Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети
Download 482.33 Kb.
|
Экология Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инерционли чангтутгичлар
- Ротацион оқимли чанггутгичлар
Гравитацияли чангтутгичлар
Чангтутгичларнинг энг одций тури чанг чўктирувчи камералардир. Камерага тушгач кенгайиш хусусиятига эга бўлувчи чангланган газсимон оқим тезлиги камаяди ва ўзоғирлиги таъсирида таркибидаги оғир зарралар чўкади. Камеранинг иш тартиби шунга асосланади. Агар масофада камерада текис парраллел газсимон оқимнинг ламинар ҳаракатланиш тартиби ўрнатилса, у ҳолда чанг чўкиши учун маълум шароит яратилади. (бу ерда Н камера баландлиги, м; vy()— уюрмавий тезлик, м/с. /к камера асосий к,исмипимг узунлиги, mjv — газсимон оқимнинг тезлиги, м/с. Уюрмавий тезлик куйидагича аникланиши мумкин: бу ерда р — чангсимон зарралар зичлиги, кг/м3, d — зарралар диаметри, м; — хавонинг (ёки газнинг) динамик бирикувчанлиги, Па-с (кгс-с/м2). Чанг зарраларининг чўкиш даврини қисқартириш ва тозалаш самарадорлигини ошириш учун, яъни камера узунлигини кискартириш учун лабиринтлар ўрнатилади ёки каналларга ажратилади. Камераларнинг тозалаш самарадорлиги 55—60 фоизни ташкил этади. Инерционли чангтутгичлар Қуруқ инерцион чангтутгичларга циклонлар, ротоклон туридаги оқимли ротацион чанггутгичлар киради. Циклонлар чангтутгич аппаратлардан иборат булиб, чанг тутиш инерция натижасида амалга оширилади (56- расм). Тозаланаётган газсимон оқим кириш мирней (1) орқали циклоннинг устки цилиндрсимон кисмига (2) тангенциал киради ва айланиб циклон корпуси ва чиқариш муриси (4) орасидаги калкасимон бушликдан циклоннинг конус (3) қисмига тушади ҳамда айланиш давомида кўтарилиб чиқариш муриси орқали ҳаракатланади. Шу билан бирга пасаювчи ҳамда кўтарилувчи циклоннинг уюрма оқимида оқим тезлиги йўналиши тўхтовсиз ўзгариб туради. Шунинг учун оқимда ҳаракатланувчи зарралар тезлиги ҳар бир берилган вақтда оқим тезлигига тўғри келмайди. Газсимон оқим ва чанг заррасининг ҳаракатланиш тезлигининг ҳар хиллиги натижасида пайдо бўладиган аэродинамик кучлар зарралар траекториясини қийшайтиради. Огарлиги катта булган зарралар оқимдан ажралиб қолади. Гирдобсимон радиал оқим, оғирлик кучи, циклон конуси бурчагининг камайиши ва бошқа гидродинамик омиллар таъсири остида ажралиб чиққан зарралар циклоннинг конус қисмига ёки унга бириктирилган бункерга тушади. Циклондаги газсимон оқимнинг тозаланиш даражаси чангнинг дисперслигига, айрим чанг зарраларнинг массасига, тармоқ қувурлардаги оқим харакати тезлигига, циклоннинг тузилиши ва ўлчамига (циклоннинг диаметри канча кичик бўлса унинг самарадорлиги шунча юқори бўлади. Циклонлар суришда қам, хайдашда хам ўрнатилиши мумкин. Оқимда чанг кўп миқдорда бўлганида вентиляторнинг иш қобилиятини узайтириш ва ошириш учун уни циклондан кейин урнатган маъкул. Циклон ҳаракатининг самарадорлиги, айникса майда дисперсли чангларда унча кўп бўлмайди, шунинг учун бир хил циклонлар гуруҳидан иборат бўлган батареяли циклонлардан фойдаланилади. Унда тозаланаётган чангли газсимон бир циклондан иккинчи циклонга кет ма-кет ўтиб тозаланади. Циклоннинг аэродинамик қаршилиги 36-ифода ёрдамида аниқланади: бунда £0 ва £к — циклоннинг маҳаллий қаршилиги коэффициенти. Циклоннинг кириш тирқишида ртезо тезлик босими бўйича ва циклон корпусининг кўндаланг кесимида ртезк тезлик босимига мувофиқ ҳисобланади; р — газсимон оқимнинг зичлиги, кг/м3; v0 ва vK — циклоннинг корпусдаги ва циклоннинг кириш тирқишидаги газсимон оқим харакатланиши тезлигидир. Ротацион оқимли чанггутгичлар Ротацион оқимли ротоклон туридаги чангтутгичлар бир вактнинг ўзида газсимон оқимни кўчириш билан уни чангдан тозалайдиган вентиляторлардир. Оқимни тозаланиши ишчи ғилдиракларнинг айланиши натижасида пайдо бўладиган марказдан қочма куч таъсири остида юз беради. Бундай чангтутгичда оқимни тозалаш жараёни қуйидаги тартибда амалга оширилади: чангсимон оқим спиралсимон найчага тушиб эгри чизикди харакат хосил килади. Бунда чанг инерцион кучлар таъсири остида спиралсимон найчанинг сиртига чиқарилади ва унинг девор қисмида жамланади. Кундаланг тирқиш оркали чанг кичик габаритли циклонга ўтказилади. Циклоида чанг батамом ажралиб бункерга ўтади. Тозаланган газ бункердан ўтиб найчанинг чиқариш тармоғига тушади. Циклоида чангнинг чўкиши найча қопқоғи ўртасидаги босимнинг тушиши ҳисобига амалга оширилади. Тозаланган газнинг асосий оқими (92 фоизи) эгри чизиқли парракли радиал аппарат орқали найчадан чиқади. Ўлчами камида 8 мкм бўлган чанг зарраларини тутишда ротацион чангтутгичлар юқори самарадорли (83%) хисобланади. Ўлчами 20 мкм дан катта чанг зарраларини тутишда уларнинг самарадорлиги 97 фоизни ташкил этади. Хўл инерцион чангтутгичларга марказдан кочувчи скрубберлар, вентурни ювувчи циклонлар киради. Бу турдаги ускуналарнинг энг кўп тарқалганларидан бири ротоклондир. Унда чангли газсимон оқим вентиляторнинг ҳаракати натижасида хосил бўлган босим остида кучли оқим таъсирида сув қатламидан ўтади. Бунда чанг таркибидаги йирик заррачалар сувда ушланиб қолади ва ротоклоннинг пастки қисмига чўкади, сўнгра чиқариб юборилади. Тозаланган оқим эса атмосферага чиқади. Оқимли хўл чангтутгичлардан бири ПВМ типлидир. Газсимон чангли оқим корпусга унинг ён деворидаги тирқиш орқали киради. Корпус ичида икки тўсик бириктирилган бўлиб, корпуснинг пастки қисми сув билан тўлдирилади. Сувнинг куйилиш сатхи (б, мм) тўсикнинг пастки чизиғидан ўлчанади. Корпус қопқоғига ёки ишлатиш қулай бўлган алохида жойига вентилятор ўрнатилади. Вентилятор ҳаракатга келганида икки бир хил тўсик ўртасида тирқиш хосил бўлади ва шу тиркиш оркали газсимон оқим катта тезликда тозалаш каналига томон ҳаракатланади. Газсимон оқим тусикга дуч келганда юкорига бурилади ва сувнинг устки қатламига таъсир кўрсатади. Тўсик устида харакатланувчи сув катламни ташкил этади. Унга чанг зарралари ўтиради. Сувли қатлам тўсиқ нинг устки чеккасига етиб бориб сув ўтказгич билан тўқнашганда четга бурилиб куйилади. Газсимон оқим томчилари тутгич орасидан ўтади ва вентилятор орқали ташқарига чиқариб ташланади. Download 482.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling