Ўзбекистон республикаси транспорт вазирлиги тошкент давлат транспорт унверситети “Қурилиш” факультети


Download 482.33 Kb.
bet7/35
Sana18.06.2023
Hajmi482.33 Kb.
#1571235
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35
Bog'liq
Экология Маърузалар матни

Экологик инжиниринг экология ва муҳандислик тамойилларининг табиий ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, атроф муҳитни ифлосланиши, ҳамда соғлом экотизимни ва инсонларга қулай яшаш шароитларини таъминлаш учун атроф муҳит сифатини яхшилашга қаратилган йўналиш ҳисобланади. У геология, гидрология, биология, кимё, физика, тиббиёт, техника, бошқарув, иқтисодиёт, ҳуқуқ ва б. соҳаларга асосланиб олиб борилади.
Экологик инжиниринг тадбирларига сув таъминоти, оқова сувлар, чиқиндилар, ҳаво ифлосланишини назорат қилиш, шовқин билан ифлосланиш, радиактив муҳофаза қилишни бошқариш,экологик барқарорлик, соғлиқни сақлаш масалалари, атроф муҳитга бўлган таъсирни баҳолаш, хавфли чиқиндилар, ифлосланган ерларни қайта ишлаш, хавфларни олдини олиш ва оқибатларни енгилаштириш, иқлим ўзгаришига мослашиш, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва б. киради.


Назорат саволлари:

  1. Экология фанининг предмети ва вазифаси.

  2. Экологиянинг ривожланиш тарихи.

  3. Экологиянинг таркиби.

  4. Биосфера ҳақида маълумот.

  5. Экологиянинг ўрганиш объектларига нималар киради?

  6. Экологик омиллар ва уларнинг турлари.

  7. Биогеоценоз нима?

  8. Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш турлари.

  9. Инсон ва атроф мухит.

  10. Экологик инжиниринг.

2-МАЪРУЗА. АТМОСФЕРА ИФЛОСЛАНИШИНИНГ АСОСИЙ МАНБАЛАРИ
Режа:
1.Саноат чиқиндиларининг асосий манбалари. Йўл қурилиш материалларини қазиб олиш. Йўл қурилишида тош материалларини қайтадан ишлаш
2.Асфальтобетон, цементобетон қоришмаси ва ва темир бетон махсулотларини тайёрлашда атмосфераниинг ифлосланиши.
3.Органик боғловчи моддалар омборлари.
4.Йўл эмульсияси ва пасталарни тайёрлашда атмосферанинг ифлосланиши.
Таянч иборалар:Чиқиндилар,органик боғловчи, темир-бетон, эмульсия, кон, бурғу, қудуқ, паста.
Саноат чикарилмаларининг таснифи
Атмосферада турли аралашмалар мавжудлиги натижасида унинг таркибининг ўзгаришини атмосферанинг ифлосланиши деб аташ к ифлослантирувчи чикарилмалар кўплаб учрайди.Агрегат холати бўйича содир бўлган ифлослантирувчи моддалар турт гуруҳга бўлинади: катгик, суюк, газсимон ва кўшма. Саноат чиқарилмаларини технологик ва вентиляцион чиқарилмалар гуруҳига бўлиш мумкин. Технологик чикарилмаларда вентиляционга нисбатан аралашмалар жамланиши кўпрок бўлади.
Ифлослантирувчи манбалар нуктали, чизикли ва ҳажмлиларга бўлинади. Нуктали манбада чикарилмалар атмос ферага мўрилар оркали чикариб юборилади. Чизиқли манбалар бир-бирига якин жойлашган нуктали манба­лар гуруҳлари, узатувчи тасма, томдаги ойнали аэрозон туйнукдан иборат. Хажмли манбалар бинолардан чиққан чикарилмалар билан ифлосланган аэродинамик минтақа. Томдаги ойнали аэроцион туйнук, вентиляцион ва технологик шахталардан чиккан чикарилмаларнинг баъзи қисми аэродинамик минтақага тушади ва унда йиғилиб ер юзасида ифлосланган булут содир этади.
Ифлослантирувчи манбалар ер устида ёки ундан бир- мунча баландликда жойлашадилар ва меъёрий жужжат — ОНД86 таснифига мувофик, баланд, ўрта, паст ва ер устидагиларга бўлинади.
Автомобиль йўллари сохаси саноат корхоналари манбалари ўрта, яъни 10... 50 м га (асфальт қориштиргич мўри, бетон қориштиргич механизмлар мажмуи мўриси ва бош­қалар паст, яъни 2 ... 10 м га (майдалаб саралайдиган қурилма ва бошкалар) ва ер устидаги, яъни 2 м га (норудаматериал, битум омборлари ва бошкалар) тенг манбаларга оиддир. Ер устидаги манбадан чиққан ифлослан­тирувчи моддалар ёйилиб тарқалади.
Саноат чикарилмалари манбаларининг узоққа тарқалиш масофаси бўйича майдон ичидаги ва майдондан ташқаридаги каби гуруҳга бўлиш мумкин.
Чикарилмалар атмосферага чикиши бўйича узлуксиз, даврий, баравар ва онийларга бўлинади.
Агар чикарилманинг ҳарорати ҳаво хароратидан юкори бўлса, уни “қиздирилган” ва ҳаво ҳароратига тенг бўлса, “совук” дейилади.
Ускуна зичлигининг бузилиши, маҳсулотни юклаш, юк тушириш ёки сақлаш жойларида газ суриб олиш ускуналарининг йўклиги ёки мавжудларининг қониқарсиз ишлаши натижасида атмосферага газ чиқиши ҳолатини ташкил этмаган саноат чикарилмаси деб аташ кабул килинади.
Курилиш соҳасидаги саноат корхоналарида техноло­гик жараёнлар чанг, газ ва буғларнинг ажралиб чикиши билан боғлиқ бўлади.
Очик юзали суюк, эритмаларнинг буғланишида, тех­нологик жараёнларда турли ишлаб чикариш чикарилмаларнинг унча зич бўлмаган тешиклардан ўтишида, ёкилги ёнганда, материалларни юклаш, туширишда ва бошка холатларда газ ва ифлослантирувчи моддаларнинг буғла­ри пайдо бўлади.
Саноат чикарилмаси таркибига кирувчи турли хил чангларни саноат чанги деб аташ кабул килинган. Деярли барча майдалаш жараёнларида, кайта ишлашда, сочма матери­алларни бир жойдан иккинчи жойга тўкишда, транспортвоситаси ёрдамида ташишда ва бошка вактларда чанг пайдо бўлади.
Технологик ускуналарда чанг асосан куйидаги сабабларга кўра содир бўлади:
а) ёпик бўшлик, ва ҳажмли манбаларни турли материаллар билан тўлатиш вактида ортиқча босим пайдо бўлиши натижасида;
б) берилган бошланғич тезлик таъсирида катта заррачаларни тўсилган жойидан босиб чиқариш натижасида;
в) киздирилган материалларни қайта ишлаш вақтида технологик ускуналарнинг бўшлиқ ва тўсилган жойларида иссикдик алмашуви сабабли газсимон мухит босими агар унинг зичлиги атрофдаги хавонинг зичлигидан фарк қилса у кайтадан тақсимланиши мумкин. Ўз ўрнида бу холат хам чанг хосил бўлишига олиб келади.
Бизга маълумки, сочма қурилиш материалларини май- далаш, қайта ишлаш, уларни ортиш ва тушириш жараён- ларининг деярли барчасида, албатта маълум микдорда чанг ажралиб чиқади.

Download 482.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling