Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
-§. Агентлик ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Download 430.04 Kb.
|
366 12.06.2021
3-§. Агентлик ҳудудий бошқармаларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
18. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун: ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва туман (шаҳар) бўлимларидан зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш; Агентлик ваколатига тааллуқли соҳадаги муҳим муаммолар ечими бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни кўриб чиқиш учун ҳудудий комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ташкил қилиш; давлат дастурлари бажарилиши бўйича туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини ўрганиш; тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини ташкил этишда амалий-методик ёрдам кўрсатиш, туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини назорат қилиш, мувофиқлаштириш ва уларга раҳбарлик қилиш; Агентлик кўрсатмасига мувофиқ тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини ўрганиш ва хулосалар тайёрлаш; Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга. Ҳудудий бошқармалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. 19. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари: Агентликка юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш; Агентликнинг ҳудудий бошқармалари фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш; Агентликка киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг амалга оширилиши сифати, пировард натижалари ва оқибатлари; туманларда (шаҳарларда) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ҳамда умумлаштириш асосида тиббий-ижтимоий хизмат соҳасини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ривожлантиришга доир таклифларни тайёрлаш; тиббий-ижтимоий хизмат соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида самарали амалга оширилиши, муаммоли масалалар ҳал этилиши учун жавоб беради. Download 430.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling