Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича тавсия ва баҳолаш мезонлари
Download 0.8 Mb.
|
olimpiada baholash
- Bu sahifa navigatsiya:
- Т Т\р
- D. Эпиграфика
2-топшириқ: Жаҳон тарихи ва Ўзбекистон тарихидаги бирор-бир давлат ҳақида берилади ва иштирокчиларнинг жавоблари қуйидагича баҳоланади:
3-топшириқ: Ўзбекистон Республикаси Президент маърузалари ва асарларидан бериладива иштирокчиларнинг жавоби қуйидаги мезон асосида баҳоланади:
Тест топшириқлари Академик лицей ва касб-ҳунар колежларининг 2-3 курс (9-11 синф) ўқувчилари олимпиаданинг биринчи, иккинчи босқичида 25 та (17 та жавоби танланадиган тест ва 8 та жавоби ёзиладиган тестлар берилади) тест топшириғини бажарадилар. Тест топшириқларини бажаришга 50 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 2 баллдан. Энг юқори кўрсаткич 50 баллни ташкил этади. 3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар), тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 80 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади. Тест топшириқларидан намуна келтирамиз: 1. Жавоби танланадиган тест Қадимги битиклар билан қайси фан шуғулланади? А.Нумизматика В. Археология С. Антропология D. Эпиграфика2. Жавоби ёзиладиган тест.Қазишма ишларини олиб борувчи олимлар нима деб номланади?.…………………………… Барча босқичларда умумий кўрсаткич 100 бални ташкил қилади. МАТЕМАТИКА Математика фанидан олимпиаданинг биринчи, иккинчи, учинчи босқичи умумтаълим мактабларининг 9-синфларда ўтказилади. Олимпиаданинг ҳар учта босқичи 2 турда ( ёзма иш, тест синовлари) ўтказилади. Олимпиада синовларини қуйидаги тартибда ўтказиш тавсия этилади. Ёзма иш Олимпиаданинг биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман) ва учинчи (вилоят), босқичларида ёзма иш топшириқларида 5 та масала берилади. Унга 3 соат (180 дақиқа) вақт ажратилади. 9-синфлар учун биринчи, иккинчи, учинчи босқичда тайёрланган масалаларда 3 та топшириқ алгебрадан, 2 та топшириқ геометрия фанидан бўлиши лозим. Топшириқлар мантиқий фикрлашга, ностандарт масалалардан бўлишига эътиборни қаратиш лозим. 9-синф учун тайёрланган топшириқлардан бири геометрик исботлашга доир, бошқаси ҳисоблашга доир масалалардан олиниши мақсадга мувофиқ. Масалан: (9-синф) 1. Aгар , bo‘lsa, тенгсизликни исботланг. 2. ABC учбурчакнинг AM медианаси BC томонга параллел ва учлари AB ва AC томонларга ётувчи кесмани тенг иккига бўлади. Исбот қилинг. Ҳар бир масала 10 балл билан баҳоланади
Download 0.8 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling