Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 0.93 Mb.
bet1/24
Sana03.10.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1691217
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
Шаҳар қурилиши ва хужалиги” кафедраси
ШАҲАР ИНЖЕНЕРЛИК ТАРМОҚЛАРИ” фанидан
МАЪРУЗА МАТНИ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Мирзо Улуғбек номидаги
САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
Институтнинг илмий-услубий “ТАСДИҚЛАЙМАН” кенгашида кўриб чиқилди Илмий-услубий кенгаш раиси ва чоп рухсат берилди. ______ т.ф.н. доц.А. Р. Рахимов Рўйхатга олинди№___ “____”______ 2019 йил. Баённома№___
“__” ______2019й.

ШАҲАР ИНЖЕНЕРЛИК ТАРМОҚЛАРИ” фанидан




МАЪРУЗА МАТНИ

5340300- Шаҳар қурилиши ва хужалиги


Таълими йўналиши талабалари учун


Самарқанд-2020

1-Мавзу: ФАНГА КИРИШ. СУВ ТАЪМИНОТИ.
Режа:

  1. Кириш. Сув таъминоти тизимларининг тузулмалари.

  2. Сув таъминоти тузулмаларида тизимларини танлаш.

  3. Сувни истимол қилувчи меъёрлари ва тақсимоти.

Шаҳарнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотлари ўзининг мураккаб силсила эканлиги ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнида бир талай қўшимча ускуналардан ҳам фойдаланиш мазкур соҳанинг мураккаблигидан далолат беради. Муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари ер устки, ер ости, ерда жойлашган туркумларга бўлинади.
Ер остки муҳандислик тармоқларини шаҳар ҳудудида қўлланилаши шаҳар ҳудудининг муҳандислик ободонлаштирилишида алоҳида ахамиятга эга. Шаҳар муҳандислик тармоқлари шаҳарнинг тўлиқ ва умумий маиший хизмат ва саноат талабларини қондиришга хизмат қилади. Муҳандислик тармоқлари туркумига қувурлар, кабеллар ва коллекторлар силсиласи киради.
Шаҳар ер ости урбанистикасининг шаклланишида муҳандислик тармоқларининг тутган ўрни алоҳида аҳамият касб этиб, ушбу соҳанинг ҳар бир элементини ташқил этувчи: ичимллик сув қувури (хужалик – ичимлик, ўт ўчиришга мўлжалланган, иссиқ сув ва саноат сув таъминоти ҳамда суғориш қувурлари); ақова сув қувурлари (маиший хизмат, ёмғир ва саноат оқава сувлари); газ ва иситиш қувурларининг узлуксиз ишлаши шаҳар ҳаётида муҳим ўрин тутади. Шаҳар хаётида ушбу муҳандислик тармоқлари билан биргаликда махсус хизматларга мўлжалланган – дренаж, буғ, нефт ва ҳаво босими билан ишлайдиган ва ҳ.к. қувурлардан фойдаланилади.
Кабель тармоқлари юқори ва паст кучланишга мўлжалланган электр тармоқлари бўлиб (шунинг билан бирга ёритиш ва электр транспорти кабеллари), кучсиз токли телеграф, телефон, радио алоқаси ва маҳсус хабар берувчи сигнал кабелларидан иборат.
Ер ости муҳандислик тармоқ қувурлари узлуксиз, марказий, тарқатувчи ва таъминловчилар туркумларига бўлинади. Марказий тармоқ силсиласи - шаҳарнинг йирик аҳоли турар жой масканларини, саноат туманларини ва маиший хўжалик ҳудудларига хизмат қилади. Тарқатувчи тармоқлар - аҳоли турар жой масканларига хизмат қилишга мўлжалланган бўлиб, шаҳар кўчаларининг асосий элементларини ташқил қилади. Таъминловчи тармоқлар - аҳоли турар жой ҳудудларида жойлашган бўлиб, шаҳар истироҳат боғлари ва ҳиёбонларининг асосий элементларини ташқил қилади.
Шаҳар ҳудудида босим остидаги ёки ўз оқими билан фаолият кўрсатувчи оқова сув тармоқлари хизмат кўрсатади. Ўз оқимига бўйсиниб фаолият кўрсатадиган тармоқлар - оқова сув тармоқлари номи билан аталади. Ер ости сувлари сатҳини пасайтирувчи ва сизот сувларни ўзига йиғиб олишга хизмат қиладиган қувурлар дренаж қувурлари деб номланади. Айрим ҳолларда шаҳар ҳудудида имконият топилмай қолганда, яъни ер ости сизот сувлари сатҳини мажбурий пасайтиришда ва ҳудудларда ҳосил бўлган кўлмак сувлари шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетиш мақсадида ушбу қувурлар силсиласининг босим остида ишлайдиган махсус туркумидан ҳам фойдаланилади. Қувурлар ерга кўмилиш ҳолати бўйича чуқур ёки саёз кўмилган икки хилда бўлади. Чуқур кўмилган қувурлар туркумига ернинг ноль даражасидан паст, яъни музлаш қатламидан чуқурликда жойлашган қувурлар тушунилади. Бундай қувурларга ичимлик сув қувурлари, оқова сув қувурлари ва бошқалар киради. Саёз кўмиладиган қувурлар туркумига лозим топилганда музлаш қатламида ҳам кўмиладиган иссиқлик тармоғи қувурлари ва кабель силсиласи киради. Қувурлар, каналлар ва кабелларнинг асосий қисми шаҳар кўчаси майдонлари тагида жойлашган бўлиб, мураккаб ер ости муҳандислик фазосини ташқил этади. Шу сабабдан айрим турдаги қувурлар шаҳар кўчасининг машина қатнови қисми тагида ҳам жойлаштирилади.
Шаҳарнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш унинг кенгайиб боришига ва қайта – қайта таъмирланишига сабабчи бўлганлиги туфайли ер ости муҳандислик тармоқлар қувватини ҳам ошиб боришини талаб қилади. Натижада шаҳар кўчалари юқоридаги талабларни таъминлаш мақсадида қайта – қайта ковланиб, унда янги муҳандислик тармоқларини ўрнатиш эҳтиёжи туғилади. Яна бир катта муаммо –бу муҳандислик тармоқларининг турли талофатлари ва муддати тугаши натижасида яна шаҳар кўчаларида таъмирлаш ишларини олиб бориши шаҳар маиший хужалиги ва ободанлаштириш силсиласида катта ўзгаришларни келтириб чиқаради. Шаҳарнинг муҳандислик таъминотини ичимлик сув тармоғи, оқова сув тармоғи, иссиқ сув тармоғи, электр кабеллари тармоғи, газ тармоғи ва иссиқлик таъминоти тармоқлари силсиласи ташқил қилиб, улар шаҳарнинг доимий фаолият кўрсатишига ва ривожланишига хизмат кўрсатувчи асосий элементларни ташқил этади.

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling