Ускуна конструкцияси ва иссиқлик жараёни тавсифи.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда технологик жараённинг асосий қисмини иссиқлик ишлови ва иссиқлик жиҳозлари ташкил этади. Уларнинг тўғри ишлаши корхонада ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг сифатига ва ишлаб чиқариш самарадорлигига боғлиқ бўлади.
Иссиқлик жиҳозларига қуритгичлар, буғ қозонлари, қотириш камералари ва турли конструкцияга эга бўлган айланма, шахтали, туннелли, халқали, конвейерли ва бошқа турдаги печлар киради.
Печ деб, юқори ҳароратли шароитда материалнинг хоссаларини ўзгартирувчи, физик-кимёвий жараёнлар содир этувчи, максимал хароратда материални мустаҳкамловчи иссиқлик агрегатига айтилади. Печлар ишлаш тарзига кўра даврий ва узлуксиз тарзда ишловчи турларга бўлинади. Конструкциясига кўра айланма, шахтали, халқали, туннели, конвейерли, ваннали ва бошқа турларга бўлинадилар.
Боғловчи материаллар ишлаб чиқаришда айланма, шахтали печлардан фойдаланилади. Махсулот ишлаб чиқариш турига кўра уларнинг конструктив кўриниши ва ўлчамлари турлича бўлади.
Шахтали печлар.
Шахтали печлар охак, цемент, гипс, шамот ва бошқа материаллар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Шахтали печлар шахтадан иборат бўлиб, улар механик тарзда юқоридан юкланади. Шахтали печлар икки асосий гурухга бўлинади:
1) Ёқилғиси материал орасида ёндириладиган печлар. Бундай печларда ёқилғи брикетланган холда, материал ва ёқилғини биргаликдаги майдаланган холда, хамда уларни брикетлаш, аралаштириш усули орқали ёқилади. Ёндириш учун керакли миқдордаги хаво печнинг қуйи қисмидан хавони пуфлаш орқали берилади. Чиқувчи газлар печнинг юқори қисмидан қувур (мўри) орқали чиқарилиб юборилади.
2) Ташқи ўчоқли печлар. Бу гурухдаги печлар ташқи ўчоқ билан таъминланган. Бу ўчоқларда қунғир кўмир, сланец, торф, ўтин каби ёқилғилар ишлатилади. Хавони бир қисми ўчоқга (ёқилғини ёндириш учун), бир қисми печга материални совитишга берилади.
Шахтали печлар шартли равишда юқоридан пастга қараб уч бўлимга бўлинади:
1) иситиш;
2) куйдириш;
3) совитиш зоналари.
Агар куйдирилаётган материалнинг намлиги юқори ва бўлакларнинг ўлчами катта бўлса, иситиш зонаси хам шунга қараб катта бўлади. Куйдириш температураси юқори бўлса, совитиш зонаси хам катта бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |