Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари
Download 0.93 Mb.
|
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавсумий истеъмолчилар
- Газлаштириш техник шартлари
Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари — бир ёки бир нечта функцияларни: табиий газ сарфини (ҳажмини), ҳароратини ва босимини ўлчаш, приборларнинг ишлаш вақтини ҳисобга олиш; ўлчов кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, сақлаш ва акс эттиришни бажариш учун мўлжалланган ўлчов техника воситалари;
Мавсумий истеъмолчилар — уланиш учун белгиланган техник шартларга мувофиқ табиий газдан асосий ёқилғи сифатида маълум бир давр мобайнида фойдаланувчи истеъмолчилар; Газлаштириш техник шартлари — шартларига риоя этиш истеъмолчининг газдан фойдаланиш ускунасини газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти газ тармоқларига улашнинг техник имкониятини яратадиган ва газлаштириш лойиҳасини (лойиҳа-техник ҳужжатларни) ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган дастлабки ҳужжат. Бизга маълумки, мустақил давлатлар ҳамдўстлигидаги (МДҲ) давлатлар жаҳон мамлакатлари орасида газ қазиб олиш бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. 1950 йилда умумий ёқилғи тенглигининг 2,3 фоизи газ ёқилғисига тўғри келган бўлса, 1983 йилда 2,7 фоиз, 1990 йилда эса қарийиб 33 фоизни ташкил этган. Илмий изланишлар ва таҳлиллар шуни кўрсатаяпдики, дунё энергияси таъминоти яқин келажакдаги 30—50 йил ичида асосан органик ёқилғилар (табиий газ, тошкўмир ва нефть маҳсулотлари) ҳисобидан таъминланади. Табиий газ таъминоти тушунчаси, унинг истеъмол учун қулайлиги ва уни транспортировка қилиш имкониятларининг кенглиги билан белгиланади. Шунинг учун табиий газ, истеъмол ва таъминот тушунчаларининг бирлиги орқали аҳамият касб этади. Табиий газ таъминоти уни қазиб олиш, қайта ишлаш, етказиб бериш ва истеъмол қилиш жараёнларининг ўзаро боғлиқ бўлган тизим сифатида юзага чиқади. Булар узлуксиз жараён сифатида циклик хусусият касб этади. Пировардда табиий газ таъминоти, унинг истеъмоли орқали юзага чиқади. Сўнгги ўн йилликда табиий газ заҳиралари 22 фоизга ошди. Табиий газ заҳираларининг учдан икки қисми Россия ва Форс кўрфази мамлакатларига тўғри келади. Россияда жами газ заҳирасининг 80,8 фоиздан ортиқ қисми Тюмень областида, Форс кўрфазида мавжуд табиий газ заҳирасининг деярли ярми Эронда тўпланган. Табиий газ қазиб олиш ҳажми 1990-2000 йилларда Ер шарида 2005 трлн.куб метрдан 2 350 трлн.куб метрга етди ёки 18 фоизга кўпайди. Табиий газ қазиб олиш бўйича дунёнинг пешқадам давлатлари қаторига Россия (660 млрд. куб метр), АҚШ (550 млрд. куб метр), Канада (160 млрд. куб метр), Буюк Британия ( 90 млрд. куб метр), Нидерландия ( 65 млрд. куб метр), Ўзбекистон ( 56 млрд. куб метр) ва бошқалар киради. Ўзбекистон Республикаси “Ўзкоммунхизмат” агентлигига қарашли Қорақалпоғистон республикаси, 12 та вилоят ва Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминоти корхоналари мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда уларга тегишли 72 мингга яқин газ тақсимлаш шаҳобчалари (ГРП) ҳамда 115,9 минг км газ қувурлари (шу жумладан 12,3 минг км юқори, 25,8 минг км ўрта ва 77,9 минг км паст босимли газ қувурлари) орқали республика аҳолиси ва иқтисодиёт тармоқлари табиий газ билан таъминланмоқда. (2-жадвал) 2- жадвал.Республика ҳудудий газ таъминот корхоналарининг мавжуд газ қувурлари ҳақида 2006 йилнинг 1 январ ҳолатига маълумот
2–жадвалдаги маълумотлардан кўриш мумкинки, газ қувурларининг узунлиги Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон республикасида бошқа ҳудудларга нисбатан деярли икки баробар кўп, лекин газлаштириш даражаси бўйича Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шахрида нисбатан юқори. Бу ҳолат ҳудудий (минтақавий) хусусиятга боғлиқ. Мамлакатда ХХ асрнинг сўнгги йигирма йилида йирик табиий газ (Шўртан, Зеварда, Жарқоқ ва бошқалар) нинг очилиши ва аҳолининг табиий газга бўлган эҳтиёжларини яна ҳам тўлароқ таъминлашга кенг имкониятлар яратди. Сўнгги йилларда халқ хўжалигида, хусусан турар жой биноларидаги ёнувчан газнинг портлаши билан боғлиқ бўлган аянчли ҳодисалар, юқори босим остидаги газ баллонларини қўллашда ёнғин хавфсизлиги нуқтаи назаридан алоҳида эътибор талаб қилмоқда. Газ сақланадиган баллонлардан тўғри фойдаланишни билиш хавф даражасини пасайтириш, талофат ва қурбонларнинг олдини олишга кўмак беради. Мазкур масалани ҳал этиш учун республикамиз аҳолисига газ баллонлари ва улардан тўғри фойдаланиш тўғрисида содда, аниқ маълумотлар бериш, замон талабига мос келадиган юқори сифатли маиший газ баллонлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Табиий газ – бу асосан (98%) метан (СН4) ҳамда 2% бошқа оғир углеводородлар (пропан, бутан, этан, гексан ва бошқалар)дан иборат бўлган газдир. Қайта ишлангунгача табиий газ ҳидсиз, рангсиз ва тамсиз бўлади. Газ сизиб чиққанда уни ҳидини сезиш учун унга одорандлар қўшилади. Одорант ўзига хос ҳидга эга бўлган этилмеркоптан (суюқликдир). Табиий газга 1000 м3 ҳисобига ёз пайтида 16 грамм, қиш пайтида эса19 грамм этилмеркоптан қўшилади. Табиий газ одам организмига бўғувчи газ тарзида (ҳавода 10% дан ортиқ концентрацияси мавжуд бўлганда, одамнинг бўғилишга сабаб бўлади)таъсир қилади. Табиий газ – портловчи ва ёнувчи газдир. Газларнинг ҳаво билан аралашмаси эса портлайди. Табиий газ портлаш чоғида 1 см2 майдон ҳисобига ўртача 8 кг. куч билан зарба бериши мумкин. Метан билан ҳаво аралашмаси алангасининг тарқалиш тезлиги 0,67 м/с. Табиий газнинг ёниш ҳарорати эса 2100 0С. Баллонлар – суюлтирилган ва сиқилган газларни сақлаш учун мўлжалланган сиғимлар ҳисобланади. Баллонлар пайвандлаган ёки бутун чўзилган, юқори қисми торайган сиғим бўлиб, пастки қисмида мустаҳкамлиги учун таглик ва юқори қисмида 2 та уланиш резьбалари мавжуд. Баллоннинг юқори қисмида паспорт маълумотлари ўйиб ёзилган бўлади, яъни ишлаб чиқарувчи завод, баллон рақами, ишлаб чиқариш санаси, кейинги синов санаси, ишчи ва синов босими, “ОТК” (Техник назорат бўлими) тамғаси. Баллонларни қайта текшириш 5 йилда бир марта ўткзилади ва баллонда кейинги синов санаси ўйиб ёзилади. Баллонлар қуйидагиларга бўлинади: Газнинг турига кўра: кислород, ацетилен, пропан ва бошқалар; Бўялишига кўра: кислород-кўк, ацетилен-оқ, пропан ва метан-қизил, углекислий газ-қора, водород-яшил, аргон-кулранг, гелий-жигарранг; Ёзув матни ва ранги: Ацетилен-қизил, водород-қизил, кислород-қора, пропан-оқ, қора, бошқа газлар-оқ; Тузилиш бўйича – бутун чўзилган, пайвандланган: Пропаннинг кимёвий формуласи – С3Н8, рангсиз газ бўлиб, молекуляр массаси 44,096 кг/м3 ни ташкил қилади, ҳаводан оғир, ёнувчан, чақнаш температураси -96 оС, ўз-ўзидан алангаланиш температураси 470 оС, максимал портлаш босими 843 кПа ни ташкил қилади. Пропан махсус баллонларда сақланади, транспортировка қилинади ва фойдаланилади. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ. А.С.Сизоненко. Методологические основы совершенствования управления газовой промышленностью в современных условиях хозяйствования. Волгоград 2001 Издательство Волгоградского государственного университета, 2001. Р.Айтматов. С.Бобоев. Ж.Алибеков. “Газ таъминоти”. Тошкент. Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт нашриёти. 2003 й. М.Б. Равич. Газ и эффективность его использования в народном хозяйстве. Москва “Недра” 1987. А.Ю. Ляуконис. Оптимизация городского газоснабжения. Ленинград. “Недра” Ленинградское отделение. 1987. Вчера, сегодня, завтра нефтяной и газовой промыш ленности России / ИГиРГИ. М., 1995. Вяхирев Р.И. Будущее российского природного газа. Роль на мировом рынке // Газовая промышленность. 1997. № 8. Вяхирев Р.И. и др. Стратегия развития газовой промыш ленности России. М.: Энергоатомиздат, 1997. Гриценко А.И., Акопова Г.С. Экологические аспекты деятельности предприятий газовой промышленности // Юбилейный сборник научных трудов: 50 лет газопроводу Саратов — Москва / РАО «Газпром» и др. Т. 4. М., 1996. Каратаев Ю.П. и др. Эпоха метана — не миф, а реаль ность: В 2 кн. / МТЭА, ГАНГ им. И.М. Губкина. М., 1996. Мировая экономика. Под ред. проф. А.С. Булатова.- М.: Юристь, 2003, Статистическое обозрение Республики Узбекистан за 2003 год. Узстат. Т –2004. Статистическое обозрение Республики Узбекистан за 2004 год. Узстат. Т –2005. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling