Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети


Download 482.33 Kb.
bet28/35
Sana18.06.2023
Hajmi482.33 Kb.
#1571235
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35
Bog'liq
Экология Маърузалар матни

Гуруҳлар

Моддалар

Ҳосил бўлиш жараёни

1 – гуруҳ

Азот, кислород, сув буғи, карбонат ангидрид ва бошқа атмосфера ҳавосининг табиий компонентлари




2 – гуруҳ

углерод оксиди ёки ис гази (СО)

Органик бирикмаларнинг тўлиқ ёнмаслиги

3 – гуруҳ

Азот оксидлари (NOва NO2)

Атмосфера ҳавосидаги азотнинг двигатель ёниш камерасида юқори ҳарорат ва босимда оксидланиши

4 – гуруҳ

Углеводородлар (СH)

Двигателда ёқилғини тўлиқ ёқмаслиги

5 – гуруҳ

Формальдегид, акролеин, уксусли альдегидлар

Двигатель ёниш камерасида ҳарорат нисбатан юқори бўлмаган вақтда салт юриш ва кам юкланиш режимларида

6 – гуруҳ

Қурум

Пиролиз

7 – гуруҳ

Олтингургут ангидриди (SO2) ва водород сульфиди (Н2S)

Таркибида кўп миқдорда олтингугурт бўлган ёқилғилардан фойдаланиш

8 – гуруҳ

Қўрғошин ва унинг бирикмалари. Кимёвий канцероген

Мотор ёқилғиси сифатида этилланган бензиндан фойдаланиш

Токсик моддаларнинг организмларга таъсири.
1 – гуруҳ – зарарсиз, фақат карбонат ангидрид ** газининг кўпайиши
иқлимнинг исишига олиб келади.
2 – гуруҳ – нафас олиш орқали қондаги гемоглабин билан бирикиб
карбоаксигемоглобин ҳосил қилади ва организмни кислород билан таъминланишини сусайтиради.
3 – гуруҳ – Нафас олиш йўллари шиллиқ қаватини ялиғлантиради, қон юриш
йўлларини кенгайтиради, босим тушиб кетади, кислород етишмаслиги ривожланади.
4 – гуруҳ – нафас олиш йўлларини ва ўпка касалликларига олиб келади,
резиналар емирилади, металлар коррозияси тезлашади, кўриш ҳолатини сусайтиради.
5 – гуруҳ – нафас олиш йўлларини, шиллиқ қаватларни зарарлайди,
марказий нерв тизимига таъсир кўрсатади.
6 – гуруҳ – қурум бевосита зарари кам, лекин унинг зарралари
бенз(а)пиренни адсорбция қилиб организмга тушишига сабаб бўлади.
7 – гуруҳ – эшитиш органларига таъсир этади, сурункали бронхит, кўп
миқдори хушдан кетишга олиб келади.
8 – гуруҳ – атроф муҳитда йиғилади ва озиқ-овқат орқали организмга тушади.


Биринчи гуруҳга токсик бўлмаган, N2, О,2 ва сув буғи каби моддалар киради.
Иккинчи гуруҳга углерод оксиди (СО), унинг миқдори бензин билан ишлайдиган двигателларда кўпроқ бўлади. СО углеводородларнинг занжирли оксидланиши назариясига мувофиқ, двигател цилиндрида оралиқ маҳсулот сифатида, совуқ – аланга олиш жараёнида ҳосил бўлган альдегидларни парчаланишидан ҳосил бўлади. Унинг токсиклик таъсири шундаки, у организмдаги қон гемоглобини билан бирикиб, карбоксигемоглобин СОНв ва окисьгемоглобин О2Нв ҳосил қилиб тери тўқималарини О2 дан маҳрум қилади.
Учинчи гуруҳга азот оксидлари NO ва NO2 лар киради. Азот оксидларини ҳосил бўлиш механизми ҳаводаги азотнинг цилиндрдаги юқори ҳарорат ва босим таъсирида термик қайтар реакцияси натижаси ҳисобланади. ЧГ ларини совиши ва ҳаво билан аралашиши давомида NO оксидланади ва NO2 ҳосил бўлади. NO2 одам организмига ўткир яллиғлантирувчи сифатида таъсир этади, 200-300 мг/м3 миқдори ҳатто қисқа вақтда нафас олинганда қон гемоглобини билан бирикиб нафас йўлларини шишириб юборади.
Тўртинчи гуруҳга токсик ҳисобланган углеводородларнинг (СН) кўп сонли гуруҳлари: алканлар (CnH2nқ2), альдегидлар (CnH2nқ1Cқ0-H) ва циклонлар (CnH2n) киради. Бундан ташқари ЧГ да полициклик ароматик СН (ПАУ) бензопирен (С20Н12) киради. Бу моддаларнинг ҳосил бўлиши, СН лар оддий СН лар ва эркин радикалларга парчалиниб, сўнг О2 етишмаслиги шароитида Н атомлари ҳосил бўлган маҳсулотлардан ажралади. Ҳосил бўлган бирикмалар бир-бири билан бирикиб мураккаб циклик, кейин эса полициклик структураларни, хуллас 400 8000С ҳароратда СН ли ёқилғиларни куйдириш кетади ва ПАУ ҳосил бўлади. ПАУ нафас олиш йўлларида рак касалини келтириб чиқариши мумкин ().
Бешинчи гуруҳга токсик моддалар альдегидлардан ташкил топган (формальдегид (НСНО) 60%, алифатик альдегидлар (ациклик СН, CnH2nқ2) 32% ва ароматик альдегидлар (бензол С6Н6) 3% ва бошқалар). Альдегидларнинг токсиклиги юқори ва нохуш ҳидга эга.
Олтинчи гуруҳга дизел двигателларига таалуқли зарарли компонент қурум киради.
ИЁДлар ЧГ ларининг таркиби, ёқилғилар турига, таркибига ва двигателнинг иш режимига қараб ўзгариши мумкин.
Юқорида айтилганлардан ташқари ИЁД ЧГлари таркибида яна қўрғошин бирикмалари ва олтингурурт оксидлари ва ангидриди ҳам бўлади.
3. Олдинги бўлимда ЧГ лар билан чиқадиган асосий токсик моддаларни инсонларга таъсирини айтиб ўтдик. Энди яна баъзи бирлари бўйича маълумот берамиз.
Олтингугурт ангидриди – рангсиз, ўткир ҳидли, сувда яхши эрийди ва олтингугурт кислотасини ҳосил қилади. Олтингугурт ангидридининг кам концентрациясининг давомли таъсири натижасида юрак қон-томир, ўпка ва астма каби касалликларни келтириб чиқаради. Ҳаводаги олтингугурт ангидриди кўз ва томоқ шиллиқ қаватни яллағланишига олиб келади.
20Н12) Бенз(а)пирен – ПАУ атмосферанинг нормал шароитида - кристал маҳсулот, сувда ёмон эрийди. Одам организмига тушиб ПАУ тўпланади ва маълум концентрацияга етганда нохуш шишларни пайдо бўлишига олиб келади.
Қурум–углерод зарраларидан ташкил топган. Қурумни инсонларга бевосита хавфли томони йўқ, фақат у концероген моддаларни (ПАУ) адсорбция қилиш хусусиятига эга ва бошқа токсик компонентларни (масалан, олтингугурт ангидриди) таъсирларини кучайтириш имконини беради.
Қўрғошин бирикмаси–ЧГларда бензинларга антидетонатор сифатида қўшилган тетраэтил қўрғошин ҳисобига пайдо бўлади. Қўрғошин организмга (Pв(С2Н5)4) нафас олиш йўллари, озиқ-овқат ва тери орқали ўтиб тўпланади ва марказий нерв системасига ва қон айланиш органларига таъсир қилади.
Кўпгина йирик шаҳарларда СО нинг концентрацияси рухсат этилган меъёридан 20-30 баробар ортиб кетади ва инфаркт касали туфайли ўлим даражаси кўпаяди. Баъзи бир шаҳарларда NO концентрацияси 10-100 баробарга ортиб кетиши мумкин. Атмосферага тушган NOx 3-4 кунгача сақланади. қуёш ёруғлиги таъсирида фотокимёвий реакция ҳисобига NO дан NO2 ҳосил бўлади ва СН лар билан биргаликда токсик туман ҳосил қилади, уни смог дейилади.
Олтингугурт газларини атмосферада бўлиши 10 соат давом этади. SO2 чиқиндилари олтингугурт кислотали ёғинларни ҳосил қилади ва тупроқни, сувларни зарарлайди ва иншоотларни емирилишига олиб келади. СО2 миқдори ҳавода меъёрланмайди. У атмосферада 4 йилгача туради. СО2 нинг концентрациясининг ортиши «парник эффекти» ни келтириб чиқаради ва ер сатҳининг ҳароратини ошириб юборади.
Қўрғошиннинг инсон организмида кўпайиши сурункали заҳарланишига олиб келади.
4. Автомобилларни экологик хавфсизлигини ошириш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

  • «Экологик» конструкцияли автомобилларни яратиш;

  • ЧГ ларни камайтириш ёки зарарсизлантириш;

  • Сифатли ва альтернатив ёқилғиларни ишлатиш;

  • Йўл харакатини такомиллаштириш;

  • Автомобилларни бошқаришни оптималлаштириш;

  • Автомобилларни техник эксплуатация қилишни такомиллаштириш.

4.1.Автомобилларни «экологик»лигини, аввало уларни кам ёқилғи сарфлашини таъминлайди, яъни автомобил қанча кам ёқилғи ишлатса, шунча кам экологик зарарли бўлади. Ёқилғи сарфини камайтириш автомобилларни конструкцияси ва уни эксплуатация қилиш тадбирлари ҳисобига эришилади. Енгил автомобилларда ёқилғи сарфини камайишига автомобилни оғирлигини ва ўлчамларини камайтириш, аэродинамик тавсифларни яхшилаш, силкиниш қаршилигини пасайтириш, двигателни бошқариш ва назоратини компьютерлаштириш ва барча турдаги механик йўқотишларни қисқартириш кабилар кўпроқ таъсир қилади. Автомобилларни оғирлигини ва ўлчамларини камайтириш алюминий ва юқори чидамли металлар, пластмасса ва шиша материаллардан фойдаланиш ҳисобига эришилади. Аэродинамик тавсифларни яхшилаш автомобилни баландлигини камайтириш, автомобилни суйрилигини ошириш (обтекаемость), сифатли бўёқлаш натижасида амалга оширилади. Силкиниш қаршилиги шиналарнинг протекторига ва босимига боғлиқ. Юк машиналарининг ёқилғи сарфини камайтиришда юқоридагилардан ташқари яна уларни дизел ёқилғисига ўтказиш ҳам киради.
4.2. ИЁД лари ЧГ ларидаги зарарли моддаларни камайтириш энг аввало ёқилғи аралашмасининг сифатига, яъни бензинни сифати ва бензин билан ҳавонинг аралашмадаги миқдорий нисбатига боғлиқ. Энг оптимал нисбат Sқ14,7 бўлганда аралашманинг ёниш жараёни самарали бўлар экан. Бу нисбатда ёқилғи сарфи ва двигателнинг қуввати арзимаган миқдорда ёмонлашади, лекин СО ва СН ларнинг миқдори сезиларли миқдорда камаяди, NOx эса бир оз кўпаяди. Двигателниннг экологик тавсифини яхшилаш, ундан чиқаётган ЧГ ларини ва ёқилғини пуркашини бошқариш учун қўшимча назорат воситаси билан жиҳозлаш мумкин. бу вақтда ЧГ даги зарарли моддаларни охиригача ёндириш учун чиқиш коллекторига махсус насос ёрдамида қўшимча ҳаво берилади. Бу усул СО ва СН лар миқдорини камайтиради. Двигателда конструктив ўзгаришлар, ёниш камераси ва поршенни ўзгартириш, берилаётган ҳавони қиздириш, иккита электродли свечаларни қўллаш ва бошқалар аралашмани ёниш жараёнини яхшилайди. Ёниш камераси ҳароратига таъсир қилувчи учқун олишни давом этишини мувофиқлаштириш. Ҳарорат камайиши ЧГ лардаги NOx ни камайтиради.
ЧГлардаги зарарли моддаларни камайтиришнинг яна бошқа усули автомобилда нейтрализаторларни қўллаш. Бунда ЧГ лар нейтрализаторлар орқали ўтиб охиригача ёндирилади ва СО ва СН миқдори камаяди. Бу вақтда зарарли моддалар каталитик оксидланиб сув буғига Н2О ва СО2 га айланади. Уч босқичли нейтрализаторларда иккинчи босқичида NOxO2 ва N2 га парчаланади. Бу ҳолатда ЧГ лар деярли зарарли моддаларсиз бўлади.
4.3. Нейтрализаторларни – автомобилларда этилланган бензинларни ишлатиш, биринчидан ЧГ да қўрғошин бирикмаларини ҳосил қилса, иккинчидан ишдан чиқаради (катализаторлар юзасига қўрғошин таъсир қилади). Шунинг учун бензинларни метил третбутил эфир қўшиб сифатини яхшиланади. МТБЭ қўллаганда ЧГ ларда СО 10-20% га СН 5-10%, зарарли учувчи бирикмаларни 15% га камайтиради. МТБЭ бензинни октан сонини оширади. Альтернатив ёқилғиларга суюқ этанол, метанол, газ ҳолатдаги пропан, бутан бўлиши мумкин. автомобилларда нефтдан ва табиий газдан олинган сиқилган газлар мотор ёқилғиси сифатида ишлатилади. Бензинда ишлайдиган автомобилни газ ёқилғисига ўтказиш учун озроқ қўшимча жиҳозланади, холос. Ҳозирда сиқилган газлар сифатида пропан ва пропан-бутан қўлланилмоқда. Сиқилган газларнинг детонацияга қаршилик хусусияти юқори. ПБ нинг октан сони 100 дан ортиқ, шунинг учун двигател детонациясиз ишлайди. ПБ да двигател камбағал аралашмада (бедный смесь) ишлайди, шунинг учун NOx , СО, СН лар 2 баробар, қаттиқ моддалар 3 марта кам бўлади. Мотор мойларини ишлаш муддатини 1,5-2 марта узайтиради. Бундай 2 хил ёқилғида ишлайдиган двигателларнинг самрадорлиги юқори. Газли ёқилғига ўтиш кўплаб энергия ресурсларини тежаш имконини яратади (8.2.-жадвал).
8.2.-жадвал
Чиқинди газларнинг таркиби (%)



Двигател тури

N2

O2

H2O

CO2

CO

NxOy

CyHy

Қурум

Бензинли

74-77

0,3-0,8

3-5,5

5-12

5-10

0,8гача

0,2-3

0,4 гача

Дизел

76-78

2-18

0,5-4

1-10

0,02-5

0,5 гача

0,5 гача

1,1 гача




75

3

5

11

5

0,15

0,5




15000 км юрган автомобил чиқиндилари массаси

15т

0,6т

1т

2,275т

1т

30кг

100кг






4.4. Атмосфера ҳавосини ифлосланишини камайтириш учун катта шаҳарлардаги транспорт оқими харакатини такомиллаштириш керак бўлади. Шаҳарлардаги асосий магистрал кўчаларни сифатини яхшилаш, светофорлар, чорраҳалар жойлашишини оптималлаштириш, автомобиллар тиқилинчини йўқотиб керакли тезликда харакатланишини таъминлаш, кўчалар кесишган жойларда ер ости ва ер усти кўприкларини қуриш, юк автомобилларини шаҳарда харакатланишини камайтириш, транзит автомобиллари учун шаҳар ҳалқа йўлларини яратиш, шаҳар ичида экологик тоза электр транспортидан фойдаланиш ва бошқа тадбирлар шаҳарлар ҳавосини ифлосланишини олдини олади.
4.5. ЧГ лардаги зарарали моддалар миқдори ва ёқилғи сарфи кўп жиҳатдан автомобилни бошқариш махоратига ва усулларига ҳам боғлиқ. Автомобилни ЧГ ларини токсиклиги унинг харакати давомидаги тезлашишга, секинлашишга, қанча вақт нейтрал режимда ва бир хил тезликда харакатланишига боғлиқ. Ёқилғи сарфини ва ЧГ ни токсиклигини камайтириш учун кўпроқ узатмалар қутисининг юқори босқичида харакатланиш керак. Шаҳар ташқарисида энг оптимал тезлик енгил машиналар учун 80-90 км/соат, юк автомобиллар учун 65 км/соат. ЧГ даги зарарли моддалар энг кўп миқдори автомобилни тезлашишида ва тўхтаётган вақтда бўлади.
4.6.ЧГлардаги зарарли моддалармиқдорининг автомобилларнинг техник ҳолатига боғлиқ бўлишини 2 та сабабаи бор: ёнилғи аралашмасининг таркиби ва унинг аланга олишини бузилиши. Бу сабаблар автомобилларнинг ёқилғи таъминлаш ва ўт олдириш системаларини, ҳолатига боғлиқ. Аралашма таркиби бузилса СО нинг миқдори ҳам ўзгаради. Ўт олдириш системаси кеч бўлса NOx кўпаяди, «бой» аралашмада эса max бўлади. Антитоксик қурилмаларни қўллаш ва карбюраторни регулировка қилиш СО ва NOx ни 2 марта, СН ни 1,5 марта камайтириш имконини беради.
Автомобил карбюраторининг регулировкасини бузилиши, ҳаво фильтрининг қаршилигини ортиши, ёниш камераси деворларида қурум ҳосил бўлиши, газни тақсимлаш механизмини зазорини бузилиши ЧГ лардаги зарарли моддаларни кўпайишига олиб келади.
Автомобиларнинг атроф-муҳитни ифлослантиришини камайтириш мақсадида назорат мувофиқлаштирувчи постлар ташкил қилиниб, уларда ЧГ ларнинг таркибини, ёқилғи сарфини, двигателларнинг ёқилғи таъминлаш тизимларини техник ҳолати назоарт қилинади ва зарурий техник хизматлар кўрсатилади. Бундан ташқарии автотранспорт атроф-муҳитни автокорхоналардаги ишлаб чиқариш цехларининг (бўёқлаш, аккумулятор, вулканизация, кузовлаш ва б.) турли хил чиқиндилари, ёнилғи-мойлаш материаллари ва оқова сувлари билан ҳам ифлослантиради.

Download 482.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling