Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети


Download 482.33 Kb.
bet20/35
Sana18.06.2023
Hajmi482.33 Kb.
#1571235
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35
Bog'liq
Экология Маърузалар матни

Назорат саволлари:
1.Чиқарилмаларнинг асосий кўрсаткичларини айтинг?
2.Чиқарилмаларнинг тозалаш даражасини айтинг?
3.Гравитацияли чангтутгичларни тушунтиринг?
4.Инеционли чангтутгичларни тушунтиринг?
5.Роторли чангтутгичларни тушунтиринг?


5-МАЪРУЗА
Экологик хукук предмети, методлари, тизими ва принциплари.
Режа.

  1. Экологик хукук предмети;

  2. Экологик муносабатлар объекти;

  3. Экологик муносабатларнинг хукукий тартибга солишнинг методлари;

  4. Экологик хукук тушунчаси;

  5. Эко логик хукук тизими;

  6. Экологик хукук принциплари;

Хукук назариясида хукукий тартибга солишнинг предмети хукук нормаларининг, хукукнинг маълум бир сохасига ажратилишига асос булади. Предмет хукук сохасининг тизим яратувчи омили ролини уйнайди. Хукукий тартибга солишнинг предмета бошка хукук сохаларнинг предметидан сифат жихатдан фарк килувчи, ижтимоий муносабатларнинг аник йуналиши деб тушинилади.


Чунки экологик хукук сохасининг хукукий тартибга солиш объекти сифатида табиат (атроф мухит) ва унинг алохида элементлари- ер, сув, ер ости бойликлари ва бопщалар, хамда шулар билан боглик булган инсон манфаатлари намоён булади.
Демак, айтиш мумкинки экологик хукук предмети табиат ёки атроф мухит буйича ижтимойи муносабатлар хисобланади Табиат буйича «ижтимоий муносабатлар» категорияси остида инсонниг табиий ресурслар билан боғлик булган хилма-хил ихтиёжлари ётади.
Бу ихтиёжлар доимо инсон, табиат ва жамият уртасидаги табиат элементларидан (табиий ресурслардан) фойдаланиш ва истемол килиш буйича давом этади.
Қайси аник ижтимоий муносабатлар, атроф мухит хукуки томонидан тартибга солинади?
Экологик хукук буйича илмий ва укув адабиётларида унинг предмети сифатида ижтимойи муносабатлар икки гурухга бўлинади:

  1. Табиий ресурслар дан фойдаланиш буйича;

  2. Атроф мухитни мухофаза килиш буйича.

Шундай килиб инсонинг жамият ва табиат ўртасидаги муносабатлари доирасидаги манфаатлари ва ихтиёжларидан келиб чиккан холдаги айланма хукук куйдаги муносабатларни ташкил килади:

  • Табиий объектлар ва ресурсларга мулкчилик хукуки;

  • Атроф мухитни мухофаза килиш;

  • Жисмоний ва юридик шахсларнинг экологик хукуки ва конуний манфаатларини химоя килиш.

Юкорида келтирилган экологик муносабатларнинг турлари таснифи катиий, ўта мухим ва илмий асосланган хисобланади. Уларнинг максадга мувофиклиги шундан иборатки, улар хукукда бир вактнинг узида, узаро богликликда куйдаги комплекс муоммаларни хал килади:

  1. Табиий ресурсларни кимга таллуқлигини;

  2. Табиий ресурсларга эгалик килишни;

  3. Атроф мухитни мухофаза килишни;

  4. Инсонниг экологик хукук ва конуний манфаатларини химоя килишни.

Ижтимоий муносабатларнинг бундай хукукий тартибга солиш оркали хам табиатни, хам инсонни манфаатлари хисобга олинади.
Экологик муносабатларнинг объекти.
Экологик муносабатларнинг объекти деб ижтимоий ахамиятга эга булган табиий бойликлар буйича вужудга келадиган ва хукукий тартибга солинадиган ижтимойий муносабатларга айтилади.
Шуни айтиш керакки, объектнинг узига хослиги, хукукда тартибга солувчи ва унинг предметини хсил килувчи ижтимойий муносабатларнинг узига хослигини намоён килади.
Ижтимойий муносабатларни хукукий тартибга солишнинг интегратив ва дифференциал карашларини намоён килиб хозирги замон конунчилиги бундай муносабатларнинг мустаккил объектлари килиб куйдагиларни белгилайди:

  • Атроф мухит (атроф табиий мухит, табиий мухит, табиат);

  • Табиий комплекс л ар;

  • Алохида табиий объектлар ёки ресурслар.

Атроф мухит (атроф табиий мухит, табиий мухит, табиат) интегратив объектлар, бошкалари эса дифференциалашган объектлар хисобланади. Интегратив объектлар: табиий-илмий маънода табиат, моддий дунёнинг объектлари ва тизимлари йигиндисининг интегратив объекта хисобланади ва бу табиий холат инсон мехнати билан яратилмаган.Хозирги замон экологик конунчилигида ва хукукида экологик муносабатларнинг интегратив объекти сифатида «табиат» тушунчаси кам ишлатилади. Аммо Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни мухофаза килиш тугрисида» ги конунида «табиат» тушунчаси асосли равишда алохида белгилаб куйилган.
«Атроф мухит тушунчаси» экологик муносабатлар объекти сифатида хорижий хукукдан олинган бўлиб кенгрок мазмунга эга. Юридик маънода «табиат» тушунчасига моддий дунё объектлари ва тизимлари каторида (экотизимлар элементлари) асосланган равишда инсон мехнати билан яратилган объектлар хам киритилган, масалан:

  • Суний равишда яратилган урмонлар;

  • Баликчилик корхоналарида етиштирилган ва сув хавзаларига доимий яшаш учун чикариб юборилган баликлар;

  • Урмонларга ва яйловларга доимий яшаш учун чикариб юборилган ёввойи хайвонлар ва бошкалар.

Табиат моддий дунёнинг объектлари ва тизимлари йигиндиси сифатида, уларнинг табиий холатида куйдагилардан иборат:

  • Ер билан биргаликда, борлик Коинот;

  • Космос;

  • Глобал экотизим- Биосфера.

Аммо экотизимлар экологик хукук нормалари оркали тартибга солинадиган объектлар сифатида чегараланган булиб, экотизимлар элементлари каторига ижтимойи мухит элементлари, тарихий ва маданий ёдгорликлар киради.
Атроф мухит - табий мухитнинг компонентлари йигиндиси булиб, табиий, табиий-антропоген, хамда антропоген объектлардан ташкил топган.
Атроф мухит компонентларига ер, ер ости бойликлари, тупрок ер ости ва ер уста сувлари, атмосфера хавоси, усимлик ва хайвонот дунёси, бошка тирик организмлар, хамда ерда хаётни мутадил саклаб турувчи озон катлами, ер якинидаги космик фазо киради.

Download 482.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling