Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали


Ҳукумат порталининг мобил иловаси


Download 1.7 Mb.
bet4/5
Sana18.06.2023
Hajmi1.7 Mb.
#1555332
1   2   3   4   5
2. Ҳукумат порталининг мобил иловаси
Ҳукумат порталининг мобил иловасини ишлаб чиқишдан мақсад тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ҳамда жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолиятига алоқадор ахборот билан таъминлаш, мамлакат ҳаётининг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни ёритиб бориш.
Мобил иловада қуйидаги маълумотлар тақдим этилган:

  • Ўзбекистоннинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ҳаётига алоқадор янгиликлар, мамлакатнинг давлат тузилишига оид маълумотлар;

  • Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг фаолияти, тузилиши, вазифалари, функциялари, ваколати ва улар билан боғланишга алоқадор маълумотлар;

  • Мамлакат ҳаётидаги муҳим воқеалар, давлат ва хўжалик бошқарув органлари томонидан ташкил этилган тадбирлар анонси;

  • Давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ишонч телефон рақамлари;

  • Интернет тармоғида Ҳукумат порталини ахборот билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи билан қайта алоқа.

Мобил илова UZINFOCOM маркази томонидан ишлаб чиқилган. UZINFOCOM маркази мобил иловада келтирилган маълумотларнинг сифати ва даврийлиги учун
жавобгардир.
3. Ўзбекистон ташқи сиёсати.
Ўзбекистон Республикаси ўз миллий манфаатларига асосланган ҳолда очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб боради. Республиканинг замонавий ташқи сиёсий курси дунёда ва минтақада шиддат билан ўзгараётган вазият, ҳамда мамлакатнинг ичидаги кенг кўламли ўзгаришларга асосланиб шаклланади.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг бош мақсади – давлат мустақиллиги ва суверенитетини, халқаро майдондаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, республиканинг ташқи иқтисодий манфаатларини фаол тарзда илгари суриш.
Ташқи сиёсатимизнинг принципиал позицияси ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектларини Ўзбекистон ҳудудида жойлашишига йўл қўймаслик, ҳарбий хизматчиларимизнинг мамлакатимиз ҳудудидан ташқаридаги тинчликпарвар операцияларида иштирок этмаслиги, барча зиддият ва можароларни фақат сиёсий йўл билан ҳал қилишга содиқ қолиш билан изоҳланади. Ўзбекистон ҳеч қандай блокларга аъзо бўлмасдан туриб мулоқот учун очиқ ва барча шериклари билан тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.
Ташқи сиёсий фаолиятнинг асосий ва биринчи даражали вазифаларидан бири бу 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга оширишдир.
Ушбу мақсадга эришиш учун ташқи сиёсат идораси олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:

  • мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни ҳамда жамият ва иқтисодиётни модернизация қилишнинг жадал жараёнларини самарали амалга ошириш учун мумкин қадар қулай ташқи сиёсий шарт-шароитларни шакллантириш;

  • Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, минтақани хавфсизлик ва барқарор тараққиёт ҳудудига айлантириш;

  • жаҳоннинг етакчи давлатлари ва халқаро ташкилотлар билан стратегик ҳамкорлик қилишнинг мутаносиб, кўп қиррали тизимини шакллантириш;

  • Ўзбекистоннинг минтақа ва жаҳон сиёсатидаги муҳим йўналишлар бўйича халқаро ташаббусларини илгари суриш;

  • маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш борасида кўмаклашиш;

  • миллий иқтисодиётнинг устувор тармоқларига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этишда фаол кўмак бериш;

  • мамлакатимизга туристларни жалб қилиш ҳамда туристик инфратузилмани ривожлантириш борасида амалий ёрдам кўрсатиш;

  • транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда ҳамда халқаро транспорт коммуникациялари ва логистик инфратузилмаларни ривожланишига кўмаклашиш;

  • хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилинишини таъминлаш;

  • хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш.

Маълумот учун: Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 130 дан ортиқ давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатган. Тошкентда 45 та чет эл элчихоналари, 8 та фахрий консуллар, 19 та халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, 18 та хорижий халқаро ҳукуматлараро ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, 1 та дипломатик мақомга эга савдо ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг 47 та дипломатик ва консуллик ваколатхоналари мавжуд. Ўзбекистон 100 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг аъзоси бўлиб, мамлакатимиз турли хил кўп томонлама ҳамкорлик тузилмалари билан ўзаро шерикчилик алоқаларини ривожлантиради.



Download 1.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling