Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Авария ҳолатларида газ етказиб бериш жадваллари


Download 0.93 Mb.
bet17/24
Sana03.10.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1691217
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар

Авария ҳолатларида газ етказиб бериш жадваллари — авария ҳолатларида ёки магистрал ва тақсимлаш газ қувурларининг технологик иш режими бузилган ҳолатларда, истеъмолчиларни газ тармоқларидан (қисман ёки тўлиқ) узиб қўйиш навбатини ҳисобга олган ҳолда, уларга табиий газ етказиб бериш жадваллари;
Хатлов далолатномаси — газ таъминоти ташкилоти ёки Бюро вакили томонидан истеъмолчи иштирокида истеъмолчининг табиий газ истеъмоли ҳажмини аниқлашга таъсир кўрсатадиган барча маълумотлари (номланиши, манзили ва реквизитлари, газни ҳисобга олиш прибори ва газдан фойдаланиш ускунасининг техник тавсифлари, газ хўжалигининг лойиҳа маълумотлари, расмийлаштириш санасидаги ҳисоб-китоблар ҳолати, ваколатли органлар томонидан табиий газдан оқилона фойдаланиш бўйича берилган хулосаларнинг мавжудлиги, шунингдек, маиший истеъмолчилар учун яшовчилар, ҳайвонлар сони ва иситиладиган бинолар ҳажми) акс эттирилган ҳолда тузилган ҳужжат;
Маиший истеъмолчилар — маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли;
Газдан фойдаланиш ускунаси — энергия самарадорлиги ва энергияни тежаш талабларига жавоб берадиган, марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун, турли ишлаб чиқаришларнинг технологик жараёнларида табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланадиган қозонлар, ишлаб чиқариш печлари, утилизаторлар, технологик линиялар ҳамда газдан хомашё сифатида фойдаланадиган бошқа қурилмалар, шунингдек, кўп хонадонли ва турар жой биноларида ўрнатилган ва газдан шахсий, оилавий, уй-жой, хўжалик ва бошқа эҳтиёжлар учун ёқилғи сифатида фойдаланадиган бошқа ускуналар;
Газ узатиш ташкилоти — табиий газни қабул қилувчи, узатувчи, газ таъминоти ташкилотлари ва истеъмолчиларга магистрал газ қувурлари орқали етказиб берувчи ташкилот;
Газ ташкилоти — табиий газни қабул қилиш, тақсимлаш ва истеъмолчиларга шартнома асосида етказиб беришни таъминловчи ташкилот;
Табиий газ ишлаб чиқарувчилар — табиий газни қабул қилиш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва етказиб беришни таъминлаш ташкилотлари, шунингдек, нефть ва (ёки) газ конденсатини қабул қилиш ва қайта ишлаш, табиий газни ишлаб чиқариш ва етказиб беришни таъминловчи нефтни қайта ишлаш ташкилотлари;

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling