Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги
-расм. Сув таъминоти тармоғларини монтаж қилиш ишлари
Download 0.93 Mb.
|
Маъруза Шаҳар инженерлик тармоқлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Биноларни ташқи сув таъминоти ва канализация тизимларини мухандислик хисоблари. 3.1.Гидравлик хисоби.
11-расм. Сув таъминоти тармоғларини монтаж қилиш ишлари.
Хулоса. Биноларни ташқи сув ва канализация тизимларини мухандислик жихозларини замонавий материаллар ускуналарда ўрнатилишлари ёритилган. III. Биноларни ташқи сув таъминоти ва канализация тизимларини мухандислик хисоблари. 3.1.Гидравлик хисоби. Канализация тармоқлари тизимларини гидравлик хисоблашдан асосий мақсад қувурлар диаметри, қиялиги, қувурларнинг хисобли оқава сув оқиб ўтаётгандаги тўлганлиги, оқава сувлар-нинг қувурлардаги оқиш тезлиги ҳамда қудуқлардаги новларнинг сатхлари ва уларнинг жойлашиш чуқурлигини аниқлашдан иборат. Канализация тармоқлари лойихаланганда, тармоқларнинг максимал ва минимал жойлашиш чуқурлиги инобатга олиниши керак. Максимал чуқурликлар канализация тармоқларида лойихаланадиган зарур бўлган насос бекатларининг сони; қурилиш ишларини олиб бориш усули ва тармоқлардан фойдаланганда, уларга сарфланадиган маблаьлар миқдорига боғлиқ. Одатда, тупроқ бўш, ер ости сувлари юқори бўлганда маиший-хўжалик тармоқларини ўтказиш чуқурлиги 5,5—6,0 м рухсат этилади. Соь тупроқ ва гилларда ер ости сувлари бўлма-ганда, қувурлар чуқурлиги 7,5—8,0 ва ундан юқори бўлиши мумкин. Канализация тармоқларининг мумкин бўлган чуқурлик қийматига кўпгина омиллар, хусусан, кўчанинг кенглиги, ер ости ва ер устидаги иншоотларнинг жойлашиши, қурилиш ишларини олиб бориш усули ва ъоказолар таъсир қилади. Канализация тармоқларининг минимал чуқурлиги тупроқнинг музлаш чуқурлиги, қувурлар мустаъкамлиги ва қувурларнинг ўзаро уланиш усулига, бинодан оқиб чиқадиган оқава сувларни қабул қила олишига қараб белгиланади. 12- расм. Кўча тармоғининг бошланғич чуқурлигини аниқлаш: 1 — кўча тармоғидаги қудуқ, 2 — улаш қудуғи, 3 — текшириш қудуғи, 4 — ховли қувури, 5 — кварталараро қудуғи, 6 — тик қувур . Канализация қувурларининг минимал чуқурлиги қувур ётқизиладиган минтақа тупроқ қатламининг музлаш чуқур-лигидан қувурнинг диаметри 500 мм гача бўлганда 0,3 м, қувур диаметри 500 мм дан катта бўлганда 0,5 м дан кам қабул қилиш мумкин, лекин қувурнинг юқори қисмидан ер сатхигача бўлган масофа 0,7 м дан кам бўлмаслиги лозим. Босимсиз канализация тармоқларида кўча қувурлари лойихаланганда, қувурнинг минимал диаметри 200 мм, квартал-лараро маиший-хўжалик канализация тармоқлари учун 150 мм бўлиши керак. Ёмьир канализацияси ва умумий оқизиш тизимида кўча канализацияси учун 250 мм, кварталлараро учун 200 мм бўлиши мумкин. Қувурдаги оқава сув чуқурлигининг қувур диаметрига нисбати қувурни тўлдириш даражаси деб аталади. Босимсиз канализация тармоқларида қувурларни ъисобли тўлдириш даражаси ъар хил бўлади. Умумий оқизиш ва ёмьир канализациясида ъисобли тўлдириш даражаси тўла қилиб олинади, чунки ъисобли ёмьирлар кам ёьади. Умумий оқизиш тармоқларида ёмьир ёьмаган вақтларда, қувурларда сувнинг тўлиш даражаси жуда паст бўлади, ёмьир канализациясида ёьингарчилик бўлмаганда умуман сув бўлмаслиги мумкин. Канализация тармоқларида оқава сувнинг оқиш тезлиги унинг таркибидаги чўкиндиларнинг қувурлар тубига чўкиб қолишига шароит яратмаслиги керак. Канализация тармоқларида оқава сувлар минимал тезликда оққанда, чўкиндилар қувур тубига чўкмаслигини таъминлайдиган тезлик хисобли тезлик дейилади. Канализация тармоқларини гидравлик хисоблаш билан бирга бош коллекторнинг бўйлама профили ҳам қурилади. Бунинг учун, аввало, берилган масштаб бўйича бош коллектор ўтказилган йўналишда ер сатъининг бўйлама профили чизилади. Бўйлама профилни қуйидаги масштабларда чизиш мумкин: горизонтал бўйича 1:10000, 1:5000, 1:2000 вертикал бўйича 1:100, 1:200. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling