Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети


Download 482.33 Kb.
bet17/35
Sana18.06.2023
Hajmi482.33 Kb.
#1571235
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
Экология Маърузалар матни

Назорат саволлари
1.Санитар-гигиеник қоидалар деб нимага айтилади?
2.Экологик меьёрлар нима?
3.СҲМ нимани билдиради?
4.РЭЧЧ нинг вазифаси нималардан иборат?
5.Йўл қурилиш корхонасининг РЭЧЧ ини айтинг.

4-МАВЗУ: САНОАТ ЧИҚАРИЛМАЛАРИНИ ТОЗАЛАШ


Режа
1.Чангютгичлар таснифи ва уларнинг иш таьрифи,турлари.
2.Асфалтбетон қориштирувчи ускуна чиқарилмасини тозалаш системаси.
3.Цементбетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳосил бўлган чиқарилмаларни тозалаш системаси.


Таянч иборалар:Чангтутгичлар, аспирация, гравитатция, камера.


Чангтутгичлар атмосферага чиқарилган вентиляцион ва технологик чикарилмалардаги чангни тозалаш учун мўлжалланган мосламалардир.
Иш тартибларига кўра чангтутгичларни тўрт гуруҳга ажратиш мумкин: гравитацион, инерцион (қуруқ), контактли ва электрли. 5-расмда чангтутгичларнинг тасвирлари келтирилган. Гравитацияли чангтутгичда гравитация ёки оғирлик кучлари туфайли чанг зарралари ҳавода ўрнашиб колади. Инерцион чангтутгичлар чангланган газсимон оқим ўз ҳаракат йуналишини ўзгартирганда пайдо бўладиган инер­ция кучидан фойдаланиш тартибида ишлайди. Бундай мосламаларга турли тузилишли циклонлар, марказдан кочма скрубберлар, ювиб турувчи циклонлар, оқими ротоклон туридаги чангтутгичлар ва Вентури чангтутгичлари киради.
Контактли чангтутгичлар чангланган ҳавони қуруқ ёки нам ғовак материал (мато, сим тўр, сунъий тола ва бошқа турли материаллар қатлами ва ҳоказолар) оркали ўтказиб чанг зарраларини тутиб қолади. Электр чанггутгичлардан ҳаводаги зарраларни электр майдонидан ўтганда ионлаштириш йўли билан ҳавони тозалашда фойдаланилади. Чангтутгичлар иши қўйидаги кўрсаткичлар ёрдамида тавсифланади: тозалаш даражаси, ўтказиш қобилияти ёки солиштирма ҳаво юкланиши, чанг сиғими, аэродинамик қаршилиги, энергия сарфи ва тозалаш таннархи бўйича.


Икки чаннтутгични баҳолашда уларни тутилмаган чанг­лар (100-Е) фоизи бўйича бир-бирига таққослаш мақсадга мувофиқдир. Масалан, агарда битта чангтутгич £=85% бошқаси Е= 95% бўлса, у ҳолда иккинчи чангтутгич биринчисидан уч марта самаралирок, эканлиги аникланади
Босқичма-босқич жойлашган бир неча чангтутгичларнинг умумий тозалаш даражаси қўйидаги ифода асосида аникланади:
£=1-(1-£1)<1-£!)...(1-.Е)
бунда £,, £ — тозалаш даражаси биринчн, иккинчи ва п — чангтутгичларга мувофикдир.
Ўтказиш қобилияти ёки солиштирма ҳаво юкланиши чангтутгичдан ўтувчи ҳаво ёки газларнинг сарфланиш ҳажмининг фильтрловчи майдон юзасига нисбати асоси­да тавсифланади ва 1 м2 га м3/соатда ифодаланади.
Чанг сиғимичангтутгич қаршилигининг маълум ўлчамига етгунича ёки фильтрловчи қатламнинг навбатдаги регенерациялаш босқичлари орасидаги тўхтовсиз иш жа­раёнида чангтутгич ушлаб қолган ёки чанг микдори­ни билдиради. Чангнинг сиғими чанг зарралари ўлчамига боғлиқ бўлганлиги учун уни чангнинг маълум дисперсияси ҳисобига киритиш керак.
Чангтутгичнинг аэродинамик қаршилиги Па (кгс/м2)да ўлчанган кириш ва чиқишдаги босимнинг хилма-хиллигини билдиради. Энергиянинг сарфи 1000 м3ҳаво ёки газни тозалашга кетадиган квт • соатда ифодаланади.
Ҳаво ёки газни тозалаш таннархи фойдаланиш чиқимлари ва асосий (капитал) харажатлардан ташкил топади.
Чанггутгичларда тутиб қолинаётган заррлаларнинг катталиги ва уларни қандай ҳажмда тутиб қолиши микдори бўйича беш синфга ажратилади. Чанггутгичлар таснифи 41-жадвалда келтирилган.
4.1-жадвал

Чангтуггич
синфи

Кўп миқдорда ушланадиган зарралар катталиги. мкм

Чангларнинг
дисперслик

Самарадорлик,
%

I

0,3-0,5

V

80







IV

99,9-80

II

2

IV

92-45







III

99,9-92

III

4

III

99-80







II

99,9-99

IV

8

II

99,9-95







I

99,9

V

20

I

99

Чангнинг дисперсияланиш гуруҳини таснифлаш номограммаси бўйича дисперсиялилик тамили маълумотларига асосланган ҳолда аниклаш лозим. Хар бир синф чангтутгичлари учун самарадорлик имконияти чанглар таснифи гурухларини дисперсиялилик бўйича ўрамлар чегарасига мослаштиради. Биринчи қиймат мос урамнинг пастки иккинчи қиймати устки чегарасига тегишлидир. Самарадорлик қийматлари тўлиқ тутиб қолинган зарраларнинг амалий шартларида аниклаб берилади. Ўлчамлар 4.1-жадвалнинг иккинчи устунида келтирилган. Чангтутгичнинг ҳақиқий самарадорлиги кичик хажмдаги зарраларни қисман тутиб қолиш натижасида ортиб боради.



Download 482.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling