Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт университети “автомобил йўллари муҳандислиги” факультети “автомобил йўлларидаги сунъий иншоотлар” кафедраси фан: КЎприклар, тоннеллар ва йўЛЎтказгичларни лойиҳалаш


Download 0.62 Mb.
Sana04.02.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1158609
Bog'liq
4-Маъруза-1

Ўзбекистон РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТРАНСПОРТ УНИВЕРСИТЕТИ “АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИ МУҲАНДИСЛИГИ” ФАКУЛЬТЕТИ “АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИДАГИ СУНЪИЙ ИНШООТЛАР” КАФЕДРАСИ ФАН: КЎПРИК ИНШООТЛАРИ АРХИТЕКТУРАСИ   Маърузачи: Мирзаолимов И.Ю.

4-Маъруза АРХИТЕКТУРАДА ПРОПОРЦИЯ ВА МАСШТАБ РЕЖА: 1. Архитектуравий пропорция. 2. Архитектуравий масштаб.


ПРОПОРЦИЯ (лот. Proportio-муносабат), мутаносиб 1) математикада-а, b, с, d тўрт катталикнинг икки нисбати орасидаги тенглик: a:b=c:d. Бунда а, б, с, d-П. ҳадлари; а ва d-четки, b ва с — ўрта ҳадлар дейилади. Пропорциянинг асосий хоссаси: ўрта ҳадлари кўпайтмаси четки ҳадлар кўпайтмасига тенг bc=ad.
2) Санъат ва меъморликда-бадиий асар ёки бино (иншоот) элементларининг бир-бирига нисбатан уйғунлиги;
3) маънода-қисмларнинг ўлчамларининг ўзаро нисбати, умуман, нарсалар ўртасидаги миқдорий муносабат.
Хозирги кунда архитектуранинг барча ривожланиш босқичлари давомида хамрох бўлиб келган пропорциянинг бир нечта назарий жихатлари мавжуд. Буларнинг барчасини умулаштирувчи омил, бу – композицияни бирликка ва хамохангликка олиб келувчи, қонуниятларга бўйсинувчи тартибни ўрнатишдир.Сонли ва геометрик қонуниятлар турли кўринишдаги(статик, динамик ва б.) симметрия билан боғланган.
Симметрик композициянинг бадиий кўриниши тўғри танлаб қурилган модулда ўз аксини топади.
Инсоният асрлар давомида атрофга мослашиш ва хамохангликда яшаш хиссиятини ривожлантириб келган. Архитектура ҳам, инсон ўзини ўраб турган, вазифасидан мустасно холда бўлган, бино ва иншоотларга мослашиб, ўзига яшаш ва фаолият кўрсатиш муҳитини яратиб келган. Бу хислат асосида, геометрик ва сонли симметрия қонуниятларига мос келмайдиган бино ва иншоотлар, композициянинг тенгсизлиги инсонда онгсиз равишда оғирлик, босим ва қаршилик каби ноқулай холатларга курашишга олиб келади. Бу эса инсонда жисмоний ва рухий толиқишни келтириб чиқаради. Пропорциянинг вазифаси айнан шу камчиликларни бартараф этиш шарти билан компоициянинг уйғунлигини оширишдадир.
Архитектуравий пропорциянинг гармоник бўлиш сири, алоҳида шаклларда эмас, балки уларнинг ўзаро муносабатида ўз ўрнини топади
АРХИТЕКТУРАДА МАСШТАБ
Масштаб сўзи немис тилидан олинган бўлиб, Mab – ўлчов, stab – тайёқ , яъни ўлчов тайёғи маъносини англатади. Умумий холда икки чизиқли ўлчамларнинг муносабати.
Кўп сохаларда масштабни амалий қўллашда, унга қуйидагича таъриф беришади: масштаб деб тасвирдаги ўлчамларни тасвирланаётган объект ўлчамлари нисбатига айтилади.
Инсон катта объектларни тасвирлаш имконига эга эмас. Шунинг учун катта объектларн расмда, чизмада, макетда ва бошқаларда ифодалаш учун уларнинг ҳақиқий ўлчамлари бир неча бор кичиклаштирилади.
Объектнинг неча баробар кичрайтирилганлигини ифодаловчи сон - масштабдир. Кичрайтириш масштаби геодезия, картография ва лойиҳада қўлланилади.
Масштаб деганда, план ёки харитадаги чизиқ узунлигини, бу чизиқнинг жойдаги проекцияга нисбати тушунилади.
План ёки харитадаги масштаблар сонли ёки графикли кўринишда бўлади.
Сонли масштаб каср кўринишида ёзилади. Бунда, суъратда 1 туради, махражда эса проекцияни кичрайтириш даражаси бўлади. Масалан 1:5000 масштабда пландаги 1 см га жойдаги
5000 см тўғри келади. Махраждаги кичрайтириш сони қанчалик кичик бўлса, масштаб шунчалик йирик бўлади.
Графикли масштаб иккига бўлинади: чизиқли ва кўндаланг.
Чизиқли масштаб тенг бўлакларга бўлинган масштабли чизғич кўринишида бўлади.
Масштаб аниқлиги – пландаги чизиқнинг 0.1 мм га тенг кесими. Масштаб аниқлигини ифодаловчи 0.1 мм қийматнинг қабул қилиниш сабаби, бу ўлчамдаги чизиқни одам оддий кўзи билан фарқлай олмайди. Масалан 1: 10 000 масштабда аниқлик 1 м га тенг.
Кичиклаштириш масштаби билан бир қаторда катталаштириш масштаби ҳам кенг қўлланилади. 2:1, 4:1, 5:1, 20:1 ва ҳ.
Талабалар билимларини фаоллаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича саволлар
1. Масштаб 1:2000 бўлганда жойдаги узунлиги 22м объект планда ўлчами нечига тенг?
А) 22 см
Б) 2.2 см
В) 11 см
Г) 1.1 см
2. Масштаб 1:300 да пландаги 4см чизиқнинг жойдаги хақиқий ўлчамини нечига тенг?
А) 120м
Б) 12м
В) 1.2м
3. Масштаб 1:500 да пландаги 5см чизиқнинг жойдаги аниқлиги нечига тенг?
А) 0.25м
Б) 2.5м
В) 0.025м

Қўшимча адабиётлар:
    • Фремптон К. Современная архитектура. М. “Стройиздат”. 1990г
    • Боговая И.О. Озеленение населеннқх пунктов. “Агропромиздат”. 1990г


Асосий адабиётлар:
1.Сардаров А.С. Архитектура автомобильных дорог. 2- изд. М. “Транспорт”. 1993г
2. Пардаев О.Н. “Транспорт иншоотлари архитектураси” маъруза матни. ТАЙИ. 2006й
3.Вергунов Ф.И. Ландшафтное проектирование. М. “Транспорт”. 1989г.


Адабиётлар
Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling