Узбекистан; в) инглиз тилида: тўлиқ номи — Agency for development of medical and social services of the Republic of Uzbekistan. 9. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 12 А-уй. Download 430.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling