Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
-§. Агентлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Download 430.04 Kb.
|
366 12.06.2021
2-§. Агентлик марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
16. Агентликнинг марказий аппарати ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун: таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган тиббий-ижтимоий хизмат масалалари бўйича материаллар ва маълумотларни Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларидан ва тизимидаги ташкилотлардан сўраш ва олиш; Агентликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини белгиланган тартибда жалб қилиш, шу мақсадда эксперт ва ишчи гуруҳлар ташкил этиш; Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларидан ўзлари томонидан киритилган тиббий-ижтимоий хизмат, тиббий-ижтимоий экспертиза ва реабилитация бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлашни талаб қилиш, зарурат бўлганда уларни қайта ишлаш учун қайтариш; Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш; Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларига тезкор ҳал қилиниши талаб этиладиган ва Агентликка юкланган вазифалар ҳамда функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар юзасидан топшириқлар бериш; Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Агентлик ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва текшириш; ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёки уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. Агентликнинг марказий аппарати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 17. Агентликнинг марказий аппарати: ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш; Агентлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Агентлик марказий аппарати бўлинмаларининг ишини ташкил этиш; Агентлик томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Агентлик томонидан қабул қилинадиган буйруқларнинг тайёрланиши сифати ва экспертизадан ўтказилиши; дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради. Download 430.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling