Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Download 0.93 Mb.
|
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар
5-Мавзу: ЧИҚИНДИ СУВ ТАРМОҚЛАРИНИ КУЗАТИШ.
Режа: 1. Чиқинди сув тармоқлари ва улардаги тузилмаларни лойиҳалаш. Канализация тармоқларининг режадаги чизмасини чизиш канализация тармоқларининг йўналишини белгилаш дейилади. Канализация тармоқларининг йўналишини белгилашдан аввал, канализация ховузлари ва уларнинг коллекторлари жойланишини аниқлаш, сўнгра уларни махаллий насос бекатларига ёки бир нечта коллекторларга йиғиш зарур. Шундан кейин сувлар шаҳардан ташқарига оқизадиган коллекторлар ёрдамида, жойнинг релефи ва канализация тармоқлари чизмасига боғлиқ равишда бош насос бекатлари ёки тозалаш иншоотларига уланади. Режада махаллий ва бош сувларни шаҳардан ташқарига оқизадиган коллекторлар белгилангандан сўнг, кўча тармоқ-ларининг йўналиши белгиланади. Кўча тармоқларининг чизмалари қуйидагича бўлиши мумкин (6- расм): а — кварталларнинг пастки қисмидан: б — кварталларнинг барча томонларидан: д — кварталлараро: е — илон изи шаклида. 7-расм. Кўча тармоқларининг чизмаларини чизиш усули: а — кварталларнинг пастки томонидан; б — кварталларнинг барча томонларидан; д — илонизи шаклида; э — кварталлараро. Кварталларнинг пастки қисмидан ўтказиш чизмасини ер релефининг қиялиги ошкор сезилганда (қиялиги 0,008—0,01 дан ошганда), кварталларнинг барча томонларидан ўтказиш чизмасини релефнинг қиялиги 0,005—0,007 бўлганда қўллаш мумкин. Кварталлараро чизмани кварталлар очиқ қурилганда, релеф жихатдан қулай бўлганда ва кварталларнинг ичкарисида қуриладиган иншоотлар лойихалари аниқ бўлганда қўллаш мумкин. Илонизи шаклидаги чизмалар бошланғич участкаларнинг узунлигини қисқартиради, натижада оқава сувларнинг миқдори қувурларда тезда кўпайишига шароит яратилади, бу хол қувурларни ифлос моддалар билан тиқилиб қолишдан сақлайди. Канализация тармоқларининг йўналишини танлашда бош ва асосий коллекторларни кварталларнинг рельефи жихатидан жуда паст бўлган томонлардан ўтказиш керак. Кўп қаватли турар-жой биноларини ташқи сув таъминоти тизимлари тармокланган тизим булиб у шахар канализация тармоғига окизилган хар битта уйдан иккитада канализация тармоғи чиккан. Аҳоли пунктларида ва ишлаб чиқариш корхоналарида ҳосил бўладиган суюқ чиқиндиларни уч тоифага: хўжалик-маиший, саноат ва атмосфера оқоваларига ажратиш мумкин Ташқи канализация тизимлари санитар-техник жиҳозлардан, бинолардан, чикинди сувларни ҳовли канализация тармокларига ва шаҳар канализация тармокларига чикариб юбориш учун мўлжалланган. Канализация тизимлари санитар-техник жихозлар (умивалpник, раковина, мойка, ванна, унитаз ва х.к.), гидравлик затвор, фасон кисмлар, ишлатилган сувларни (чикинди) олиб кетувчи трубалар, стояклар (тик трубалар), бино ички канализация тармогига куювчи трубалар (випусклар), маҳаллий сув тозалагич иншоотлари ва бошка элементларни ўз ичига олади. Бу элементлар шартли белгилари ўлчамлари СНиП 2.04.01-85 мувофик аникланади. Бу ерда канализация трубаларининг диаметрини ва киялигини ҳамда уларнинг йўналишини белгилаш тушинилиши керак. Канализация трубаларининг минимал (энг кичик) диаметри санитар-техник жихозларнинг турига караб жадвалдан олиш мумкин. Канализация стояклари девор ўйикларида ёки санузел бурчагига жойлаштирилади ва СmK1, CmK2… каби белгилаб чикилади. Битта санузелга бир стояк тўгри келади. Канализация стоягининг юкори кисми чикариб кўйилиши керак ва унинг ушбу кисми (витяжка) сўрувчи тортувчи кисм дейилади. Совук иклимли жойларда стояк сўрувчи кисмининг диаметри асосий стояк диаметридан 50 мм га каттарок олинади. Масалан 100 мм-ли стояк учун сўрувчи кисм 150 мм га тенг бўлади. Канализация стоякларида биринчи ва охирги этажларда, ҳамда уч этажнинг бирида ревизия – уларнинг ҳолатини текшириб туриш ва керак бўлиб колганда тозалаш учун мўлжалланган кисм ўрнатиб кўйилади. 8-расм. Ички канализация аксонометрик схемаси. Типик кават режаси Ертола режаси 9-расм. Бино режаларида сув таъминоти ва канализация тармокларини кўрсатилиши. Санитар-техник жиҳозларни стояклар билан бирлаштирувчи канализация отводлари ёрдамчи хоналар поли ичига 0,02 дан кам бўлмаган (уклон) кияликда жойлашиши керак. Стоякларни ҳовли канализация тармоклари билан туташтирувчи трубалар-випусклар диаметри энг камида 50 мм узунлиги 6 м, 100 мм диаметрига эса узунлиги 7,5 м бўлиб, 0,02 дан кам бўлмаган кияликда ёткизилади. Агар випусклар узунлиги юкоридаги кўрсатилгандан ортик бўлса, прочистка ёки кўшимча кудук (колодец) кўйиб кетилиши шарт. Ҳовли канализация тармоклари энг узок жойлашган бино випускидан то шаҳар канализация тармогида белгиланган кудуккача энг киска масофада йўналтирилган бўлиши керак. Канализация тармоги трубалари энг кичик диаметри 150 мм олинади. Бурилиш, ички тармок кўшилиши, канализация трубалари ёткизилиш чукурлиги фаркли бўлган жойларда ҳамда ҳар 35-50 м масофада канализация кудуклари кўйилиши керак. Канализация тармоги чукурлиги тупрокнинг музлаш катламидан 30 см тепарок бўлиши, аммо 0,7 м дан кам бўлмаслиги керак. Агар шаҳар канализация тармоги чукурлиги ҳовли канализация тармогидан баланд бўлса, махсус сув кўтариб берувчи курилма кўйилади. Канализация тармоклари гидравлик ҳисоблашнинг асосий вазифаси ҳисобий чикинди сувлар сарфи ва ҳаракат тезлиги, труба киялиги ва тўлалик даражаси аниклангандаги уларнинг энг кулай-оптимал диаметрини аниклашдан иборатдир. Канализация трубалари тўликлик даражаси h/d d=150-300 мм бўлганда 0,6 гача, чикинди сувлар ҳаракат тезлиги d=150-250 мм бўлганда 0,7 м/с дан ва d=300-400 мм бўлганда 0,6 м/с дан кам бўлмаслиги керак. Трубанинг киялиги 0,008 дан катта бўлади. Ҳисобий сувлар сарфи аникланишидан олдин канализация тармоги ҳисобий участкаларга бўлиб чикилади. Бунда санитар-техник жиҳозлар сони ўзгариши ҳисобга олинади ва яна ҳар бир канализация кудуклари ораси ҳам ҳисобий участка деб каралади. Ҳисобий участкадаги чикинди сув сарфи куйидаги тенглама бўйича аникланиб: qi=5q0 л/с (10) бу ерда ,q0-кийматлари жадвал бўйича олинади; Канализация трубасининг диаметрини куйидаги тенгламадан аниклаш мумкин: di= Шахар сув таъминоти тармоқларини жуда кўп еридан кўчаларни икки оралари кўпинча катта бўлмайди. Шу кичик оралиқларни ҳаммасини диаметрини ҳисоблаш анча қийиндир. Шунинг учун тармоқни ҳисоблашни осонлаштириш учун тармоқ участкаларга бўлинади ва сувни шу участка чегараларидан олинади деб қаралади. Шу участка ўрталаридан олинадиган сувни ҳам шу участкадан олинади деб қаралади. Тармоқни бу участка узунликларини 1000 м гача олинади. ҚМҚ хар бир кичик ҳалқадаги йўқолган босимлар йиғиндиси 0.5м дан кўп бўлмаслиги ва катта ҳалқадаги йўқолган босимлар йиғиндиси 1м дан катта бўлмаслиги кераклигига чегара белгилайди. Кўпинча кичик ҳалқаларда ҳам катта ҳалқаларда ҳам йўқолган босимлар йиғиндиси катта бўлади. Шунинг учун бу тармоқга тузатишлар киритилади. Бу тузатишлар натижасида кичик тармоқда йўқолган босимлар йиғиндиси 0.5м дан кичик бўлиши катта ҳалқада йўқолган босимлар йиғиндиси 1м дан кичик бўлиши керак. Ана шундай тузатишларни ҳалқали тармоқларни мослаш дейилади. Республикамизда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, соғлиқни сақлашда муҳим ўрин эгаллайди. Сув таъминотида сув ўтказар қувурларнинг сифати, унинг мустаҳкамлиги, сувнинг сифатига таъсир этмаслиги асосий фактор ҳисобланади. Умуман мамлакат бўйича сув таъминоти қувур ўтказиш системаси эскирган бўлиб, авариялар кўп бўлишига олиб келади. Ер коммуникациялар, сайёр токлар, электролитик аралашмалар билан кўпайиб кетганлиги учун пўлат қувурларни коррозия жараёнини тезлаштиришга олиб келади, ҳароратни кўтарилиши эса, ўзидан ўзи кимёвий шу жумладан занглаш жараёнларини тезлаштиради, бу эса қувурларни ишдан чиқишига сабаб бўлади. Табиийки бундан қуйидаги хулоса келиб чиқади. Муаммони ечиш учун ишдан чиққан қувурлар, асбоб-ускуналарни алмаштиришини “янги координат системасида” ахтариш керак. Яъни – зангламайдиган қувурларни қўллаш, бу занглашга қарши қопламаларни тиклаш учун ҳаракат қилишга, диагностика ва бошқа қимматбаҳо ишларни олиб боришга йўл қўймайди. Иқтисодий самарадорлиги нуқтаи назарда қурилишда сув босими ҳосил қиладиган ва канализация шишапластик қувурлари машҳур бўлмоқда. Улар зангга юқори чидамликка эга, ишончли ва чидамли (хизмат этиш даври 50 йилдан кам эмас), узатилаётган суюқ иссиқликка чидамли (муҳитни ҳарорати 130ºС). Қувурни ички сирти силлиқ бўлганлиги учун гидравлик қаршилиги коэффициенти кичик ва материал деформацияланувчи бўлганлиги учун урилиш ва титраш кучига бардошли. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling